FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.9K subscribers
23.4K photos
3.75K videos
10 files
9.46K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЁНҒИННИ ЎЧИРГАНДАН УНИНГ ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ

Оловни бежизга “тилсиз ёв” дейишмайди. Чунки ёнғин деярли ҳар доим кутилмаганда юз беради ва катта талафот етказади. Шу кунларда ўтказилаётган фавқулодда вазиятлар профилактикасига оид тадбирлар аҳолининг ушбу хатардан огоҳлигини оширишга хизмат қилмоқда. Андижон вилоятида профилактик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Батафсил...

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК!

Наманган вилояти ФВБ ходимлари газ, электр ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жойлар...Батафсил...

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ БОЗОРЛАРДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бозорлар аҳоли гавжум, энг кўп тўпланадиган жой бўлиб, асосан қиш мавсумида фуқаролар томонидан ёз бўйи уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари, қолаверса, уйда тайёрланган салатлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозор расталарига чиқарилгади. Одатда аҳоли томонидан уларни фаол харид қилиш ҳолатлари кузатилади. Кўп ҳолларда фуқаролар томонидан мазкур уйда тайёрланган маҳсулотларнинг санитария қоидаларига нечоғлик амал қилинганлигига эътибор қаратилмайди.

Агар маҳсулотда айниш ёки ботулизм таёқчаларининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолат натижасида беморда овқатдан заҳарланиш кузатилса, унинг "сотувчи"сини топиш амри маҳол.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Вобкент тумани ФВ бўлими ходимлари айнан шу ва бошқа куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича бозорларда кенг қамровли профилактик тадбирларни ташкил қилиб бормоқдалар.

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

Мамлакатимизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятида ташкил этилган кўргазмали семинарда мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мавзуси муҳокама марказида бўлди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошчилигида ўтказилган семинарда барча сектор раҳбарлари ва Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ташкилотлари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларга кўргазмада намойиш этилаётган ускуна ва жиҳозларнинг ишлаш жараёни, аҳамияти ҳамда қўлланилиш соҳаси бўйича амалий тарзда тушунтиришлар берилди. Ҳудудлардаги ёнғинга қарши ерости сув олгич (гидрантлар)нинг яроқлилиги ва меъёрларга мувофиқлигини текширувдан ўтказиш, уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёргарлигини ўрганиш ишлари иштирокчиларга намойиш этилди.
ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида иситиш мавсуми даврида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ва бошқа турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ФВБ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва ФВДқТга кирувчи ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан аҳолига суюлтирилган пропан газ баллонларини тўғри ишлатиш, ностандарт қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик бўйича кенг қамровли тушунча ва тавсиялар берилмоқда.

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube