FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15K subscribers
23.3K photos
3.71K videos
10 files
9.4K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ёш қутқарувчи» республика мусобақаси якуни
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари ЙТҲга учраган автомашинадан қизалоқни қутқариб олдилар

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳамкорлигида Қорақалоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида амалий семинар ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши, шунингдек, коррупция холатларининг олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдан иборат бўлди.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙ ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан бирламчи маълумот

Бугун, 31 май куни соат 15:52 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўли бўйида қуриган ўт ва хас-хашаклар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:09 да етиб борган, ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.


Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати 30-38° кам бўлмаган шароитда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Сирдарё вилоятида “Ласетти” автомашинасида газ баллони ёрилиши содир бўлди

Бугун, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган.

Натижада автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения вылетел в Сурхандарьинскую область.
Во время двухдневной рабочей поездки глава государства осмотрит проекты в сферах энергетики, аграрной промышленности, торговли и сельского хозяйства, проводимую созидательную работу.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФВВ тизимида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови

Кеча, 31 май куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Лочин” дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги «Айритом» чегара божхона постида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Замонавий қилиб қайта қурилган постда паспорт назорати ва божхона кўриги заллари барпо этилди, «Рақамли Ўзбекистон - 2030» дастури доирасида энг замонавий технологиялар жорий қилинди.
Янгиланган божхона пости бир соатда 200 тагача автотранспортни ўтказиш, бир кеча-кундузда 2 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой на пограничном таможенном посту “Айритом” в Термезском районе.
В прошедшем модернизации посту возведены залы паспортного контроля и таможенного досмотра, внедрены новейшие технологии в рамках программы “Цифровой Узбекистан - 2030”.
Обновленный таможенный пост способен досматривать до 200 единиц автотранспорта в час и обслуживать до 2 тысяч пассажиров в сутки.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #bojxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter