FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.9K subscribers
23.4K photos
3.75K videos
10 files
9.46K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Республику Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Инга Корея ташкил топган кун ва Чусок байрами муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Республики Корея Мун Чжэ Ину в связи с Днем образования Кореи и праздником Чусок.

#Mirziyoyev #qutlov #JanubiyKoreya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона ва Сўх туманларида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад - куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишдан иборат бўлиб, унда куч-воситаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Табиийки, ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш ёнғинлар содир бўлишига олиб келади.
Ўқув машқида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилувчи ташкилотлар қаторида “Фарғонатумангаз” ва “Сўхтумангаз” газ таъминоти бўлимлари ҳам фаол иштирок этдилар.
Mашғулот давомида аҳолига "Газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”, “Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!" каби мавзулардаги тарғибот материаллари тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ
Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ва туманлардаги корхона, муассаса ва ташкилот биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
Об-ҳавонинг совиши натижасида иссиқликка бўлган талаб ҳам, эҳтиёж ҳам ошади. Натижада ёнғинлар рўй бериш эҳтимоли ўз-ўзидан кўпаяди.
Профилактика тадбирларидан бири Шароф Рашидов туманида фавқулодда вазиятлар бўлими, газ таъминоти ва электр таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Батафсил.
Инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Куни кеча Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида юзага келган вазият оқибатида бир нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Батафсил...
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади.
Президентлар ўтган ойда бўлиб ўтган қатор икки томонлама тадбирларнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Таджикистана.
Глава нашего государства тепло поздравил Эмомали Рахмона с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и новых успехов.
Лидеры двух стран высоко оценили плодотворные результаты двусторонних мероприятий, прошедших в минувшем месяце. Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ONLINE! Бугун соат 11:49 да Андижон вилояти Андижон шаҳар Саҳоват МФЙ кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Оқибатда яшаш уйининг тахминан 50 м² шифт том қисми ва буюмлари ёниб зарарланган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар.
Президент миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Жўнатмалар ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш орқали почта даромадини ошириш зарурлиги айтилди.
Миллий онлайн савдо майдончасини ишга тушириш, олис ҳудудлардаги почта бўлинмаларида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обунани йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент провел совещание по вопросам реформирования национальной почтовой системы.
Указано на необходимость увеличения доходов системы за счет налаживания доставки отправлений и продукции до конечного адресата.
Поручено запустить Национальную торговую онлайн-платформу, организовать оказание 13 видов госуслуг в почтовых отделениях.
Подчеркнута важность развития системы распространения прессы, налаживания онлайн-подписки на периодику.

#Mirziyoyev #yigilish #pochta #islohot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Почта тизими одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бўйича жуда катта соҳа

Шавкат Мирзиёев: Почтовая система обладает огромным потенциалом для того, чтобы далекое сделать близким, трудное – легким

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter