markaz16
539 subscribers
16.3K photos
2.07K videos
17 files
8.62K links
Bahriyev Merojiddin
https://t.iss.one/markazMMM16
Download Telegram
🔸 Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Давергеодезкадастр” қўмитасининг матбуот анжумани бошланди.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари ва @MARKAZ16Uz. орқали жонли томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва тез ҳамда қулай шароитда жавоб олинг.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.


https://youtu.be/Gc5ShhDACqY
РОССИЯ—ҚОЗОҒИСТОН ЧЕГАРАСИДА ҚОЛИБ КЕТАЁТГАН МИНГЛАБ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИ ПОЕЗД ОРҚАЛИ ҚАЙТАРИШ БОШЛАНДИ

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, Россия—Қозоғистон чегарасида қолиб кетган минглаб ўзбекистонликлар поезд орқали қайтарилмоқда. Улар Россияда ишсиз қолгач, Қозоғистон орқали уйларига етиб олмоқчи бўлган, бироқ у ерда коронавирус туфайли чекловлар қатъийлаштирилиб, чегарада қолиб кетган.

⚡️ 1404 йўловчиси бўлган иккита поезд Кинель, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулук станцияларидан ҳаракатланмоқда. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.

▪️ Чипталар фақат Ўзбекистон фуқаролари учун сотилди. Бузулук—Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 миллион 200 минг сўм (8500 рубль), Кинель—Тошкент — 1 миллион 450 минг сўм (10 100 рубль)ни ташкил этди.

⚡️ Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади. Ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонликларнинг Россия—Қозоғистон чегарасига тўпланиши май ойидан буён кузатилиб келмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️Бугун соат 17:00 ҳолатига 204 нафар одам коронавирусдан зарарланган сифатида рўйхатга олинди.

▪️ ️Жами зарарланганлар 14991 нафарга етди.

▪️ ️Янги касалланганларнинг 39 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси орасида аниқланган.

✔️ Ўзбекистон аҳолиси орасида коронавирусдан зарарланиш ҳолати кечадан буён кескин равишда тушиб кетди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️”ДОРИХОНА” “БОЗОР” ЭМАС!

Ўзбекистонда дори-дармонларга нарх белгилашда улгуржи реализация учун – сотиб олиниш нархидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган, чакана реализация учун – улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган устама қўйилиши белгиланган.

🔹 Бундан ташқари, четдан олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

🔹 Бугунга қадар вирусли инфекцияларни даволашда қўлланадиган 44 номдаги препарат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Яъни бизда 215 турдаги инфекцияни даволашда қўлланадиган дори воситалари мавжуд. Шунингдек, “Nobel Pharmsanoat” компанияси «Копивир» препаратини фавипиравир фаол моддаси асосида ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказмоқда.

🔹 Таркибида фавипиравир фаол моддасини сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бошқа давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келаётгани исботланган.

Маълумот берилишича, дорихона ходими врач ёзиб берган дори ўрнини босувчи, яъни дори воситаси аналогини препаратларнинг ўзаро алмашинуви ёки ўзаро алмаштириш мумкин эмаслиги тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли соҳа бўйича бош мутахассислари томонидан бир қанча мезонлар асосида берилган хулосаси асосида тавсия қилади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️СИРДАРЁДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ТЎЛАБ БЕРИЛМАГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойларида Президент қарори билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланган эди.

⚡️ Лекин Сирдарё вилоят ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга жами 741.200.400 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.

Шунга кўра Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган таъсир чоралари натижасида вилоят, туман-шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга жами 632.956.700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб берилган.

⚡️ Маълум қилинишича, қолган 108 243 700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️Давлат молиявий назорат департаменти 6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганини аниқлади.

Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида, ҳудудлар кесимида эса Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда қайд этилди. 57,4 млрд сўм бюджетга қайтарилди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
#Савол_жавоб
➡️Саволларга Давлат тест марказининг матбуот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди.

📥 Ўзбекистон Миллий матбуот марказига келган саволлар:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Қизим касб-ҳунар коллежини бу йил битирди. Дипломига хато кетган экан, уни тўғирлашди. Аммо онлайн рўйхатдан ўтишда дипломнинг олдинги хато серияси киритилган. Дипломнинг янги сериясини киритиш муаммо бўляпти.

▶️ Юқорида айтиб ўтилганидек жорий йил битирувчилари рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритмайди. Чунки уларнинг маълумотлари тегишли вазирликлардан олинмоқда.
Ҳозирда тугатган таълим муассасасида хатолик мавжуд бўлган абитуриентларнинг маълумотлари тегишли вазирликлар томонидан тузатилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш якунлангунга қадар мазкур маълумотлар Давлат тест маркази базасига қайта юкланади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар фанлар кетма-кетлигига мос яна бешта бакалавриат йўналишлари бўйича учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бирини танлаши мумкинми? Ёки фақат кундузги таълим бўйича ҳужжат топширадими?

▶️ Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ номзодларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилади. Бунда номзодлар бештагача бакалавриат таълим йўналишларини учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бири бўйича танлашлари мумкин.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Мен топшираётган йўналишдан фақат иккитагина университет чиқаябди, қолганлари чиқмаябди, нима қилишим керак?

