Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.13K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Расмий_изоҳ

Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 20:05 лар атрофида "Eр усти ҳалқа йўли" йўналишининг 6 ва 7 бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тункасининг бир қисми кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Натижада эса қисқа туташув содир бўлган.

Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ўналишида ҳаракатни давом эттирган.

Метрополитен масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Расмий_изоҳ

🚆Бугун соат 17:33 лар атрофида "Чорсу" бекатидан "Тинчлик" бекатига ҳаракатланаётган 33-сонли ҳаракат таркибининг вагонларини ёруғлик чироқлари билан таъминлаш тизимида қисқа муддатли носозлик юзага келган.

💠Машинист эса белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтириб, "Тинчлик" бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган. 2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни "Беруний" бекатигача олиб борган.

🚇Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

📌Келтирилган ноқулайлик учун “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбарияти барча йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |