Sport vazirligi
14.5K subscribers
41.5K photos
3.5K videos
41 files
16.1K links
Sport vazirligi

Veb-sayt: https://gov.uz/sport/
Facebook: fb.com/MinistrySportUz
Instagram: instagram.com/minsportuz
Youtube: bit.ly/30pICdW

Telefon: +998 (71) 239-24-21
E-mail: [email protected]

M: Toshkent sh, A.Qodiriy ko‘chasi 2-Uy 100017
Download Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Рио-2016 Олимпиадасидан олдинги мусобақаларда боксчиларнинг натижаси нега паст бўлганлигини маълум қилди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/3113

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ёрдамида COVID-19 ҳақида фильм тайёрлашга киришди.

Фильм кинохроника кўринишида бўлиб, унда вируснинг Ўзбекистонда тарқалиши, шунингдек COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар акс эттирилади.

Унда коронавирус билан касалланганлар учун қурилаётган шифохоналар ҳақида лавҳалар, ҳукумат аъзолари, тиббиёт ходимлари, экспертлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда тузалиб чиққан беморларнинг интервьюларига кенг ўрин берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасизкарантин

Карантин пайтида паралимпиячиларимиз спортдан ташқари шеъриятга ҳам бефарқ эмасликларини намоён қилишмоқда. Пара атлетика терма жамоаси аъзолари машғулотлардан бўш вақтларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг машҳур “Ўзбегим” қасидасини ёд олишди. Кўринг ва баҳо беринг!

#Шеърият челленжи давом этади.
Уйда қолинг, биз сиз билан коронавирусни бирга енгамиз!

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжининг дастлабки ғолиблари томонидан юборилган видеолар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида дастлабки ғолиблар аниқлангани ҳақида хабар бергандик. Қуйида энг яхши видеоларни эътиборингизга тақдим этамиз.
2-ўрин. Опа-сингиллар Шабнам ва Мадина Норпўлатова.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжи давом этмоқда. Шундай экан, юртдошларимизни ушбу челленжда фаол қатнашишга чорлаб қоламиз!

Спорт вазирлиги расмий канали 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
Карантинни катта футбол билан ўтказаётган Жасур, хайрияларга қўл урган Шукуров ва Аҳмедовлар. Машҳур спортчилар карантинни қандай ўтказмоқда?

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/3114

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
ШОШИЛИНГ! "MINSPORT ONLAYN KUBOGI"да қатнашиш учун ҳозиргача 2 000дан ортиқ киши рўйхатдан ўтиб бўлишди

Куни кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan федерацияси билан ҳамкорликда илк бор юртимизда киберспорт – компьютер спорти бўйича “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақаси ташкил этилаётганини эълон қилганди. Мусобақа карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Гарчи мусобақа бошланишига ҳали бир неча кун бўлса-да, айни вақтгача унда иштирок этиш учун 2 028 нафар ҳаваскор киберспортчи рўйхатдан ўтишди.

“MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://forms.gle/QBu95rkbetC7Xyex9

Эслатиб ўтамиз, мусобақа учта йўналишда ташкил этилади:
1. “FIFA20”;
2. “Clash Royale”;
3. “Victory The Age of Racing”

Сиз ҳам “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Спорт вазирлиги расмий канали 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида ғолибликни қўлга киритган видеоларни улашамиз

Хабар берганимиздек, куни кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжининг дастлабки ғолиблари аниқланган эди.

Челленжда энг яхши, деб топилган видеоматериаллардан яна бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1-ўрин. Дмитрий Хвальчевлар оиласи – Навоий шаҳри

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжи 26 апрелга қадар давом этади. Шундай экан, барча юртдошларимизни ушбу челленжда фаол қатнашишга чорлаймиз!

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ЎЗБЕКИСТОН ШИФОКОРЛАРИ ТЕЗ КУНЛАРДА COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИ ОҒИР КЕЧАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА МУТЛАҚО ЯНГИ ВА САМАРАЛИ УСУЛНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШАДИ


Қадим замонлардаёқ тиббиётда муҳим аҳамиятга эга бўлган инсон қони олимларнинг алоҳида эътибор марказида бўлиб келган. Чунки, қон ҳаёт манбаи, унда турли касалликларга қарши курашиш қобилияти мавжуд деб ҳисобланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда қон донорлиги ва қондан турли касалликларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган препаратлар тайёрланиб келинмоқда. Бунга турли бактерия ва микробларга қарши зардоблар, музлатилган плазмалар ёки иммунглобулинларни мисол қилиш мумкин.

Барчамизга маълумки, айни пайтда бутун дунёда COVID-19 инфекцияси пандемияси ҳукм сурмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қатъий иродаси ҳамда қатор масъулларимиз томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли юртимизда ушбу касалликнинг тарқалиши назоратга олинган.

Яна бир аҳамиятли томони, фидойи шифокорларимизнинг машаққатли меҳнатлари натижасида коронавирус инфекциясидан тузалган беморларимиз айни пайтда 42 нафарга етди ва улар сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Эътиборли жиҳати, соғайган фуқароларимизнинг қон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларимиз учун ниҳоятда бебаҳо бўлиб, уларнинг ушбу хасталикни енгил ўтказиши ва тезроқ тузалишлари учун замин бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шунга кўра, юртимиздаги бир қатор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган ҳолда, тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиётини жорий этиш бошланади.

Амалиётнинг илмий асосига келадиган бўлсак, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади.

Табиийки, бу амалиёт қатор саволлар туғдириши мумкин. Зардобдан бошқа касаллик юқмайдими? Зардоб берган инсонлар аҳволи оғирлашмайдими? Беморларга зардоб қуйилганда турли асоратлар юзага келмайдими? 

Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қўшимча инфекцияси ва касаллиги бўлмаган инсонлар зардобининг кичик бир қисми олинади, холос. Бу миқдор донор учун ҳеч қандай салбий асоратларни намоён қилмайди. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Сўнгра йиғиб олинган зардоб яна қўшимча ишлов бериш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, касаллик оғир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор кўрсатмалари ҳамда махсус тартибларга қатъий риоя қилинган холда қўлланилиши мумкин.

Энг муҳими, COVID-19 инфекциясидан тузалган инсонларнинг қон зардоби – касаллик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларимизга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасизкарантин

Спортчилар коронавирусга қарши курашга чорлайди!

Урганч ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернати талабалари “Уйда қолинг, биз сиз билан коронавирусни бирга енгамиз”
#sportchallengе’да фаол иштирок этишмоқда.

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin
#uydaqoling

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларидан ажойиб челленж.

Карантинда қолиш – бу спорт ва машғулотларни буткул йиғиштириб қўйиш, дегани эмас.

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
2 532 нафар: "MINSPORT ONLAYN KUBOGI"да қатнашиш учун рўйхатдан ўтганлар сони ортиб бормоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Esports Uzbekistan федерацияси билан ҳамкорликда юртимизда илк маротаба киберспорт – компьютер спорти бўйича ташкил этаётган “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида иштирок этиш истагини билдираётган сони тобора ортиб бормоқда. Айни вақтга келиб 2 532 нафар ҳаваскор киберспортчи рўйхатдан ўтишди.
Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://forms.gle/QBu95rkbetC7Xyex9

Эслатиб ўтамиз, мусобақа учта йўналишда ташкил этилади:
1. “FIFA20”;
2. “Clash Royale”;
3. “Victory The Age of Racing”

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Сиз ҳам “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасизкарантин

Беш муҳим ташаббус: Спортчилар уй шароитида машғулотларини давом эттирмоқда!

Тошкент вилояти футбол маҳорати мактаби тарбияланувчилари карантин даврида ўз уйларида масофавий машғулотларни давом эттирмоқда.

Уйда қолинг, биз сиз билан коронавирусни бирга енгамиз!

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель кунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
– Карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди. Хавф ҳали ўтиб кетгани йўқ. Ҳали олдинда жуда катта синовлар кутмоқда. Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак, – деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апреля в начале видеоселекторного совещания особо остановился на принимаемых мерах по противодействию пандемии коронавируса.
- Если бы не были вовремя введены карантин и ограничительные мероприятия, заболевших и человеческих потерь было бы намного больше. Впереди нас ожидают большие испытания. Работа должна продолжаться круглосуточно, с железной дисциплиной и чувством ответственности, - отметил в частности глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 10 апреля 2020 года 22:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 641.

Манба: @ssvuz