▶️ Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим шакли, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланган.

Abitur.dtm.uz сайтида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш мазкур қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

Бунда олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилган бўлса, дастурда автоматик чиқади.

Агар олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилмаган бўлса, дастурда чиқмайди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Менинг ота-онам вафот этишган. Менга имтиёз борми?

▶️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги
ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

Шунингдек, улар тест синовлари учун тўловдан ҳам озод этилган.

Агар улар «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлса, мазкур имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишмоқда.

Мамлакатимиз хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари тармоқ мутасаддиларининг бу борадаги ҳисоботларини тингламоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ Қозоғистоннинг бош травматологи ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош травматолог-ортопеди Нурлан Батпенов ва Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Косман Айтмуҳамедов коронавирусдан вафот этди.

Нурлан Батпенов 71 ёшда бўлган. У Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институтининг директори, тиббиёт фанлари доктори ва Қозоғистон Миллий фанлар академиясининг академиги, Қозоғистон Травматология ва ортопедия уюшмасининг президенти бўлган.

Косман Айтмуҳамедов 57 ёшида вафот этди. 2019 йил февраль ойидан буён у Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Аввал у Ақмўла вилояти ҳокими ўринбосари, Ақмўла вилояти ҳокими, Қозоғистоннинг минтақавий ривожланиш бўйича вазири ўринбосари, Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ердан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари, Остона шаҳри ҳокими лавозимларида ишлаган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️ Тошкент шаҳридаги туманларнинг “COVID-19” бўйича аҳолининг саволларига жавоб берувчи куну тун ишловчи телефон рақамлари

✔️ Агар сизда “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, Тошкент шаҳрида ташкил этилган Call-марказлар рақамлари орқали аниқ ва тўлақонли жавоб олишингиз мумкин.

🔹 Бектемир ва Миробод туманлари - (71) 289-52-33
🔹 Сергели тумани - (71) 208-72-23
🔹 Мирзо Улуғбек тумани - (71) 208-72-55
🔹 Учтепа тумани - (71) 289-49-98
🔹 Яшнобод тумани - (71) 289-73-32
🔹 Чилонзор тумани - (71) 289-73-27
🔹 Яккасарой тумани - (71) 289-52-88
🔹 Юнусобод тумани - (71) 289-61-15
🔹 Олмазор тумани - (71) 208-54-42
🔹 Шайхонтоҳур тумани - (71) 208-70-11

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️ ИСТЕЪФОСИ ЯҚИНЛАШГАН МУЛОЗИМЛАР ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАСИН!

CCВ вирусология илмий текшириш институти директори Э.Мусабаев тавсияси билан тарқатилган COVID-19 профилактикаси ва давоси бўйича тавсиялар рўйхатига киритилган дорилар ҳозир отлиққаям йўқ.

☑️ Cабаби ана шу тавсия варақалари ҳаммаёққа оммавий равишда тарқатилди. Одамлар ваҳимага тушиб, ўша дориларни неча кундан бери излаш билан овора. Нархиям қизиқтирмаяпти ҳеч кимни. Энди нима бўлади? Аптекачиларга яна худо берди, уларга нима, исталган нархни қўйиб сотса бўлди. Шу кунгача бирор валломат на ОАВда, на бошқа минбар орқали бечора оломонни огоҳлантирди. Ҳамма томошабин.

☑️ Шахсан мен бундай ваҳима кўтаришга сабабчи бўлганларни жазолашни талаб қиламан! Шундоғам тўрт ойдан бери зўрға рўзғор тебратиб юрган одамлар энди қарз ҳавола қилиб бўлсаям вазирликдаги шошқалоқ тўралар тавсия этган дориларни сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Ким жавоб беради, бу қилмиш учун? Соғлиқ ҳар қандай бойликдан устун деймиз, лекин бунақа тўс тўполон кимга керак бўлди? Истеъфоси яқинлашган мулозимлар халқ қалби билан ўйнашмасин!

Қани дадил журналистлар, жасур блогерлар, кўзни каттароқ очайлик, одамларни сарсон саргардон қилаётганларни фош этайлик!

Норкобил Жалилов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹Президент нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.

Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Давлатимиз раҳбари мазкур уч тармоқни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини давом этаётгани маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга «ҳайфсан» эълон қилиш ҳақидаги фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани таъкидланган.

✔️ Ўзбекистон ҳукуматининг 329-сонли фармойиши 16 июль куни эълон қилинди.

☑️ «Жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли Ўзбекистонда ҳам ушбу инфекцияга қарши курашиш, унинг аҳоли орасида кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш, самарали карантин ва даволаш тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

☑️ Шу билан бирга, эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетди», — дейилади фармойишда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, ундаги шароитлар билан танишди ҳамда COVID-19 билан хасталанган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

❗️Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

🔹 Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️​​​​​​ Бугун мамлакатимизда 485 ҳолатда касаллик қайд этилди.

▪️​​​​​​Уларнинг 39 нафари аҳоли орасида аниқланган.

▪️​​​​​​Бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

▪️​​​​​​Ўзбекистонда жами касалланганлар сони 15066 нафарга етди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️Ўзбекистонда ўтган бир кечада 283 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 15 349 кишига етди.