FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15K subscribers
23.3K photos
3.71K videos
10 files
9.41K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Айни вақтда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда ис газининг келиб чиқиши, ундан заҳарланиш оқибатлари, газ-ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш, портлаш ҳамда ёнғинлар ва бу борада олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилмоқда.

Шунингдек, ОАВ вакиллари мавзу доирасида мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олмоқдалар.

Тадбир давом этмоқда.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистоннинг кўп миллатли халқини давлат байрами – Биринчи Президент куни билан самимий қутлаб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Глава нашего государства тепло поздравил многонациональный народ Казахстана с государственным праздником – Днем Первого Президента страны, искренне пожелав мира, благополучия и процветания.
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев рассмотрели актуальные вопросы укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҚАРШИДА ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” автомобиль бозори ҳудудида ФВВ ҳудудий бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи ташкилот ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш ҳамда аҳоли пунктлари, ижтимоий-иқтисодий объектларини электр энергияси, табиий (суюлтирилган) газ ва қаттиқ ёқилғи маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш тизимини ташкил этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

2021 йилнинг январь ойидан ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани телефон орқали мулоқот қилдилар.
Икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Минтақада ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, Афғонистонни халқаро савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилишга қаратилган устувор лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Афганистана Ашраф Гани провели телефонный разговор.
Были рассмотрены современное состояние и перспективы двусторонних отношений, актуальные вопросы региональной повестки.
Подчеркнута важность дальнейшего укрепления региональной взаимосвязанности, продвижения приоритетных проектов, направленных на интеграцию Афганистана в международные торгово-экономические связи.

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с заместителем руководителя Администрации Президента РФ Дмитрием Козаком.
С удовлетворением отмечено, что плодотворный диалог на высшем уровне обеспечил динамичное развитие многопланового сотрудничества между двумя странами.
Рассмотрены вопросы подготовки и проведения предстоящих встреч как в двустороннем, так и многостороннем форматах.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БУХОРОДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ФВВ ҳудудий бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Бухоро муҳандислик технологиялари институтида “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда бошқарув органлари, ФВДТга кирувчи ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи уч босқичда ўтказилди. Дастлаб Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошқарув штаби томонидан ФВДТ куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолати саф кўригида кўздан кечирилди. Навбатдаги босқич ўқув машқи иштирокчилари томонидан шартли равишда содир этилган ёнғинни бартараф этиш ва фуқароларни эвакуация қилиш ҳаракатларидан иборат бўлди.

Машғулот якунида мутахассислар томонидан тадбир қатнашчиларига йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
МАЛАКАЛИ ЭКСПЕРТ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муамммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ёнғинларни содир бўлиш сабаблари. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube