FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.9K subscribers
23.4K photos
3.76K videos
10 files
9.47K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада ФВВ Академияси курсантлари ғолиблар қаторида

Куни кеча ФВВ Академияси терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида спортнинг Қўл жанги тури бўйича ўтказилган мусобақада учинчи ўринни қўлга киритди.

Икки кун давомида ўтказилган мусобақа қизиқарли ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун ўз маҳоратларини мардонавор тарзда намойиш этдилар.

Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақада ФВВ Академияси, Қуролли Кучлар Академияси, ИИВ Академияси, Миллий Гвардия Ҳарбий техник институти ва ДХХ Академияси курсантлари қатнашдилар. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией созидательных проектов, которые будут реализованы в Ташкентской области. Так, планируется создание дендропарка, строительство олимпийского городка, универсистетских зданий, клиники и других объектов в Кибрайском районе.
Даны указания по качественной доработке проектов, применению при строительстве передового мирового опыта.

#Mirziyoyev #taqdimot #Osiyouyinlari #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилоятидаги яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса бугун 26 февраль куни соат 09:40да Хоразм вилояти Хонқа тумани “Гулғунча” МФЙдаги уйларнинг бирида юзага келган.

Ёнғин оқибатида аввал уйнинг 120 кв.м. майдонида том қисми, шифти ва уй-жиҳозлари кейинчалик эса қўшни уйнинг том қисми, яъни 50 кв.м. майдонига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 10:28да ўраб олиниб, 11:20да тўлиқ бартараф этилган. Жабрланган ва ҳолок бўлганлар йўқ. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
ФВВ Марказий аппаратида “Ёш умрингни панжара ортида хазон қилма!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ташкилотчилигида “Ёш умрингни панжара ортида хазон қилма!” лойиҳаси доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркия Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда биродар турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства тепло поздравил Президента Турции с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья и больших успехов, а также мира, благополучия и процветания братскому турецкому народу.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter