FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15K subscribers
23.3K photos
3.72K videos
10 files
9.43K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
ЯНГИ АВАРИЯ-ҚУТҚАРУВ МАШИНАСИ
(РОБОТ) ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига замонавий русумдаги масофадан туриб бошқариладиган махсус қидирув, авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқарувчи “BROOK” компаниясининг “BROOK 170” русумли роботи топширилди. Батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш бўйича янги қарор имзоланди. Батафсил...
Мўйноқ: ҳаёт барқ уриб, жилоланмоқда

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида олиб борилаётган эзгу амалий саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, 1 млн 206 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорларининг яратилганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Айни вақтда ФВВ Матбуот хизмати бошлиғи М.Садиков ушбу ҳудудларда олиб борилаётган олийжаноб ишларни тарихнинг олтин саҳифаларига муҳрлаш истагида Мўйноқ туманида бўлиб турибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деразага нарвон орқали: Фарғонада қутқарувчилар томонидан 2 ёшли болакай қулфланган уйдан олиб чиқилди

Ушбу ҳодиса бугун соат 11.00 лар атрофида, Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Аниқланишича, хонадон эгаси ташқарига чиққанда, уй эшиги ёпилиб, қулфланиб қолган.
Ёрдамга етиб келган Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг халоскорлари қутқарув нарвони орқали уй деразасига чиқиб, хонадонга кирдилар ва болажонни соғ-саломат олиб чиқдилар.
------ ---
В ОКНО С ПОМОЩЬЮ ЛЕСТНИЦЫ: В ФЕРГАНЕ СПАСАТЕЛИ ОСВОБОДИЛИ 2-Х ЛЕТНЕГО РЕБЁНКА ИЗ ЗАПЕРТОЙ КВАРТИРЫ

Инцидент произошёл 3 сентября, примерно в 11 утра в многоэтажном доме по ул. Темура. Хозяйка квартиры на минуту вышла в подъезд, а между тем входная дверь захлопнулась. В квартире остался 2-х летний ребёнок. На помощь пришли спасатели УЧС Ферганской области.
ДЕФОЛИАЦИЯГА ОИД ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ

Куни кеча Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Вилоят ФВДқТ ҳудудий тизими хизматларининг 2020 йилда ғўза майдонларини дефолиация қилиш билан боғлиқ давлат топшириқларини бажаришдаги ҳамкорлигини ташкиллаштириш” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулотининг назарий қисми “Агрокимёҳимоя” ХАЖда, амалий қисми эса Рўзман Турдиев фермер хўжалиги пахта майдонида ўтказилди. Батафсил....
БУХОРО: МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Куз-қиш мавсумида электр, газ ёки бошқа иситиш мосламаларидан эътиборсизлик билан фойдаланиш ёки носоз, ностандарт иситиш қурилмаларини ишлатиш оқибатида турли кўнгилсиз ҳодисалар юзага келади.

Айни жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Батафсил...
ТАНҚИДИЙ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2020 йил 17 июлда “Ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазирликларнинг марказий аппаратлари, уларнинг тизимларидаги барча ташкилот ва корхоналарга аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Шунга кўра, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бугунга қадар амалга оширилган ишлар ва олдинда бажарилиши лозим бўлган масалаларга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Батафсил
ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари томонидан “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК тасарруфидаги йўл бўлимларида жами 148 нафар ишчи-ходим, автомобиль йўлидаги савдо дўконларида 271 нафар харидор ва сотувчи, маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган 693 нафар аҳоли, темир йўлининг “Кўл”, “Орзу”, “Чодак”, “Кон” ва “Темирйўлобод” темир йўл станцияларида 214 нафар ишчи-ходим, “Чинор” ва “Четсув” ҳамда “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 180 та хонадондаги фуқаролар билан “Сел, сув тошқинларидан сақланинг!”, “Карантин қоидаларига амал қилинг, ўзингизни, оилангизни ва яқинларингизни Коронавирус юқтириш хавфидан сақланг”, “Ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш”, “Заҳарли ҳашоратлар чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш” каби мавзуларида суҳбат ва тушунтиришлар олиб борилиб, эслатма ҳамда буклетлар тарқатилди.
Ҳозирда ушбу профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилнинг 5 сентябр куни соат 21:23 да Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчасида жойлашган “Машхур Голдин Пласт” МЧЖ га қарашли парда безаклари ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида цехнинг ички ва том қисми 150 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 21:28 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:48 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда цехнинг 800 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 6 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
----- ----------- -----
5-го сентября, в 21:23 в цеху по производству украшений для штор, что расположен в Алмазарском районе столицы, произошёл пожар. Уже через 5 минут на месте событий работали 6 пожарно - спасательных экипажей Ташкентского УЧС, которые в течении 20 минут полностью ликвидировали огонь. Благодаря своевременным действиям спасателей, от огня удалось уберечь 800 кв. м. помещения. Причина возгорания устанавливается экспертами.
ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Республикамизда ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга тайёргарлик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. Батафсил...