Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида содир бўлган фавқулодда вазият ўчоғидан видеолавҳа
Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ янги тафсилотлар
Мана бешинчи кундирки, фавқулодда вазият ўчоғида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Тошқин содир бўлган ҳудудларнинг турли қисмларида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида, афсуски, тўрт нафар қурбонлар ва бир нафар фуқаро бедарак йўқолганлиги маълум бўлди. Батафсил...
- - - - - - -
Новые подробности ликвидации последствий затопленных территорий Сырдарьинской области
Пятый день подряд в зоне стихийного бедствия продолжаются поисково – спасательные работы. В Разных частях затопленной территории были обнаружены четыре жертвы Один человек пропал без вести.Подробно...
fvv.uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сардоба” сув омбори: маълумотлар – рақамларда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти: қўшимча куч ва воситалар ёрдамга келмоқда
FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: 06.05.2020 da Toshkent vaqti bilan 15:51 (06.05.2020 da 10:51 Grinvich bo'yicha) Xitoy-Qirg'iziston chegarasida zilzila sodir bo'ldi. Koordinatalar 39,79 gradus shimoliy kenglik, 73,93 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=5. Chuqurlik h=10 km. Toshkentgacha masofa 431 km janubiy-sharqiy yo'nalish bo'yicha.
Zilzila O'zbekiston hududida:
Namangan : 234 km, 2 ball.
Andijon : 174 km, 3 ball.
Farg'ona : 194 km, 2 ball.
Respublikaninig boshqa hudlarida zilzila sezilmadi, talofatlar bo’yicha ma’lumotlar kelib tushmadi.

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди.
Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди.
Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди.
Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж из Туркестанской области Республики Казахстан / Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятидан махсус репортаж
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида брифинг
Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан 17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.
© UzReport.news
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67

Forwarded from KUNDALIK
Сирдарёдан мактуб: Тошқиндан кейин маҳалламизда тер тўккан йигитлар олдида жуда хижолатли вазиятда қолдик...
"Сардоба" сув омборида юз берган техноген офатдан жабрланган ҳамюртларимизнинг биридан илтимоснома олдик.
— Ассалому алайкум. Мен Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Саховат» МФЙда яшовчи Шокир Ғалабаев бўламан.
Сизларга мурожат қилишимдан мақсад — 1 май куни Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида бизнинг маҳалламиз хам анчагина зиён кўрди, аммо бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди.
Барча мутасадди ташкилотлар, туман ҳокими бошчилигида тун-у кун тиним билмай ишлашди, жонлари омон бўлсин. Лекин маҳалладаги йиғилиб қолган сувларни тортишда жонбозлик кўрсатган ёнғин хавфсизлиги хизмати ва ФВВ ходимларига алоҳида минатдорчилик билдириб қўймоқчиман: улар тун-у кун тиним билмай ишлашди; ҳовлидаги, уйлар тагидаги сувларни ҳам томчи қолдирмай тортишди.
Менга алам қилгани — уларга ғамхўрлик қила олмадик. Улар на тушлик ва на кечки овқат чоғида овқатланаётганларини кўрмадим. Аксига олиб, ўша кунлари ҳаво анчагина совуқ эди, резина этик етмай қолганлари, яланг оёқда сув кечиб, сувларни тортишар эди.
Ҳамма эвакуация қилинди. Мен ва маҳалламизда уч-тўрт киши мол-ҳолларга қараш мақсадида 3 май куни эвакуация қилинган жойдан келдик. Келсак, уйда свет, газ, хамма нарса хавфсизлик юзасидан тармоқдан узилган экан. Маҳсулотларимиз музлаткичда ёмон бўлиб қолган, биронта дўкон хам ишламаётганди. Ўзимизнинг қорнимизни базўр тўқлар эдик.
Ич-ичимдан ҳовлимизда ва кўчамизда сув тортиб юрган сахий инсонларга ғамхўрлик қилгим келарди, аммо ҳеч иложимиз йўқ эди. Ҳамма жойни сув босган: ташқарида овқат пишириш ё чой қайнатишни иложи йўқ эди.
«Уларнинг ҳаммаси турли вилоят ва туманлардан биз учун ёрдамга келса-ю, биз ҳаттоки бир бурда нон бера олмасак», деб ўз-ўзимдан нафратланиб кетардим.
Хуллас, мен қўрқан нарса бўлди. Кеча Жиззах вилоятидан бир хизматдошим қўнғироқ қилиб, унинг бир таниши бизнинг маҳалламизда сув тортгани, уларга ҳеч ким ғамхўрлик қилмай, оч-наҳор ишлаганини айтибди.
Тўғри, шу аснода ҳаммамизнинг миямизга бир фикр келади: иши бўлганидан кейин қилади-да, ҳар куни сув тошиб ётибдими, деган. Лекин ишини виждонан қилаётган бу очиқкўнгил содда йигитларга қараб, одамийлик ва ҳамжиҳатлик намунасини кўришингиз мумкин эди.
Сизлардан илтимос, Kun.uz жамоаси, менинг ушбу ёзган мурожатимни ўз сайтингизда ташаккурнома кўринишида эълон қилсангиз. Балки шунда ўша йигитлар (ёнғин хафвсизлик хизмати ва ФВВ) ва уларнинг яқинлари бизнинг ночор вазиятимизни тўғри тушунушар.
Биз улардан миннатдормиз ва кечирим сўраймиз 😔
Kun.uz кундалиги

“Сардоба”: маълумотлар янги рақамларда
Сирдарё вилоятида тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар жонланмоқда. Ҳукумат комиссияси томонидан кўрилаётган тезкор чоралар натижасида вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида эзгу ва савобли ишлар ижобий бўй кўрсатмоқда. Батафсил...

Навоий вилоятида сел ҳодисаси кузатилди
Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.
Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Сурхондарё вилояти: Бойсун ва Олтинсойда сел кузатилди
2020 йил 13 май куни соат 21:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Олтинсой” сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган. Мазкур ҳолат натижасида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари ёрдамида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилди. Батафсил...