FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.9K subscribers
23.4K photos
3.75K videos
10 files
9.46K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш, пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча метеорологик станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования гидрометеорологической службы.
Отмечена важность коммерциализации услуг, расширения охвата платного обслуживания.
Даны поручения по установке локаторов в Бухаре, Навои, Сурхандарье и Намангане, автоматизации действующих и строительству новых метеостанций и постов.
Отдельное внимание уделено развитию научной базы и кадрового потенциала.

#Mirziyoyev #yigilish #Uzgidromet #takomillashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент гидрометеорология соҳасида хизмат кўрсатишни ўзгартириш кераклигини айтди

Президент указал на необходимость изменения подходов к оказанию гидрометеорологических услуг

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДАВЛАТ ТИЛИ: ШУКУҲЛИ ОНЛАР ЗАВҚИ

Бугунги кунда ўзбек тилига эътибор, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш борасидаги эзгу амалий саъй-ҳаракатлар жараёнини, чинакам маънода, тарихий давр дейиш мумкин.

Жорий йилнинг 23 сентябрь санасида Президентимизнинг БМТнинг юксак минбарида ўзбек тилида нутқ сўзлаганликлари, бу йил илк маротаба 21 октябрь санасида Ўзбек тили байрамининг кенг нишонланганлиги, Юртбошимизнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан мамлакатимиз халқига йўллаган табриги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонининг қабул қилиниши республикамизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг қадр-қимматини ошириш билан боғлиқ тарихий ишлар учун шукуҳли онларни ҳадя этди, десак хато қилмаган бўламиз. Батафсил...


👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamentining ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy kanali orqali siz o'zbek tili bilan bog'liq yurtimizda va xorijda yuz berayotgan eng so'nggi yangiliklarni kuzatib borishingiz mumkin!

Bizning manzil:👇
https://til.gov.uz/uz/
https://t.iss.one/dtrdep

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида куз-қиш масумига тайёргарлик бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Профилактик тадбирлар: Хоразмда ФВВ ходимлари томонидан олиб борилаётган чоралар

Биламизки, қиш мавсуми турмуш шароитида ўзига хос эҳтиёткорликни талаб қилади. Чунки, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши ўз-ўзидан иссиқликка бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлади. Бу эса фуқароларимизнинг ностандарт, қўлбола газ ва электр мосламаларидан фойдаланишлари оқибатида ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳодисаларнинг содир бўлишига олиб келади.
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари билан биргаликда аҳоли яшаш хонадонлари, корхона, ташкилотларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан жойида бартараф қилинмоқда. Бу каби тадбирлар ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Пайариқ туманида ёнган автомашина тўғрисида МАЪЛУМОТ
Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жувозхона МФЙ Қизилқовос қишлоғида “Damas” русумли автомашинанинг ёниб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарда ёнғин 3 ноябрь куни соат 23:50 ларда содир бўлгани ҳамда ўт ўчирувчилар ёниб бўлган автомобилни ўчиришгани қайд этилган.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритилганда, ушбу вазият юзасидан жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 00:12 да туман ИИБ навбатчиси томонидан Пайариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 17-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига мурожаат қилинган. Унга кўра, Жувозхона МФЙ ҳудудида “Damas” русумли автомашинада ёнғин содир бўлганлиги айтилган.

Ҳолат юзасидан 17-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмининг жанговар экипажи соат 00:22да воқеа жойига етиб борган. Соат 00:27да ёнғин қуршаб олинган ва 00:35да тўлиқ бартараф этилган.

Маълумот учун: 17-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмидан воқеа содир бўлган ҳудудгача оралиқ масофа 8 км.ни ташкил этади.

Айни вақтда туман ИИБ тергов бўлими ходимлари томонидан содир бўлган ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Tashkent City” ҳудудидаги қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган 15 кв.метр майдонда ёнғин содир бўлди

Бугун 4 ноябрь куни соат 15:37 да Тошкент шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган “Tashkent City”нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 15 кв. метр. майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жарохат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай шаҳридаги «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видео мурожаат йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтди, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев направил видеопослание участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров «CIIE-2020» в городе Шанхае.
В своем выступлении глава нашего государства остановился на ключевых вопросах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества и развития межрегиональных связей в условиях глобального кризиса, а также выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter