Дэвид Гарретт – Никколо Паганини "Скрипач дьявола"
https://youtube.com/watch?v=oSYr46tgOEE&si=_1e5svNrYv97Avcv

Якка ӯзимизнинг томоғимиздан ӯтмади.
👍2
Ромиз Равшан

***
Канотим бор, кӯким бор,
Қушман, қафасим йӯқдир.
Учмоққа хам кучим бор,
Лекин ҳавасим йӯқдир.

Кетай десам, йӯлим бор,
Қолмокка ҳам кӯнглим бор.
Сарфламоққа пулим бор,
Лекин ҳавасим йӯқдир.

На дард бор, на азоб бор,
На ҳирс бор, на ғазаб бор.
Ӯлмоққа юз сабаб бор,
Лекин ҳавасим йӯқдир...



ДУНЁНИНГ СУРАТИ

Мен бу кӯзи кулган, кӯзи йиғлаган
Дунёга йиғлашу кулмоққа келдим.
Бир дунё топилмас бошқа ӯлмоққа,
Мен ҳам бунда яшаб, ӯлмоққа келдим.

Аввал бу дунёда изим йӯқ эди,
Ҳар нени кӯрардим, кӯзим йӯқ эди.
Руҳим бор эди-ю, ӯзим йӯқ эди,
Мен бунга ӯзимни кӯромоққа келдим.

Менга ҳам жой етар, дунё тор эмас,
Биз балиқ эмасмиз, дунё тӯр эмас.
Оллоҳ кӯкдан боқар, Оллоҳ кӯр эмас,
Сизга бундан хабар бермоққа келдим!

Озар тилидан Насрулло Эргаш таржимаси.

@Muza_Ilhom
👍4
САРБАДОРЛАР ҚЎШИҒИ

Самарқанд сойида тошлар йўқ,
ой йиғлар, кўзида ёшлар йўқ,
дорлар бор, муносиб бошлар йўқ…

Бу зулмат замонда нур эдик,
Ҳуррият, удумга кир, дедик,
ҳур келдик, кетайлик ҳур, дедик…

Силқ, десак, ойдан нур силқмади,
балқ, десак, қуёш ҳам балқмади,
қалқ, десак, халойиқ қалқмади…

Босмадик, бизларни босдилар,
эзмадик, бизларни эздилар,
осмадик, бизларни осдилар.

Жаҳонда ҳар ёрнинг ёри бор,
ёри бор ҳар жоннинг ори бор,
ори бор ҳар жоннинг дори бор…

Бирубор ишонган ёр бўлди,
эътиқод биз учун дор бўлди,
дор бизга Эрк бўлди, Ор бўлди!..

Шу боис кексаю ёшимиз,
бахш этдик дорга ўз бошимиз.
Қандай ҳур солланар лошимиз!..

Ай, наслим, еганинг ош бўлсин,
ёш бошинг тик бўлсин, тош бўлсин,
бош дорга муносиб бош бўлсин!..
1984

Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon

@Muza_Ilhom
👍4
Григорий ГОРИН
"Тиль афсонаси" драмасидан парча
Рус тилидан Иқбол Мирзо таржимаси.

Тилнинг мудҳиш қӯшиғи

Нозу неъмат тӯла жаннати диёр,
Далаларда ризқинг, ариқда шароб!
Айшингни сур, қуриб кетгур, еб-ич бемеъёр...
Фландрияга бӯлсин шон-шараф!

Азамат эманнинг қайишқоқ шохи
Ҳосил берар бунда йил бӯйи.
Қарғага ем кӯзи, қулоғи,
Қора қарға яйрагай тӯйиб.

Бу диёрда тақчил бӯлса ҳам ӯтин,
Ҳамма жойда гуруллар гулхан:
Тутантириқ бӯлар — етим-есир, эр-хотин,
Одам ҳиди келар илмилиқ кулдан.

Ҳарорат йӯлдошинг, кӯнглинг хотиржам,
Хоҳлаганда исиниш мумкин-да ахир.
Ӯз онангни ӯтга ташлаганинг дам
Қонуний улушинг— учдан бир.

Маҳшар куни қӯрқмай келтир далолат,
Қиролни кӯрсатгин Ҳаққа тик қараб.
"Мени ваҳший қилган қиролга лаънат,
Менда айб йӯқ, Тангрим, бунга у — сабаб!"
Фландрияга бӯлсин шон-шараф!

@Muza_Ilhom
👍2
***
Кетиб бормоқдасан сен менга ӯхшаб,
Кӯзларингни ерга қадаганча жим.
Мен ҳам кӯзларимни юбордим ташлаб,
Бирпасгина тӯхта, тӯхта, йӯловчим!

Уқиб кӯргин, қара, айиқтовонлар,
Лолақизғалдоқдан гулдаста ясаб.
Неча ёшга кирган бӯлсам — хуш онлар
Марина исми-ла келганман яшаб.

Ӯйлама, бу ерда бор дея қабр,
Пайдо бӯлиб қолсам қӯққис гумбурлаб.
Мен ӯзимни севдим қаттиқ, бесабр,
Ножоиз бӯлса-да жилмайдим гурлаб.

Шунда юзларимга қон тепган эди,
Қӯнғироқ сочларим чирмашди тим-тим.
Мен ҳам сенинг каби ӯткинчи эдим,
Бир нафасга тӯхта, тӯхта, йӯловчим!

Ёввойи поялар томиридан юл,
Териб ол мевалар бирма-бир, дам-дам.
Ширини, каттаси топилмайди, бил,
Қабристондан ӯсган қулупнайдан ҳам.

Фақат қовоғингни ӯйма, тунд турма,
Бошинг кӯксинг узра эгилса зил-зил.
Мен ҳақда энг оғир хаёллар сурма,
Унутиб юборгил мени-да енгил.

Ёритмоқда сени нурлар бебаҳо,
Тилларанг чанг-тӯзон ӯрамиш сени.
Безовта қилмасин кӯнглингни асло,
Ер остидан келса товушим менинг.

: Марина Цветаева
Таржимон: Ойгул Суюндиқова
Манба: Жаҳон адабиёти журнали. 2021/8.

@Muza_Ilhom
👍1
Феруз Неъматуллаев

П.П.ШАРИКОВ

Акилласа итлар дард ёзиб,
Алҳонига поймона тўлди.
Шўрлик қисмат бўлди овоза,
Мен ит бўлдим...
Туғилдим...
Ўлдим...

Ғийбат авждир, тўлишган ой - шам,
Дахшат тутар оқшомни гоҳи.
Сув — кўзимга қуйиладир ғам,
Инсонпарвар ўтли нигоҳим.

Ўтган ўтди, улимадим ҳеч,
Мушукларга алданмадим ҳам.
Отиб ташланг бўлмасидан кеч,
МЕН - ит бўлиб туғилган одам.

Танҳо эдим, қисматим енгди,
Соч-соқолдан тӯкилар битлар.
Мен ит бўлиб ўларман, энди,
Одам бўлиб туғилар итлар.

Мавлуд муборак, Шоир!

@Muza_Ilhom
👍21
ҲОРҒИН РОҲАТ

Ҳорғин роҳат ичра ётибман тинглаб,
(Не бахт бу — ҳозирча тупроқ тагимда).
Мендан қувват олиб, соғлом гуркираб
Бешиклар ӯсмоқда теварагимда.

Капалакдек учар рангин хаёллар,
Асал бӯлаётир гуллар ғубори.
Тепамда аридек турманг, саволлар.
(Не бахт бу — ётмоқлик ердан юқори).

Майли, мен алдамчи ӯйлар билан маст
Руҳимга таскинлар излаётирман,
Шу лаҳза теграмда бошқа нарсамас,
Бешиклар ӯсишин истаётирман.

Иқбол Мирзо

@MUZA_ILHOM
👍2
Пусть бегут неклюже пешеходы по лужам
Крокодил Гена
Шунчаки ажойиблигини номиданоқ ҳис қилиш мумкин!

@Muza_Ilhom
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дуэл"дан ёдномалар.

Сардо Салимов ва Амриддин Шахриддинов жуфтлиги.
2021. Ёз

Мавлуд муборак, Шоир!
(Эслатма: мавлуд эгаси Шахриддинов Амриддин 🙂)

@Muza_Ilhom
Audio
Шаҳодат Исахонова шеъри.
Устоз Одил Ҳотамов ўқиган – Зоир АЛИМ ёзиб олган.

t.iss.one/Navoiy_viloyati

@Muza_Ilhom
МУВОЗАНАТИ БУЗИЛГАН БОҒ

Яна декабрда гуллади бодом,
Яланғоч баданин ҳеч ким кӯрмасин.
Қартайиб қолганми, негадир осмон
Бу йил ҳам кечикиб қоқар кӯрпасин.

Бу йил ҳам шу сабаб учар ҳавога
Содда дарахтларнинг бор меҳнатлари.
Қуруқ шох — қӯлларин очар самога,
Худога ёзади япроқхатларин.

Ортар майхонага қатновлар сони,
Нега ( саволга мос куй чалар чолғу)?
Қӯли очиқ бодом тирноққа зору,
Боши очиқ токлар боши қоронғу.

Нурмуҳаммад АБДУЗОИР
Шарқ юлдузи 5/2024

@Muza_Ilhom
***
Мен бекатда турибман интиқ,
Ёмғирларга термилиб ҳолсиз.
Келмаслигинг кундуздай тиниқ —
Келарингни ӯйдайман ёлғиз!

...Кеч тушмоқда, хотирим сӯлғин,
Бу дунё ҳам кӯнглимдай юпун.
Ёнгинамда турган айрилиқ,
Авто тутиб берар мен учун.

Юзин ювган ҳорғин япроқлар,
Хайрлашар елка учириб.
Томчиларга айланган чоғлар,
Оловларни қӯяр ӯчириб.

Кетавердим. Ёлғиз. Сарҳадни,
Ӯйларимда толдириб етдим.
Сен келмаган ӯша бекатни,
Мен кимгадир қолдирдим... кетдим.

: Бибигул АБДИЕВА

@Muza_Ilhom
...Майли, менга яна озроқ шароб беринг. Ӯзимни сал тетиклаштириб, машқимни тоблаб олмасам бӯлмайди. Сизнинг олдингиздан чиқиб, Халқ маорифи вазирлигига бораман, у ердаги дарвоза соқчиларини кулдириш осон эмас. Уларнинг ҳаммаси собиқ ӯқитувчилар.

: Алфонс ДОДЕ "Карикатурачи Биксиунинг портфели"

Инглиз тилидан Шоҳиста Ниёзмуҳаммад таржимаси.

@Muza_Ilhom
Ленин мамлакатни коллегиал, яъни кӯплашиб бошқариш мумкинлигини кӯрсатиб берди. Сталин давлатни битта одам бошқарса ҳам бӯлишини исботлади. Брежнев эса ҳукуматни ҳеч ким бошқармаса ҳам бӯлишини намойиш этди.



~§~
Актёр учун кино билан театрнинг фарқи шундаки, театр бу — оила, ота-она, ака-ука, опа-сингил, кино эса жазман — ҳар замонда бир бориб қӯясиз, пакет-макет кӯтариб. Лекин жазман (кино) қурмағгжозибали-да — жуда тез машҳур қилиб юборади. Бир томони борки, у фақат сизни ӯзи хоҳлаган вақтдагина қабул қилади. Кинодан таклиф бӯлишини кутиб, тошбақа тухумига тикилгандай, телефондан кӯз узмай кутиб ӯтираверасиз, ойлар, йиллар ӯтиб кетаверади. У аллақачон сиздан ёшроқ, сиздан чиройлироқ бошқаси билан топишиб олган бӯлади. Оилангизга (театрга) эса қариб-қартайиб, сочингизга оқ орадаса ҳам, юзингизни ажин қопласа ҳам керак бӯласиз. Театрда ишлолмайдиган киноактёрларга менинг раҳмим келади.

~§~
Гапирганда эмас, ёзганда тилимиз бурро бӯлсин.

: Шароф БОШБЕКОВ

@Muza_Ilhom
👍1
Ассалому алайкум

Бир ақлли одам айтганидек, ХОТИНГА ХИЁНАТ — ВАТАНГА ХИЁНАТ! Оила ва ватан ҳимоятида туриш бахти мудом тарк этмасин. Байрамингиз билан, ҳурматли йигитлар!!!

@Muza_Ilhom
***
Jimlik. Orkestr kuy boshlar bo‘g‘ilib,
Ko‘ngil cholg‘ularga urar tarsaki.
Kuylar o‘laverdi birdan tug‘ilib,
Ammo, chalinmadi qalblar qarsagi.

Barmoqlar torlarga mixlangan ko‘yi
Chinqirab yubordi bo‘shliqqa tomon.
Tomosha ahlining ko‘zi o‘yildi,
Ko‘rlik balosiga mubtalo zamon.

Yuragi uzildi so‘nggi dam vaqtning,
Tun va tong uyqashlik kasb etdi zimdan.
Orkestr kuyini to‘xtatdi Bax(t)ning,
O‘liklar sahnaga quladi birdan.

Nozima

@Nozima_Ashurova

@Muza_Ilhom
👍3🔥1