FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
14.9K subscribers
23.7K photos
3.81K videos
10 files
9.57K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: [email protected]
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
РАБОТА СПАСАТЕЛЕЙ УЧС БУХАРЫ В ЭКСТРИМАЛЬНЫХ УСЛОВИЯХ

В эти минуты спасатели УЧС Бухарской области ликвидируют последствия сильного ветра, который по-прежнему бушует.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда
15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

ЎзР ФВВ Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли хизматлар ҳамкорлигида 28 апрелга ўтар кечаси Бухоро вилояти ҳудудида юзага келган кучли шамолнинг вайронкор оқибатлари бартараф этилмоқда.
Shahrisabz “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga o‘qituvchilarni tanlov asosida ishga taklif qilamiz. Batafsil.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ФВБ ХОДИМЛАРИ СУРУНКАЛИ ЁМҒИР ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТМОҚДА

Бугун, 29 апрель куни Самарқанд вилояти ҳудудида бир неча соат давомида кучли ёмғир ёғди. Булунғур туманининг айрим турар-жой массивларида кучли ёмғир натижасида уйларни сув босди. Айни вақтда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.
____________________________________________
СОТРУДНИКИ УЧС САМАРКАНДСКОЙ ОБЛАСТИ ЛИКВИДИРУЮТ ПОСЛЕДСТВИЯ ПРОЛИВНОГО ДОЖДЯ
Сегодня, 29 апреля в течение нескольких часов на территории Самаркандской области лил проливной дождь. В результате обильных осадков в некоторых жилых массивах Булунгурского района произошло подтопление домохозяйств. В эти часы сотрудники Управления по чрезвычайным ситуациям Самаркандской области занимаются ликвидацией последствий ливня. Спецтехника МЧС и личный состав работают в разных частях Булунгурского района.
FVV ogohlantiradi

Gidrometeorologiya xizmatining bergan ma'lumotiga ko‘ra, joriy yilning 1-2 may kunlari O‘zbekiston hududiga Turkmaniston orqali Kaspiy dengizining janubiy rayonlari ustida shakllangan nam havo oqimi kirib kelishi kutilmoqda. Buxoro, Navoiy, Qashqadaryo, Surxondaryo, Samarqand viloyatlarida kuchli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamolning tezligi 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin, ayrim joylarda shamol shiddati 23-28 m/s gacha yetadi. Shuningdek, 30 aprel-3 may kunlari kunlari respublikaning tog‘oldi va tog‘li hududlarida sel kelish xavfi bor.
Shu munosabat bilan ehtiyot choralarini ko‘rishingizni hamda avariya va boshqa noxush holatlar vujudga kelganda, “1050” qisqa raqamga murojaat etishingizni so‘raymiz.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича бирламчи маълумот

2020 йил 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Мазкур вазият бўйича зудлик билан Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўрғонтепа аҳолисини “Бирлик” маҳалласига вақтинча эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, сув босиши хавфи мавжуд бўлган аҳоли пунктларини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙларидан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.

Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқдалар.

Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 нафар шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан нафар 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан нафар 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан нафар 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган эди.

Мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Президенти етиб борган.

Қўшимча маълумот сифатида шуни қайд этиш жоизки, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига фуқароларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган. Аҳоли ушбу тумандаги касб-ҳунар коллежи, Сафарбарлик чақирув резерви бўйича ҳарбий қисм ва касалхонага эвакуация қилинди. Эвакуация тадбирлари Жиззах шаҳрига ҳам ташкиллаштирилди. Хусусан, Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Шодлик”, “Саховат”, “Навоий”, “Дўстлик”, “Кўркамдиёр”, “Тошкент”, “Янгиҳаёт”, “Обод” ва “Мустаҳкам” МФЙларининг аҳолиси Жиззах вилояти Гагарин шаҳарчасига вақтинчалик кўчирилди. Унда аҳоли учун 6000 дона ниқоб, 80 дона антисептик восита, 200 жуфт бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари тарқатилди.

Бундан ташқари, Сардоба шаҳарчасидаги аҳолини ҳам Жиззах вилояти Гагарин аҳоли яшаш пунктига эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” МФЙлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинмоқда.

Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Ҳозирда дамбадан сув чиқиши камайган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

fvv.uz