FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.8K subscribers
23.5K photos
3.79K videos
10 files
9.53K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Корхона ва ташкилот раҳбарлари,
тадбиркорлик субъектларига

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган, газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газосигнализаторлар билан нотурар ва турар жойларни таъминлаш бўйича норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу норматив ҳужжат лойиҳасини пухта тайёрлаш ва қабул қилиш учун юқоридаги газосигнализаторларни мамлакатимизда ишлаб чиқараётган ва ишлаб чиқариш имкониятига эга корхона ҳамда ташкилотлар (номи, раҳбарининг Ф.И.Ш., телефон рақами), шунингдек, уларнинг маҳсулотлари ҳақида (тавсифи, хусусиятлари, афзалликлари, нархлари) аниқ маълумотлар зарур бўлмоқда.
Шу муносабат билан Сиздан юқорида айтиб ўтилган турдаги маълумотлар бўлган тақдирда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг [email protected] электрон почта манзили ёки +998935057701 Telegram рақамига юборишингизни сўраймиз.

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Обошлось без жертв: в Джизаке обрушилась часть 6-этажного строящегося дома


Инцидент произошёл сегодня, 10-го января в 17:10 в городе Джизак. Часть 6-этажного дома, который возводила одна из частных строительных компаний по ул. Мустакиллик, обрушилась. Мгновенно на место ЧС прибыли пожарно-спасательные расчёты регионального Управления МЧС, а также другие профильные службы. По предварительным данным на месте обрушения никто не пострадал. В эти часы ведётся разбор завала. По мере поступления новых сведений пресс-служба МЧС будет вас информировать.
ВИДЕОКУЗАТУВ КАМЕРАСИ ЎРГАНИЛДИ: ЖИЗЗАХДАГИ 6 ҚАВАТЛИ БИНО ҚУЛАШИ ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Қўшни бино ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камерасининг ёзувларидан кўриниб турибдики, 6 қаватли бино конструкциясининг бир қисми қулаб тушганда, бино яқинида ёки ичида ҳеч ким бўлмаган. Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Қайд этиш жоизки, ушбу уйнинг қурилиш ишлари 2020 йил март ойида бошланган бўлиб, декабрь ойида вақтинчалик тугатилган.
----------- --
ИЗУЧЕНЫ ЗАПИСИ С КАМЕРЫ ВИДЕОНАБЛЮДЕНИЯ: ДОПОЛНИТЕЛЬНАЯ ИНФОРМАЦИЯ ОБ ОБРУШЕНИИ СТРОЯЩЕГОСЯ 6-ЭТАЖНОГО ДОМА В ДЖИЗАКЕ

Как показывают записи камеры видеонаблюдения, установленной на территории соседнего здания, в момент обрушения части конструкции 6-этажного дома вблизи и внутри строяния никто не находился. В эти минуты под руководством МЧС осуществляется разбор завалов.
Отметим, что строительство этого дома началось в марте 2020 года, а в декабре того же года работы были приостановлены.
Жиззах шаҳрида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6-қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати
FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: 11.01.2021 yil, Toshkent vaqti bilan 00:38 da (10.01.2021 yil, Grinvich bo'yicha 19:38 da) Qirg'izistonda zilzila sodir bo'ldi. Zilzila koordinatalari: 41,09 gradus shimoliy kenglik; 73,55 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=4,4. Chuqurlik 20 km. Zilzila episentridan Toshkentgacha masofa 363 km janubiy-sharqiy yo'nalish bo'yicha.
Zilzila O'zbekiston hududida:
Namangan : 158 km, 2 ball.
Andijon : 107 km, 2 ball.
Farg'ona : 168 km, 2 ball.
--------------
Республиканский Центр Сейсмопрогностического Мониторинга МЧС сообщает: 11.01.2021 г. в 00:38 по Ташкентскому времени (10.01.2021 г. в 19:38 по Гринвичу) в Кыргызстане произошло землетрясение. Координаты: 41,09 градуса северной широты; 73,55 градуса восточной долготы. Магнитуда М=4,4. Глубина 20 км. Расстояние от эпицентра до Ташкента 363 км в юго-восточном направлении.
Сила подземных толчков на территории Узбекистана:
Наманган : 158 км, 2 балл.
Андижан : 107 км, 2 балл.
Фергана : 168 км, 2 балл.
--------------
Batafsil ma'lumot uchun:
https://rcsm.fvv.uz/
--------------
Kanalimizga qo'shiling:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEmVUN9featEd1PJCQ
Навоий вилоятида профилактик тадбирлар давом этмоқда

Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аҳоли турар жойларида ва ижтимоий соҳа объектларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис ва табиий газдан заҳарланиши, қутуриш касаллиги ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида республикамиз бўйлаб қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ташкил этилган тадбир ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Унда бир нечта ишчи гуруҳлар томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчликлар жойида бартараф этилиб, келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича зарурий тавсиялар берилди.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Ургут туманидаги пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада ёнғин келиб чиққан

Бугун, 11 январь куни соат 11:24да Самарқанд вилояти Ургут тумани “Мерганча” МФЙда жойлашган “Тойибахон Нур" пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонасида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 250 кв.м. зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:40да ўраб олиниб, 13:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, ёнғиндан корхонанинг 150 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ушбу ҳолатдан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube