Маҳмудий
1 subscriber
7 photos
6 videos
9 links
Туркистон болаларини илмсиз қўйманг!
©Беҳбудий

Фикр юритиладиган мавзулар:
• Тил ва адабиёт
• Дин ва жамият
• Таржимонлик ва мавзу қолмаганида озгина футбол ҳақида
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Туркий давлатлар иттифоқи Евроиттифоқ каби кучли ташкилотга айланади» — Абдулҳаким Шаръий Жузжоний

Ҳуқуқшунос олим Ўзбекистоннинг жадидлар борасидаги ташаббусларини олқишлади. «Бундай ҳаракатлар 300 млн туркий халқларни бирлаштириш учун хизмат қилади», — деди у.

@Mahmudiy_uz
Уч марта қўнғироқ қилингандан кейин ҳам жавоб бўлмаса, қўнғироқ қилишни тўхтатиш лозим

Бировни чақириш одоби шуни тақозо қилади.

•Биринчи чақириш ила ҳожати борлиги билдирилади.
•Икккинчи чақириш билан истагини яна бир бор таъкидлайди.
•Учинчиси эса охирги чақириш бўлади.

Шундан кейин ҳам жавоб бўлмаса, чақирилаётган киши ўта банд экани ёки чақирувчига жавоб бериш истаги йўқлиги аломати бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Ижтимоий одoблар"  китобидан (245-бет)

@Mahmudiy_uz
Жадидлар кишанланган оёқда шахдам қадам босди, боғланган қўли билан курашди, кесилган тилида ҳайқирди. Жафокаш боболар йўлини давом эттириш эркин авлоднинг рад қилиб бўлмас бурчидир. (©)

@Mahmudiy_uz
ЭЛ

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда.
«Ўткан кунлар»ини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!

© Хайрулла Ҳамидов

@Mahmudiy_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқбол Мирзо — Жадидлар

@Mahmudiy_uz
👍1🔥1
Қамчиқ ёки Камчиқ?

Ўқувчилар фикримизни сўраб, масалага аниқлик киритишни сўрашибди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда барча нуфузли нашрлар довоннинг номини Қ ҳарфи билан ёзадилар — Қамчиқ довони:

@kun.uz
@daryo.uz
@qalampir.uz
@sof.uz
@bugun.uz
@Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
@uza.uz
@Xushnudbek

Аммо бундай ёзиш тўғрими? Бу масалада домланинг айтганлари тўғри: довоннинг асл номи Камчиқ, Қамчиқ эмас.

Сўнгги йилларда Қамчиқ деб номланишига сабаб нима?
— Илмийликка даъво қилмайман, лекин тахминим бор. Менимча, сабаб жуда оддий: қайсидир даврда янгилик матнлари олдин рус тилида ёзилиб, кейин ўзбекчага ўгириларди. Довон рус тилида Камчик деб номланади. Ўша пайтларда матнни ўгирган таржимон-журналистлар бунга эътиборсизлик қилишган, яъни битта К ҳарфи Қ ҳарфига айланса, иккинчиси ҳам айланса керак, деган фикр билан иккаласини ҳам Қ ҳарфига айлантириб қўяқолишган: перевал КамчикҚамчиқ довони/перевали.

Натижада бу қолганларнинг ҳам адашишига олиб келди, ҳозирги кунда довоннинг асл номини эшитмаганлар авлоди шаклланиб улгурди.

Эҳтимол, бирор муддат ўтиб, бу ном кўпчилик шу шаклини ишлатиши таъсирида расман Қамчиққа айланар, лекин Миллий энциклопедияда Камчиқ довони деб тўғри ёзилган.

Топонимист олим Суюн Қораев ўзининг «Топонимика» қўлланмасида шундай ёзади:
Кам — қир, тоғ қиррасидаги пастроқ, камтик (кемтик) жой. Зомин туманида тоғдан ошиб ўтадиган Сарикам деган жой бор. Самарқанд вилоятида Дарвозакам, Дарвозкам деган топонимлар қайд қилинган. Тошкент—Фарғона автомобиль йўлининг Қурама тоғларидан ошиб ўтиладиган қисмидаги Камчик номли довон ҳам шу сўздан ҳосил бўлган («Кичикроқ кам»). Уни Қамчиқ деб аташ тўғри эмас.

Манба: xatoliklar канали

@Mahmudiy_uz
🔥1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартиби

Биринчи босқич:
1. Иймон.
2. Соф табиат дини.
3. Амаллар ниятган боғлиқдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).
4. Мўминнинг мерожи — муфассал намоз китоби (кирил ва лотин алифболарида).
5. Мўминнинг қалқони — муфассал рўза китоби.
6. Мўминнинг нажоти — муфассал закот китоби.
7. Мўминнинг умр сафари — муфассал ҳаж китоби.
8. Ёлғон.
9. Ижтимоий одоблар.
10. Бахтиёр оила.
11. Исроф.
12. Сунний ақийдалар.
13. Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар.
14. Васатия — ҳаёт йўли.
15. Тасаввуф ҳақида тасаввур.
16. Самарқанднинг сара уламолари.
17. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 1-қисм.

Иккинчи босқич:
18. Мукаммал саодат йўли.
19. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар.
20. Кифоя (1, 2, 3-жузлар).
21. Яхшилик ва силаи раҳм (1, 2-жузлар).
22. Бозор ва унга боғлиқ масалалар.
23. Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати.
24. Дин насиҳатдир.
25. Очиқ хат.
26. Руҳий тарбия (1, 2, 3-жузлар).
27. «Ҳадис ва ҳаёт » туркуми (1-10 жузлар).
28. Зуҳд ва ҳаё («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).
29. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 2-қисм.

Учинчи босқич:
30. Қуръон илмлари.
31. Тафсири Ҳилол (1, 2, 3-жузлар).
32. Ҳадис ва ҳаёт силсиласи (11-20 жузлар).
33. Одоблар хазинаси («Адабул муфрад» 1, 2, 3, 4-жузлар).
34. Мазҳаблар — бирлик рамзи.
35. Соғлом бола.
36. Ҳидоят имоми (Имом Абу Мансур Мотуридий).
37. Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).
38. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 3-қисм.

Тўртинчи босқич:
39. Ақидатут – Таҳовия шарҳининг талхийси.
40. Тафсири Ҳилол (4, 5, 6-жузлар).
41. Мусталаҳул ҳадис.
42. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
43. Ҳадис ва ҳаёт силсиласи (21-30 ҳамда 34, 35, 36, 37-жузлар).
44. Хислатли ҳикматлар шарҳи (1, 2, 3, 4, 5-жузлар).
45. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар.
46. Усулул фиқҳ.
47. Дин насиҳатдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).
48. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 4-қисм.

Эркин мавзулар:
50. Кексаларни эъзозлаш.
51. Мазҳабсизлик — Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир .
52. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 5-қисм.
53. Қарз ва унга боғлиқ масалалар.
54. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси.
55. Олтин силсила («Саҳиҳул Бухорий»).

@Mahmudiy_uz
«Jadid» ҳафталик газетасининг илк сони чоп этилди

@Mahmudiy_uz
👏1
​​Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар

23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қораланса-да, Европада эътироф этилган жадид – Мунаввар қорининг қисқагина умр йўли барчага ибрат бўлгулик. Миллат фидойиси Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар соламиз.

👉 Тўлиқ ўқиш

@Mahmudiy_uz
#мутолаа

😀 Беҳбудийга суиқасд қандай содир бўлганди?

«Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз шериклари Мардонқул Шомуҳаммадзода ва Муҳаммадқул Ўринбой ўғли билан бирга Бухоро амирлигига қарашли Шаҳрисабзда қўлга олинади ва Қаршига келтирилади...»

💬 Батафсил ўқиш 👈

@Mahmudiy_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:

– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!

Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:

– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!

Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Тожикистонлик олим Акбар Тўражонзода. (©)

@Mahmudiy_uz
😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоқ қардошларимиз Олимпиададаги чемпионларимизни табриклашмоқда.

@Mahmudiy_uz
👍1🔥1
Илк ўзбек маршали. Алихонтўра Соғуний ким бўлган?

Алихонтўра Соғуний XX аср туркий халқлар зиёлилари орасида ўз ўрнига эга. У ҳарбий ва сиёсатчи сифатида Шарқий Туркистон давлати ташкил этилишида асосий ўрин тутган; тарихчи сифатида Амир Темур шахси ҳақидаги советлар риторикасини очиқ инкор қилган; “Тарихи Муҳаммадий” асари билан эса узоқ йиллар диний тақиқлар остида яшаган миллатни пайғамбаримизнинг ҳаёт йўли билан таништирган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Mahmudiy_uz
👍1🔥1
«Мойка»дан чиққан сувлар ичимлик сувига бориб қўшилади(ми?)

Машина ювиш учун "мойка"лар жуда урф бўлди.
Уларда, одатда, фаол кимёвий воситалар ишлатилади. Ушбу воситалар таркибида анионли ва катионли сирт фаол моддалар (СФМ), ЭТДА (этилендиаминтетрасирка кислотаси) тузлари, натрий ишқори ва турли буёқлар мавжуд. Асосий моддалари анионли СМФ ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, 15% гача шундай бирикмалар қўшилади.

Анионли СФМ кимёвий жиҳатдан ўта фаол ҳисобланади. Қийин эрувчан ёғларни ҳам эритади.

"Мойка"га борадиганлар сезган, лекин эътибор бермаган бир нарса: фаол кимёвий восита сепаётганингизда нафас олишингиз қийинлашади. Бу анионли СФМнинг таъсиридир. Бу моддалар гипокция - нафас олишни қийинлаштиради. Тез-тез машина ювадиганлар бора-бора тўлиқ нафас олишга қийналади.
Юқоридаги воситалар аллергия чақиради. Буйрак ва жигар каби муҳим аъзоларга таъсир этади.

"Мойка"дан чиққан сув қаёққа кетади? Унинг назорати борми? Бу саволга мен жавоб бера олмайман.
Ҳозир нафақат шаҳарларда, балки туман ва қишлоқларда кўпаймоқда. Бу жойларда оқар сувлар "мойка"ларнинг "фаол кимё"сидан ҳимояланган эмас. Ҳар куни тонна-тонна заҳарли оқава оқизилади, қаёққа оқаётгани, табиий манбалар - экотизимга таъсири илмий таҳлил этилган эмас.
"Мойка"лардаги кимёвий воситаларга қандай асосда рухсат берилган, билмайман.

Тупроқларимиз заҳарланган деб собиқ Иттифоқни қоралаймиз, ёмонлаймиз, лекин ҳозирги бу ишимизга қандай баҳо берамиз?

Мен "мойка"ларга қарши эмасман, лекин кимёвий воситаларни чеклаш керак! Бу воситалардан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Сабабини юқорида келтирдим: унинг оқаваси барибир айланиб-айланиб ичимлик сувига қўшилади! Оқава сув буғланиб ҳавога сингиб кетиши мумкин, лекин унинг таркибидаги ҳамма модда тупроқда қолади, бошқа сув манбаси барибир уни "топиб" олади.

Балки бизда ҳали маиший кимёвий воситалар ҳақида қонунчилик йўқдир, бундан хабарим йўқ, агар бўлмаса, қонунчилигини ишлаб чиқиш вақти етган.

Онкологик касалликлар кўпайиб кетганини кўп гапирамиз. Унутмаслик керакки, бу касалликнинг энг асосий манбаси – “мойка”лар ва ошхонангиздаги маиший кимёвий воситалари!

© Бахтиёр Абдуғафур

@Mahmudiy_uz
🤯1😢1
ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».

Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтегин

@Mahmudiy_uz
👏2🔥1😢1
ОПА (Раъно Абдуллаевага)

Опа, жаллод кундасида қон
Кўрмоқ учун бизларни сотдинг.
Қабрин бузиб,
Неча эрларнинг
Яна қайтиб кўксидан отдинг.

Унут, дединг, онанг тилини,
Ёт тил дединг, ёт элни дединг.
Оталарни тиз буктирай, деб
Болаларнинг дилини единг...

©️Хуршид Даврон

@Mahmudiy_uz
Сўзнинг заволи ҳақида икки оғиз сўз...

Тилнинг миллий табиатини ҳис этмаган одам нимани таржима қилмасин, аслият тили жодусига берилиб, “аслига тўғри” қилиб ағдариб кетаверади.

Русча “принимать” — энг кўп қўлланадиган, аммо ҳамиша хато ўгириладиган сўзлардан бири. Ҳа, унинг илк маъноси — “қабул қилмоқ”дир. Аммо исталган ўринда эмас-да.

“Мы приняли решение” деган калима ўзбек тилида “Биз шундай қарорга келдик” бўлади, “Биз шундай қарор қабул қилдик” эмас. Ахир қарорни кимдан қабул қилиб оламиз? Шу тариқа “Парламент принял закон”ни тили бузилмаган ўзбек “Парламент қонун чиқарди” дейди, “Указ, принятый Президентом” жумласи “Президент чиқарган фармон” бўлади. Чунки давлат раҳбари фармонни бировдан қабул қилиб олмайди, акс ҳолда, фармон берган эмас, бажариш учун қабул қилган бўлиб қолади.

Манба: Таржима ва тил, Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ

@Mahmudiy_uz
👏1
Эркин қушман, озод яшайман
Ҳеч нарсадан қилмай шикоят.
Топганимни бир зум йўқотиб,
Қайтиб топиш — мен учун одат.

Кўнгил сўраб қўймасангиз ҳам,
Достон қилиб беришга шайман.
Кўнглимизни ўғрилаб сўнгра —
Сотганларни севиб яшайман.

Таслим бўлиш ожизларга хос,
Бир кулиб, бир кўзёш тўкаман.
«Ўзим» бўлиб дунёга келдим —
Дунёдан ҳам шундай ўтаман.

Ниан Юрис, 2011

Абдулқодир Маҳмуд таржимаси

@Mahmudiy_uz
* * *
Сенинг кўзларинг қаро
Юрагимга рўбаро,
Юраккинам қўлингда-
Ай, севги мотамсаро!

Гулларга ишонмадим,
Йўлларга ишонмадим,
Мендан олдин берилган
Дилларга ишонмадим.

Сўзларим уволи бор,
Кўзларим саволи бор,
Ўткан саҳар, шомларнинг,
Тунларнинг заволи бор.

Изларинга тўкилдим,
Териб олар энди ким?
Eгаси ўзинг бўлган-
Шеърим олар энди ким?

Яшадим орзулар ва,
Ширин сўзларинг аро.
Нега аза тутмайсан
Ай, севги мотамсаро!?

Мен ким эдим қовоғи,
Уйилган бола эдим.
Томирига қўполлик,
Қуйилган бола эдим.

Оқшомдан саҳар қадар
Фақат сени ўйладим.
Сувратинга термулиб
Севги-севги ўйнадим!

Мен ошиқман-мағлубман
Жазоинг умрботми?
Қандай яшаб юраман?
Ишқсиз ҳаёт ҳаётми?

Жоним жарлик учида
Отилдим, сўнгги қарор!
Омонатимни асра
Ай, севги мотамсаро!

Ай, севги мотамсаро!
***

Йийна уриб тикиб қўйинг Фарғонани кўзларимга,
Атлас тўқиб ҳисларимдан Марғилонни ўраб беринг,
Тилгинамга ҳолва топдим дилдоримнинг изларидан,
Эй ёронлар, қўлларини
сўраб беринг қўлларимга…

Андижонда жоним мани ўкраб чиқди намозшомда,
Наманганда қоним қайнаб фарёд чекди ҳар оқшомда.
Шерлар келди Самарқанддан, бу йигитнинг сўзи рост деб,
Эй ёронлар, қамчи тегди,
ўтай десам бу довондан…

Учқўрғонда учта қўрғон, барисида битта армон,
Олтиариқ томонлардан шамол билан елди ҳижрон,
Водий узра учолсайдим, ёрдам берса оймоможон,
Эй ёронлар, севгилимнинг
мижгонлари оромижон…

Ҳазинийдай ҳазиндирман, Ғарибийдай ғарибдирман,
Муқимийнинг ҳужрасида телбахаёл санқибдирман,
Бўш қадаҳга дардларимни тўлгунича сипқибдирман,
Эй ёронлар, биллалашиб
Алам базмин қиздирайлик…

Йийна уриб тикиб беринг Фарғонани кўзларимга,
Ҳисларимдан атлас тўқиб Марғилонни ўраб беринг..
Ҳеч қурса, бир рўмолини ҳадъя этинг, ўтинаман,
Тушиб кетган юрагимни
Чирмаб беринг кўкрагимга…

Абдували Қутбиддин