FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: 16.06.2020 yil, Toshkent vaqti bilan 14:21 da (16.06.2020 yil, Grinvich bo'yicha 09:21 da) Аfg'onistonda zilzila sodir bo'ldi. Zilzila koordinatalari: 36,72 gradus shimoliy kenglik; 70,81 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=5,3. Chuqurlik 214 km. Zilzila episentridan Toshkentgacha masofa 524 km janubiy-sharqiy yo'nalish bo'yicha.
Zilzila O'zbekiston hududida:
Toshkent : 524 km, 2 ball.
Namangan : 482 km, 2 ball.
Andijon : 471 km, 2 ball.
Farg'ona : 416 km, 2 ball.
Guliston : 455 km, 2 ball.
Jizzax : 458 km, 2 ball.
Samarqand : 469 km, 2 ball.
Теrmiz : 319 km, 2 ball.
Qarshi : 501 km, 2 ball.
Navoiy : 603 km, 2 ball.
O’zbekistonning boshqa hududlarida yer silkinishi qayd etilmadi.
Talofatlar va jabrlanganlar to’g’risida ma’lumot kelib tushmadi.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувдаги хавфсизлик қоидалари
Чемпион ва ёшлар учрашуви
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқрмасида "Чемпион ва ёшлар" мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувда вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши, ҳарбий органлар Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчиларининг раиси иштирок этди.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Суҳбат ғоят мароқли кечиб, ёшларнинг спортга нисбатан қизиқишлари янада ортди.

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Aндижонлик ёшлар Генерал-лейтенант билан учрашди
Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилоят Кенгаши томонидан турли хил лойиҳа ва тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун Aндижон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида пандемия вақтида санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Ш. Норматов иштирокида “Генерал ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳарбий хизматчилар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси офицер ва ходимлари ҳамда фаол ёшлар иштирок етди. Шунингдек “Зоом” дастури орқали ҳарбий бўлишга қизиқувчи 300 нафарга яқин ёшлар иштирок етди.
Генерал-лейтенант ёшларга ўзининг муваффақият сирлари билан ўртоқлашди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юк машинасига ортилган сомон тўпламида келиб чиққан ёнғин Сирдарё вилояти ФВБ қутқарувчилари томонидан ўз вақтида бартараф этилди.
Автоҳалокат
Бугун, 18 июнь куни соат 05:52 да Шайхонтоҳур тумани ТХАЙ кўчаси Ибн Сино 1-даҳаси, йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилиши натижасида “Камаз” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 05:56 да етиб борган ҳамда ёнғин 06:18 да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ўз ўрнида, юртдошларимиздан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз.

Cувга чўкаётган гўдак қутқариб қолинди
2020 йил 18 июнь куни соат 11:10лар атрофида Тошкент вилояти Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналининг қирғоқбўйи ҳудудида Тошкент вилояти ФВБ Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзаков сув ҳавзаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик ишларни олиб бораётган вақтда, каналда гўдак оқиб кетаётганлигини кўриб қолган.
Халоскор ҳеч ўйлаб ўтирмай, дарҳол ўзини сувга ташлаган. Гўдакни каналдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига топширган. Воқеа жойига чақиртирилган тез-тиббий ёрдам хизмати гўдакни шифохонага олиб кетган.
Ҳозирда болажоннинг соғлиғи яхши.

ФВВ курсантлари Адиблар хиёбонида
Адиблар хиёбони… Бугун ушбу маскан, чинакам маънода, ёш авлоднинг онги ва қалбини аждодлар маънавияти билан боғлайдиган ибрат ҳамда сабоқ майдонига айланди.
Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси Б.Валиев бошчилигида вазирлик Академияси курсантлари ҳам бу жойда бўлиб, халқимизнинг улуғ мутафаккир, шоир ва адиблари сиймосига чуқур ҳурмат бажо келтирдилар.
Улар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ижодкор Фароғат Худойқулова иштирокида адиб ва шоирларимизнинг ибратли ҳаёти ҳамда ижодига оид қизғин суҳбат қурдилар. Суҳбат якунида ижодкор ўзининг янги китобини курсантларга туҳфа қилди.
Дарҳақиқат, бу жойда ҳайкаллари қад ростлаган беназир ижодкорлар ўзларининг ўлмас асарлари билан, аввало, ўзбек адабий тили, унинг нуфузи ва мақомини оширишга беқиёс ҳисса қўшиб, адабиётимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида фидойилик билан ижод қилганлар.
Суҳбат курсантлар иштирокидаги ажойиб мушоирага айланиб кетди.

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан Хонқа, Хива, Гурлан туманларида олиб борилган рейд тадбирлари. Батафсил видеотасвирда.