markaz16
539 subscribers
16.3K photos
2.07K videos
17 files
8.62K links
Bahriyev Merojiddin
https://t.iss.one/markazMMM16
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16 га келган савол:

Кейинги пайтда “снос” атамаси жуда кўп иштилаяпти ва бундан жойларда жуда кўп норозиликлар кузатилмоқда. Ўзи ерларга ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган бўлса улар бузиб ташланадими? Уларни бузиб ташлаш тартиби қанақа бўлади ўзи?

🔸 Саволга “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Рузметов Мақсуд Исмаилович жавоб берди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16 га келган савол:

Ассалому алейкум! Доимий яшаш жойимиз Тошкент шаҳрида. Участка куриш учун ер олмокчи булсак кимга ва каерга мурожат килиш керак? Илтимос, факат аник жавоб берсаларингиз, олдиндан рахмат!

🔸 Саволга “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Рузметов Мақсуд жавоб берди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️Стикерли автомашинадан сигарет келтиришни талаб қилган ички ишлар ходимларига нисбатан чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган «Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост» сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвир юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

☑️ Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Гулистон шаҳри, «Дўстлик» маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок-постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қарамасдан, блок-постдан ўтиб кетиши учун 2 қути сигарет олиб келишини айтиб, фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

☑️ Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

☑️ Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди, дейилади Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔘 ЎЗБЕКИСТОНДА COVID-19ДА САМАРАЛИ БЎЛГАН ДОРИЛАР ДЕЯРЛИ МАВЖУД ЭМАС

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган “Азитромицин”, “Плаквенил”, “Лопинавир/Ритонавир”, “Ремдесивир”, “Умифеновир” ҳамда “Фавипиравир” дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг олиб борди.

▪️ Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида тавсия этилган дориларнинг атиги биттаси - “Азитромицин” сотувда мавжуд эканлиги, 6 мингдан сўмдан 30 минг сўмгача сотилаётганлиги маълум бўлди. Қолган турдаги дорилар сотувда мавжуд эмас.

▪️ Андижон вилоятининг дорихоналарида ҳам фақатгина “Азитромицин” препарати сотилмоқда ва унинг нархи 3 мингдан 36 минг сўмгача экан. “Плаквенил” эса вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака, Булоқбоши, Қўрғонтепа ҳамда Шахрихон туманларидаги айрим дорихоналарда 235 мигдан 282 минг сўмгача сотилмоқда.

▪️ Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда “Плаквенил”, “Лопинавир/Ритонавир”, “Ремдесивир”, “Умифеновир” ҳамда “Фавипиравир” дорилари сотувда мавжуд эмас. Фақатгина “Азитромицин” дориси сотувда мавжуд бўлиб, мазкур дори нархи 4500 сўмдан 15000 сўмгача.

▪️ Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам фақатгина “Азитромицин” сотуда мавжуд. Мазкур дори вилоят дорихоналарида 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача сотилмоқда.

▪️ Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “Плаквенил”, “Лопинавир/Ритонавир”, “Ремдесивир”, “Умифеновир” ҳамда “Фавипиравир” дорилари умуман сотувда мавжуд эмаслиги, сотувда мавжуд бўлган “Азитромицин” дориси ишлаб чиқарилган мамлакатига кўра нархида фарқланади. Мазкур дори воситаси 4 мингдан 38 мингча сотилмоқда.

✔️ “Плаквенил”, “Лопинавир/Ритонавир”, “Ремдесивир”, “Умифеновир” ҳамда “Фавипиравир” дорилари вилоят ҳудудидаги дорихоналарига сўнги уч ойдан бери сотувга олиб келинмаётганлиги аниқланди.

✔️ Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш жараён бўлиб, “Плаквенил”, “Лопинавир/Ритонавир”, “Ремдесивир”, “Умифеновир” ҳамда “Фавипиравир” дорилари сотувда мавжуд эмас.

✔️ Сўнги уч ойдан бери тарқатувчи корхоналар томонидан етказиб берилмаяпти.

☑️ “Азитромицин” дори воситаси Навоий вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 12 мингача сотилаётганлиги, айрим дорихоналарда умуман қолмаганлиги кузатилди. Наманган вилояти ҳудудидаги дорихоналарда 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сурхондарё вилоятида 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сирдарё вилояти дорихоналарида 6 минг сўмдан 40 минг сўмгача, Фарғона вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 36 мингача, Хоразм вилоятида эса 4800 сўмдан 34000 сўмгача, Тошкент вилоятида 4500 сўмдан 40000 сўмгача, Тошкент шаҳрида 6 мингдан 35 мингча сотилаётганлиги аниқланди.

☑️ Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Голден Азия Фарм” корхонасига қарашли дорихонада “Плаквенил” дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 ️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилиши ўтказилди.

🔸 Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

—-

Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

🔹 Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16 га келган савол:

Одамларнинг уйлари орқасидан оқиб ўтувчи ариқ-завурларни хонадон эгалари ўз хонадонига ноқонуний қўшиб олганлар. Бундай хонадонлар кўпчиликни ташкил қилади. Уларни ким назоратга олади? Камолиддин Ҳалилов.

🔸 Саволга “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Рузметов Мақсуд жавоб берди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 ️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 40 та СЎВ ва 200 та СИПАП аппаратларини харид қилишди.

Тез тиббий ёрдам ва СЭОМлар учун 50 дона Damas русумли автомобиллар сотиб олинган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16 га келган савол:

Туман ҳокимлиги томонидан енгил типдаги бино қурушга деб фармойиш чиқарилиб берилаяпти. Шу қонунийми? Азимжон Ашуров.

🔸 Саволга “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Рузметов Мақсуд жавоб берди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
#Савол_жавоб
➡️Саволларга Давлат тест марказининг матбуот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди.

📥 Ўзбекистон Миллий матбуот марказига келган саволлар:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

6 июль куни онлайн ҳужжат топширдим. Тўловни 7 июль куни амалга оширдим. Рўйхатга олинган, олинмаганлигимни қандай билсам бўлади?

▶️ Тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”даги “Қабул-2020” бўлимига кириб билиб олиш мумкин.

Бунда, абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Мен IELTS дан 4 балл олганман, имтиёз сифатида фойдалансам бўладими?

▶️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395 сон қарорига мувофиқ тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Бунда инглиз тилидан максимал балл бериш учун IELTS 5,5 дан кам бўлмаслиги лозим.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Ҳар бир таълим йўналишига қанча одам рўйхатдан ўтганини қандай билиш мумкин?

▶️ Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мазкур сайт орқали ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича йўналишлар кесимида рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ва танлов кўрсаткичини кўриш мумкин.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 ️ Коронавирус инфекциясига чалиниб уйи шароитида даволанаётган беморларга қуйидаги дори-дармонлар бепул етказиб берилади:

“Гидроксихлорохин”;
“Азитромицин”;
“Парацетамол”;
“Витамин С”;
бир марталик тиббий ниқоблар.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

📲 markaz16 га келган савол:

1-савол: “Кадастрга ишинг тушса ишинг пулсиз битмайди” деган гап-сўзлар юради. Бу ҳақиқатга қанчалик тўғри келади, деб ўйлайсиз?

2-савол: Сир эмас, ижтимоий тармоқларда, интернет саҳифаларида кейинги пайтларда кўп учратаяпмиз: мансабдорлар ер ажратиб бериш баҳонасида тадбиркорлардан катта миқдорда пора олаётган вақтда қўлга тушгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлаяпти. Талаб қилинган пул кичкини пул эмас, катта рақамларни ташкил этаяпти.

Ер бериш, ер олиш тизимини шаффофлигини таъминлаш учун янгича ёндошув, янгича тартиб-тизим ишлаб чиқиш вақти келди деб ўйламайсизми?

🔸 Саволга “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Рузметов Мақсуд жавоб берди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 «Туронбанк» фуқароларга омонатлари қайтарилмаётгани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди

«Туронбанк»нинг Зангиота филиали томонидан фуқаролар Зиёда ва Фотима Мусахўжаеваларнинг 100 минг АҚШ доллари миқдордаги омонат пуллари суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлишига қарамай қайтарилмаётгани ҳақида мақола эълон қилинганди.

Ушбу мақола бўйича «Туронбанк» Республика бошқаруви муносабат билдирди.

«Мақолада фуқаролар номидан келтирилган «Яқинлари «Туронбанк»нинг Зангиота филиалини ишончли давлат банки деб тавсия қилишгани учун, жамғарган пулларини шу банкка қўйишга қарор қилишган» жумласида хатоликка йўл қўйилган.

Чунки 2009 йил «Туронбанк» АТБ хусусий банк сифатида фаолият юритган. Мақолада баён этган ушбу фикр фуқароларнинг давлат банкларига бўлган ишончини сўндириш, уларда асоссиз қўрқув ва шубҳанинг туғилишига олиб келиши мумкин.

Мақоланинг сарлавҳасида «Туронбанк» фуқароларнинг омонатдаги 100 минг долларини бермаяпти» деб ёзилиши гўёки бу ерда гап банкнинг барча омонатчилари ҳақида юритилаётгандек маънони бермоқда. Ваҳоланки бу ерда фақат икки нафар фуқаронинг омонат пуллари ҳақида гап кетмоқда.

Бу сарлавҳа «Туронбанк»ка умид билдирган мижозларнинг фикрларини чалғитиши, улар банкка жойлаган омонатларининг ишончли муҳофаза қилинишига шубҳа уйғотиши мумкин.

Ҳозирда «Туронбанк» омонат маблағини банкнинг 2009–2010 йилларда ишлаган собиқ ходими фирибгарлик йўли билан эгаллаган деб ҳисоблайди ва бунга ишонади.

Шу боис, мазкур масала Зангиота туман прокуратураси томонидан олиб борилаётган қўшимча тергов ҳаракатлари якунлангандан сўнг оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», дейилади банкнинг Республика Бошқаруви тақдим этган муносабатда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кира бошлайди.

Кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилиб, ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даража юқори бўлади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️ ЎЗБЕКИСТОНГА ХОИНЛИК ҚИЛГАНЛАР УСТИДАН СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, 15 июль куни Ўзбекистон Ҳарбий судида айбланувчи А. Ярбабаев ва Е. Ярбабаеваларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинган.

▪️ ️ Қайд этилишича, Суд ҳайъати судланувчи А. Ярбабаев ва Е. Ярбабаеваларни Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топган.

▪️ ️Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчиларнинг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

А. Ярбабаевнинг турмуш ўртоғи Е. Ярбабаевага суд Жиноят кодексининг 57-моддаси қўллаб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

☑️ Шу билан бир қаторда, Е. Ярбабаеванинг тергов ва судда жиноятларни фош этишга фаол ёрдам берганлиги ва ишдаги бошқа жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланиб, 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилгани маълум қилинаган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
“The Coca-Cola Company” Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам ажратди

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
ШАКАР ЗАВОДЛАР ЁПИЛДИ, ЛЕКИН ШАКАР ТАНҚИСЛИГИ БЎЛМАС ЭКАН

Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шакар заводи «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатди.

☑️ Корхоналарнинг омборларида кунига минг тоннадан реализация қилинадиган 47 минг тоннадан ортиқ шакар захираси мавжуд, шунинг учун танқислик кузатилмайди.

☑️ Маълумотларга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилувчилар билан рақобат сабабли қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ Бугун соат 17:30 ҳолатига коронавирусдан 133 та зарарланиш ҳолати аниқланди.

Жами зарарланганлар сони 15482 нафарга етди.

Янги ҳолатлар:
▪️ 47 нафари Тошкент шаҳри,
▪️25 нафари Андижон вилоятида,
▪️22 нафари Самарқанд вилоятида ва
▪️14 нафари Наманган вилоятида аниқланган.

“Тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида” ва

“Беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида” дегани АҲОЛИ ОРАСИДА дегани бўлса керак.

Ҳар ҳолда биз шунақа тушундик...

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.