Нега бунақа сценария билан пул ишламоқчи? ➖Шеробод
Хонадонимга электр тармоқлари корҳонаси ҳодимлари келиб янги ҳисоблагич ўрнатиб кетишди.
Айвон ичида нотўғри ўрнатилганми ё электр ҳисоблагич ўзи носоз бўлганми кўп ўтмай ( 1-2 ой ) ҳисоблагич учқун олов чиқара бошлади.
Мен бу ҳолатни электр тармоқлари корҳонасига қўнғироқ қилиб айтдим. Улар бир ҳодимларининг рақамларини бериб, мутасадди ҳодим шу киши эканлигини айтишди. Мен қўнғироқ қилиб вазиятни айтдим. Ҳуллас уста топтириб ўзинг ҳисоблагични ечиб олиб, расмини жўнат деди.
Мен айтганидай қилиб расмини жўнатдим. Мутасадди ҳодим ҳозирча тўғридан тўғри улаб олиб, эртасига носоз ечиб олинган ҳисоблагични ҳужжатлари билан Шеробод туман электр тармоқлари корҳонасига олиб боришим кераклигини айтди.
Мен қайта улашга қўрқдим. Эртаси куни укамни жўнатдим ҳисоблагич билан. Ташкилотнинг Бакир деган ҳодими ҳали бизда ҳисоблагич йўқ келса хабар берамиз деб укамни қайтариб юборган. Бир икки кундан кейин яна укам борганида яна ҳали ҳам электр ҳисоблагич йўқ деб қайтариб юборган. Биз бу орада электрсиз яшадик. Шаҳсан ўзим борганимда ўзингиз сотиб олиб электр ҳисоблагич ўрнатиб олинг дейишди.
Шу йилнинг 24 март куни ҳисоблашни ўрнатиш мақсадида уста чақириб тармоққа улаб кўрганимда ҳисоблагич куйиб, туташув жиддий бўлиб, тармоқ симлари куйиб кетган экан, электр ёнмади. 25 март куни эса ўзларини ички ишлари ҳодимлари деб таништирган икки йигит келиб ҳолатни расмга олишди.
Нима гаплигини сўрасам янги ҳисоблагич қўйиб олишим кераклигини айтишди.
Мен 26 март куни бозордан ҳисоблагич ва кабел симларидан олиб келиб ҳовлининг ташқи томонига ўрнаттирдим. Чироқ ёнди.
Бир ҳафталардан кейин жарима хати келди. Унда айтилишича менинг озиқ овқат дўконимга электр тўғридан тўғри уланган экан. Мен дўконим йўқку адашибсизлар деб айтдим. Яна бирон ҳафталардан кейин бошқа жарима ҳати келди. Унда мен электр ҳисоблагич ўрнатмасдан, тўғридан тўғри электрга улуниб олган дейилган.
Ахир ўзлари улаб ол дейишдику, ахир ўзлари қайта қайта борсам ҳам ҳонадонимдан бир хабар олишмадику.
Суд ҳам бўлди. Суднинг қарорида мен ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри улаб олганлигим айтилган.
Менда электр ҳисоблагичнинг ўзи йўқ эди. Ташкилот ҳодимлари ўзлари электр ҳисоблагич беришмади, ўзинг ўрнатиб олсанг жиноят дейишди. Эвазига мен қанча муддат чироқсиз ўтирдим. Ёрдам беринг. Ўзбекистонда хақиқат бўлса керак.
Менга тузилган далолатномада ҳам Сайидов исмли фуқаро ҳақида гап кетади. Мен Саидовман.
Далолатномада келтирилган ташкилот ҳодимларини танимайман, бир бора ҳам ҳонадонимга келиб, ҳолат билан танишишмаган.
Илтимос Расул ака. Мен олти млн эмас олти юз млн тўлай. Лекин нега бунақа сценария билан пул ишламоқчи, камомадларини кимларнидир бўйнига қўйишмоқчи бўлишаяпти?
Саидов Собирали Давронович
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани
👉 @Kusherbayevga_murojaat

Мурожаатчи: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, М 34 автомобил йўлининг 55 разьезд қисми Қўшёғоч маҳалласи томон бурилишда "Ҳово" юк машинаси аварияга учраган. Натижада йўл инфратузилмасига ҳам шикаст етган.
Айни вақтда йўлни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Йўлларда эҳтиёт бўлинг! Тезликни меъёридан ортиқ оширманг!
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Айни вақтда йўлни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Йўлларда эҳтиёт бўлинг! Тезликни меъёридан ортиқ оширманг!
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Лойиҳада ошхона, кутубхона ва фаоллар зали йўқ➖Ангрен
Ассалому алайкум!
Ангрен шахар 3-мактабнинг бошланғич синфлар учун биноси бузиляпти, лекин ўрнига синф хоналар кам бино қуришмоқчи. Яъни биз 11 та синф хонада ўқир эдик. Ҳозир 6 та синфхона қуришяпти. Ошхона йўқ, мактабда кутубхона, фаоллар зали ҳам лойиҳага киритилмаган.
Биз ўқитувчилар тузилган лойихадан норозимиз. Янги мактабнинг синф хоналари етарли бўлиши керак. Ошхона албатта бўлиши шарт. Бу йил янги ўқув йилидан 1-4 синфлар учун бепул овкат берилади-ку.
Байнаева Наргиза,
Ангрен шаҳар 3-мактаб ўқитувчиси.

Nimaga ishlatmagan, yo‘q suv uchun pul toʻlaymiz?➖Sherobod
Men Sadatova Nargiza, Surxandaryo viloyati, Sherobod tumani, BOGʻIOBOD mahallasi Koʻktosh uchastkasi yangi uylarda yashaymiz.
Bizda 3 yildan buyon toza ichimlik suvi yo‘q, lekin har oy telefonimga suvdan qarzi bor, deb sms keladi.
Viloyatga, tumanga ham chiqdim, telefon qilib tushuntirdik: bizda suv yo‘q, deb mahalladan dalolatnoma ham olib bordim. Lekin qarzdorlik bor, deb sms kelishdan toʻxtamayapti.
Shu mahalladagi koʻpchilikda shu ahvol, smsga kirib koʻrsam har oy 5 kishiga hisoblab qarzdorlik chiqaryapdi. Lekin biz 2018 yil hisoblagich qoʻyganmiz. Nima qilishni bilmayapman, bu qarzni toʻlab qutalasiz deydi.
Nimaga ishlatmagan yo‘q suv uchun pul toʻlaymiz? Yana 5 odam soniga biz oʻzi 3 kishimiz lekin suvni hisoblagich qoyilgan-ku!

Олий таълим вазирлиги диққатига!
Нима учун андижонлик ёшларга ҳам имконият берилмади?
Ассалому алайкум, ҳурматли Расулбек Кушербаев!
Халқимизда "чиқмаган жондан умид", деган нақл бор.
2019 йили республикадаги барча педагогик ОТМларда чолғу ижрочилиги, вокал ижрочилиги, рангтасвир, амалий санъат йўналишлари очилган эди.
Авваллари бу йўналишлар фақатгина Тошкент олийгоҳларида бўларди. Шунинг учун ҳам вилоятлик ёшларнинг у ерга бориб ўқиши ҳаммага ҳам насиб этавермасди.
АДУда ҳам бу йўналиш мавжуд бўлиб, ўтган 4 йил давомида йўналиш талабалари ва ўқитувчилари салмоқли ютуқларни қўлга киритди. Жумладан, 2 нафар Зулфия номидаги Давлат, 2 нафар "Ниҳол" мукофоти, кўплаб халқаро ва республика танловлари, мақом ижрочилиги танловларида юқори ўринларни қўлги киритдилар.
Ўтган йили йўналишлар учун бутун республикадаги вилоят ОТМларига қабул бўлмади. Бу йилги қабул квотасида эса баъзи бир вилоятларга бор, бошқаларда йўқ қилиб берилибди.
Бизга тушунарсиз бўлиб турган ҳолат: нима учун андижонлик ёшларга ҳам имконият берилмади? Бунга сабабчи ким?
Сиздан илтимос, шу масалани тегишли мутасаддиларга етказишда ёрдам берсангиз.
Нурдинов Қамардин Патидинович,
Андижон давлат университети мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси.

Talabalar dardi: biz uchun harfdan sonlar yasaldi
Assalomu alaykum! Bizda ham xuddi shunday muammo mavjud, ya'ni Toshkent davlat irrigatsiya unversitetida ham.
Hozirgi kunda bizda qayta o’qitish bo’yicha dars bo’layapti, lekin umuman tartib yo’q, qaysi kuni nima fandan qayta o’qish bo’yicha dekanatda juda katta muammolar mavjud.
Umuman olganda, unversitet hammani ko’nglini sovutdi. Domla har doim haq. Dekan o’zlaringda ayb deydi, domlalar nega bu yerga topshirding deydi, rektorni oldiga murojaat qilsak, dekanat urushadi. Nega bizni oldimizga kemadilaring deb, yomon ko’rinib qolayapmiz.
Nima qilishni ham bilmaymiz. Ayrim domlalar uchun Nb bu baho. Shunga qarab qo’yadi.
Biz turizm yo’nalishida o’qib, oliy matematika fanidan hamma semesterdan yiqitdi. Yo’nalishimiz tarix va Chet tili fanlari bo’lgani uchun, matematika fanidan boshlang’ich bilimlar yo’q.
Bizga soddalashtirilgan oliy matematika ham o’tamiz deb o’tilmadi. Iqtisod yo’nalishidagilar bilan bir xil o’tildi. Biz uchun harfdan sonlar yasaldi.
Nursulton

Bu kuppa kunduzi qilinayotgan o‘g‘irlikku!
Men Bilim va malakalarni baholash agentligiga imtihon uchun ariza bergan edim.
Keyinchalik oilaviy sabablarga ko‘ra imtihondan 15 kun oldin bekor qilish bo‘yicha ariza berdim va ular arizani qabul qilib oldi.
Mana 20 kundan buyon to‘lov summasini qaytarib berishmadi.
Ular bilan bog‘lansam, kanseleriya bo‘limidagilar menga faqat arzirli sabab bòlsagina pul qaytarilishini aytishdi.
Ular quyidagicha. 1. Arizachi ishxonasidan komandirovkaga ketsa u haqida ma'lumotnoma berish kerak ekan. Bu degani ishsiz odam qaytarib ola olmaydi.
2 va 3 sabablar esa sog‘ligi tufayli yoki yaqin qarindoshi vafot etsa.
Qanday qilib biz 1 oy oldin kasal bo‘lishimizni yoki qarindoshimiz vafot etishini bilishimiz mumkin?
Boshqa sabablar qabul qilinmas ekan. Bu kuppa kunduzi qilinayotgan o‘g‘irlikku.
Bobur Kamalov

Қизимга ҳали ҳам жавоб берилмаяпти➖Шеробод
Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидан Тураева Н.ман.
Президентимиз томонидан эҳтиёжманд хотин-қизларга бериладиган квота учун ариза топширган эдик. Лекин 15 июнга қадар берилиши керак бўлган жавоблар ҳали ҳам берилмади.
Шеробод туман оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан ўрганилмади ҳам шекилли ҳеч ким алоқага чиқмади.
Катта эҳтимол билан маҳалладан юзаки сўров орқали ёпиб юборилмоқда.
Илтимос бунинг қонуний чорасини кўришсин. Оиламизда ишлайдиган одам йўқ, кунлик ёлланма ишчи бўлиб ишлаймиз.

Кувурларни кўмгач йўлимизни ўз холига келтиришсин➖Бўстонлиқ
Мен Бўстонлик тумани, Така-янғок қишлоғидан Рисбеков Адилбек.
408-карор бшйича аҳолини сув билан таьминлаш учун қишлоғимизда сув қувурларни ёткизиш бошланган.
Махалладаги йулларимизни 2022 йили шағаллаштирилиб яхши килиб қўйган эдилар.
Бу йил қувурларни ёткизиб йўлларимизни расвосини чиказишаяпди. Кўчаларда ёғингарчилик кунлари юриб бўлмайди.
Чанг бўлиб машинада юриб бўлмай қолди.
Бу пудратчи "75 махсус бошқармаси" МЧЖ экан.
Кувурларни кўмгандан кейин йўлимизни ўз холига келтиришини сўраймиз.
Асфальт эмас майли, қандай бўлган бўлса шу холига келтирсин.

Forwarded from Тошкент Вилояти
У ОНА 2 нафар фарзандларини вояга етказмоқда... Ёлғиз ўзи...
У ТАДБИРКОР... 10 га яқин ёшларни иш билан таъминлаган эди...
Аммо... Бироқ... Лекин...
Суд қарорига биноан берилган уйга кира олмаяпти...
Шлокоблоклаб қулфлаб қўйишган, ажрашган ЭРКАКни оиласи...
ЭРКАК ҳам анчадан бери болаларидан ҳабар олмайди, алимент тўламайди...
ИИБ участка нозири суд қарорига эмас, қарши томонни "гиж-гиж" ларига қулоқ солмоқда...
Янгийўл туман МИБ эса, умуман йўқ...
Назорат йўқ!!!
Бир оила уйга кираолмай сарсон...
Қулифланган уй ичида эса бир нечта тикув машиналари чанг босиб, 10 га яқин ёшлар ишсиз қолмоқда...
ҚОНУН ИШЛАМАЯПТИ!!!
ҲАҚИҚАТ УЙҚУДА!!!
Кондиционерли кабинетдан чиқайлик, мухтарамлар....
✅Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар канали👇👇👇
@YANGI_YANGIYOL_BU

Бир марталик моддий ёрдам пулини ҳамон ололмай келмоқдаман➖Боғот
Мен Отажонова Матлуба Шержонавна, Хоразм вилояти, Боғот тумани, "Ўзбекистон" маҳалласидан.
Турмуш ўртогим Рахимов Рашидбек Утаганович
Россия давлатга вактинча ишлаш учун кетганлиги сабабли, 2022 йил сентябр ойида Президентнинг 01.03.2022 йилдаги ПК-149-сонли карори бўйича қилган мурожаатимга асосан оиламга бир марталик моддий ёрдам пулини ҳалигача ололмасдан келмоқдаман.
Илтимос оиламга моддий ёрдам пулимни олишимизда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Ушбу мурожаатимга қуйидаги ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсияномани илова қиламан.

RASMIY MUNOSABAT
Ijtimoiy tarmoqlarda
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-apreldagi “O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktablar tarmog‘ini kengaytirish to‘g‘risida”gi Farmoniga asosan Sho‘rchi tumanida ixtisoslashtirilgan maktab faoliyati yo‘lga qo‘yilgan.
2022-2023-o‘quv yilida ushbu ixtisoslashtirilgan maktabda qurilish-ta’mirlash ishlari amalga oshirilayotganligi sababli o‘quv jarayonlari Sho‘rchi tumanidagi Kasb-hunarga o‘qitish markazida amalga oshirilgan.
Videoxabarda ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilariga fan to‘garaklari o‘tilayotganligi aks etgan. Kasb-hunarga o‘qitish markazi binosida sinfxonalarning yetishmasligi sabab mazkur holat kelib chiqqan.
10,9 milliard so‘m mablag‘ evaziga bunyod etilayotgan Sho‘rchi tuman ixtisoslashtirilgan maktabi binosida ayni vaqtda ishlarning 60 foizdan ortig‘i yakunlangan bo‘lib, maktab zarur barcha jihozlar bilan ta‘minlangan. Yangi o‘quv yilidan o‘quvchilar yangi va zamonaviy binoda o‘qishni boshlashlari ko‘zda tutilgan.
✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.
Telegram | Facebook | Instagram | You tube
Ijtimoiy tarmoqlarda
“Agar yana shu maktabda o‘qiydigan bo‘lsak bormaymiz, demoqda➖Sho‘rchi"
sarlavhasi ostida tarqalgan videoxabar yuzasidan quyidagilarni ma’lum qilamiz:O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-apreldagi “O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktablar tarmog‘ini kengaytirish to‘g‘risida”gi Farmoniga asosan Sho‘rchi tumanida ixtisoslashtirilgan maktab faoliyati yo‘lga qo‘yilgan.
2022-2023-o‘quv yilida ushbu ixtisoslashtirilgan maktabda qurilish-ta’mirlash ishlari amalga oshirilayotganligi sababli o‘quv jarayonlari Sho‘rchi tumanidagi Kasb-hunarga o‘qitish markazida amalga oshirilgan.
Videoxabarda ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilariga fan to‘garaklari o‘tilayotganligi aks etgan. Kasb-hunarga o‘qitish markazi binosida sinfxonalarning yetishmasligi sabab mazkur holat kelib chiqqan.
10,9 milliard so‘m mablag‘ evaziga bunyod etilayotgan Sho‘rchi tuman ixtisoslashtirilgan maktabi binosida ayni vaqtda ishlarning 60 foizdan ortig‘i yakunlangan bo‘lib, maktab zarur barcha jihozlar bilan ta‘minlangan. Yangi o‘quv yilidan o‘quvchilar yangi va zamonaviy binoda o‘qishni boshlashlari ko‘zda tutilgan.
✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.
Telegram | Facebook | Instagram | You tube
Telegram
Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:
Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html
Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/
Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb
Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot

Forwarded from Bilimni baholash agentligi
Kusherbayevga murojaat nomli telegram kanalda e’lon qilingan post yuzasidan
🔰 Chet tilini bilish darajasini aniqlash test sinovlari Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan reglamentga muvofiq o‘tkaziladi.
✅ Mazkur reglamentning 12- va 18-bandlarida quyidagilar belgilangan:
Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni ko‘rsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning so‘rovnomasi ko‘rib chiqilmasdan qoldiriladi va to‘langan to‘lov summasi qaytarilmaydi.
Talabgor uzrli sabablarga ko‘ra (kasalligi, xizmat safarida bo‘lganligi yoki oila a’zolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) malaka imtihonida ishtirok eta olmaydigan bo‘lsa yoki ishtirok etmasa, malaka imtihoni o‘tkazilgan sanadan 3 kundan kechikmay YIDXP orqali vakolatli organga murojaat etishi lozim. Bunda, faqat Davlat test markazi hisobvarag‘iga kelib tushgan to‘lov miqdori talabgorga qaytariladi (to‘lov amaldagi elektron tizim orqali amalga oshirilganda, ko‘rsatilgan xizmat uchun undirilgan yig‘imdan tashqari). Talabgorga xizmat ko‘rsatilishi uchun Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamg‘armasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish bo‘yicha maxsus hisobvarag‘iga kelib tushgan pul miqdori qaytarilmaydi.
Talabgor belgilangan malaka imtihoniga kechikkan yoki uzrsiz sababga ko‘ra kelmagan hamda malaka imtihoni qoidalarini buzganlik uchun auditoriyadan chiqarib yuborilgan taqdirda amalga oshirilgan to‘lov talabgorga qaytarilmaydi.
❗️ Kusherbayevga murojaat nomli telegram kanalda e’lon qilingan postdagi ma’lumotlar esa qonunchilik hujjatlari o‘rganilmagan holda yozilgan.

"Сувоқова" асоссиз сарсон қилмоқда➖Шароф Рашидов
Мен Жиззах вилояти, Жиззахлик маҳалласи, Шароф Рашидов шох кўчадан Акрамова Умида Худойназаровнаман.
Шароф Рашидов тумани Сувокова корхонасига 2019 йили бориб раҳбарига ҳовлимиз таьмирталаблиги учун, домга чиқиб яшаётганлигимизни тушунтирганимда Маҳалладан далолатнома олиб келишимни сўради.
Олиб бордим.
Кейинги сафар, янги ходим келган далолатнома қайта ёздиринг дейишди. Қайта ездириб 2020 йили нусхасига имзо қўйдириб олдим.
2021 йили борсам "ходим ўзгарган, нусхасини олиб келинг, йўқотибди ", деб ялинди Ойгул опа дегани. Бироқ 2022 йили қўшниларга назоратчи карзни тўлашимизни айтибди.
Эрим арзимаган сумма тўлаб юбора колинг, деб тўлатди. Анча вақт ўтса ҳам ҳамон қарздорлик келади.
2023 йили Ҳамдам исмли ходим имзо қўйиб берди далолатномага. Ойгул бўшабди.
Бу буйича Президент администрациясига кўп бора мурожаат юбордим, фойдаси бўлмади.
Улар 8 нафар оила аъзо яшайди, деб базага киритиб қўйишган.

Universitet haqida yozilgan postga 100 foiz qo‘shilaman
Assalomu akaykum!
Meni o‘g‘lim ham Toshkent transport universitetida o‘qiydi. Yaqinda shu universitet haqida yozilgan postga 100 foiz qo‘shilaman. Meni o‘g‘lim ham grant asosida o‘qiyapti. Lekin 9 ta fandan yozgiga qolib, pul to‘lab o‘qiyapti.
O‘zim 2-guruh nogironiman, juda ham qiynalib ketdik, domlalar umuman qayta topshirishga imkon berishmayapti, yordam berishingizni so‘rayman.
Buxoro viloyatidan
R. Ubaydullayeva

#minnatdorlik
Assalomu alaykum, Rasul aka!
Meni murojaatim kanalingizda chiqqandan aloqaga chiqishdi. Tavfsiyanoma berildi.
Sizga va Oila va xotin qizlar qo'mitasiga rahmat.
N. To'rayeva
Surxondaryo viloyati,
Sherobod tumani