Butun yil uchun ajratilgan subsidiyalar bir oyga qolmay tugaganmi?➖Yangiyo‘l tumani
Men joriy yilning 12-may sanasida uy joy sotib olish uchun davlat subsidiyasini olish uchun YIDXP orqali ariza topshirdim.
09.06.2023 da arizam rad etilgani xabarini oldim. Rad etish sababi "JORIY YILDA XUDUD UCHUN AJRATILGAN SUBSIDIYALAR SONI TUGAGAN".
Oʻzi shu yilning 1-may sanasidan subsidiya ochilgan boʻlsa, butun yil uchun ajratilgan subsidiyalar soni bir oyga qolmay tugab qolganmi?
Shumi subsidiya ajratishga kiritilgan oʻzgartish?
Sizdan iltimos xududimiz uchun ajratilgan subsidiyalar soni va berilgan subsidiyalar soni toʻgʻrisida xududimiz masʼullaridan maʼlumot olishga yordam bering.
Shoxista Ismatova,
TOSHKENT VILOYATI, YANGIYOʻL TUMANI, SHODLIK MFY
👉 @Kusherbayevga_murojaat

Республика МИБ диққатига!
Мени иштирокимсиз хатни тайёрлаб, алиментни тўхтатиб қўйишган➖Ангрен
Мен Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри 5/5 даҳа 15 уй 22-хонадондан истиқомат қилувчи Қурбонова Ойгул Ғайбуллаевнаман.
Менга Охангарон суди томонидан 2018-йил 13 март санаси билан 2 та боламга алимент пули ундириш белгиланган.
Шу асосида Ангрен шаҳар МИБ ижрочилари 2018 йил август ойига қадар ундириб беришди.
Ундан кейинги даврларни ундириб беришмади ва тўламай юрганлиги учун ҳеч қандай чора кўришмади. Вахоланки мени иштирокимсиз бу хатни тайёрлаб алимент ундирувини тўхтатиб қўйишган.
Мен бу жараёнда иштирок қилмадим ва бундай компютерда ёзилган хеч бир аризага имзо қўймаганман.
Хар сафар алимент ундириб беринглар, деб борганимда ишим ҳар хил ижрочи қўлида бўларди ва такрор-такрор МИБ бошлиғи номига ариза ёздиришиб олишарди.
Лекин шу вақтгача жавобгар билан бирга ишлаган МИБ ижрочилари болаларимни хаққини ундириб беришмади.
Юқоридаги хатни ким ёзди, мен бу хатга имзо қўймаганман.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқларимиз қирилиб битди, энди навбат кимга? ➖Янгийўл
Мен Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эпкенди маҳалласи ҳудудидаги "Ойбек Аслбек" фермер хўжалиги раҳбари Орзигул Губеева бўламан.
Эпкенди маҳалласидаги балиқчилик ҳовузимиздаги балиқлар ариқдан оқиб охири келаётган ифлос сув натижасида қирилиб битди.
Бу ҳақида экология ходимларига мурожаат қилдик. Улар Зангиота тумани чегарасигача бўлган қисмини текшириб, сувга захарли моддалар оқизаётганларни топа олишмади.
Шунча балиқларимиз нобуд бўлиб, увол қилинди. Буни зарарини ким қоплайди?
Ариққа захар ташлаётганлар аниқланмаса бундан одамлар, болалар чўмиламан, деб ҳаёти хавф остида қолади. Қачонгача бу давом этади? Яна қанча одамлар бундан жабр кўради?
Республика раҳбарлари бунга эътибор қаратишсин, ёрдам беришсин!

Ичимлик суви бўйича мурожаатларимиз натижасиз қолмоқда➖Тошкент тумани
Биз яшайдиган уйлар Президент қарори асосида 2018 йилда намунавий уй сифатида қуриб топширилган.
Лекин ичимлик суви намунавий ҳолатда эмас, 2020 йилгача ичимлик сувини 1 тоннасини 20-25 минг сўмдан сотиб олаётгандик.
2020 йил куз фаслидан баҳор фаслигача ҳар икки кунда 1 соатга берилиш бошланди, қолган вақт умуман берилмай қўйилди лекин сотиб олишни хохласангиз сув ташувчи машиналар сув омборидан олиб биз учун тоннасига 60-70 минг сўмдан олиб келишади. Яъни уларга бор бизга йўқ. Бу борада жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилдик яъни pm.gov.uz порталига, президент девонига, Тошкент тумани ҳокимлигига. Лекин ҳеч қандай ижобий натижа бўлмаяпти. Фақат мурожаат қилинган вақтда 5-10 кунга берилади ва яна ўз ҳолига ташлаб қўйилади.
Бундан ташқари айрим фуқароларимиз сув омборига бориб бу борадаги вазиятни айтишганда у йердаги 3 та ака укалар сув бермимиз кимга борсанг шунга бор деб жавоб беришган. Худдуки улар шу сувнинг егасидек. Бу ҳолат қачонгача давом етади?..
Илтимос бу борада бизга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Фаровон маҳалласи, Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаролар

Кўп йиллик дарахтлар кесилиш арафасида➖Тошкент тумани
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Юнусобод ҚФЙ «Янги дархон» МФЙ ҳудудида (Учқахрамон постидан 500 600 метрча юрилади. Постдан кейинги биринчи светофор ёнида, пул қоғози заводидан ўтганда) 20 га яқин 50-60 йиллик чинорлар кесилиш арафасида.
Дарахтлар девор билан ўралиб, қурилишга тайёргарлик кўриляпти.
Илгари бу ҳудуд Ўрмон хўжалиги институтига қарашли эди. Кейин бир қисми намунавий уйлар учун бериб юборилди.
Дарахтлар камида 50 ёшда. Ҳаммаси институтга қарашли. Лекин бугун институт маъмурияти дарахтларни кесиш учун кўплаб хулосалар беряпти.(моддий манфаат эвазига бўлиши мумкин).
Катта-катта, дарахтлар касалланган деган мазмундаги сохта хулосалар жуда кўп чиқяпти.
Бу ҳолатни инобатга олган ҳолда, вазиятга ҳолис баҳо беришингизни, дарахтлар кесилишининг олдини олишингизни ва ўз вазифасига нолойиқ ходимларига чора кўришингизни сўрайман.
Нодир Шамсиддин,
Юнусобод тумани Қози-тарнов 2 тор кўча, 2-уй, 1-хонадон.

Daraxtlarni tak tubi bilan olib tashlashdan uyalmayabdi➖G‘allaorol
Murojaatchi: Assalomu alaykum!
Bu Jizzax viloyati, G'allaorol tuman markazidagi holat.
20 dan ortiq kòp yillik daraxtlar kesilib tomirigacha olib tashlanyabdi. Bu hudud mashinalar jarima maydonchasi hisoblanadi.
Kelayotgan mashinalar soni kòpligidan ilhomlangan jarima maydoni egasi yoshi òzidan ham katta bòlgan daraxtlarni tak tubi bilan olib tashlashdan uyalmayabdi.

Буни ҳисобини сўрайдиганлар йўқми?➖Каттақўрғон
Мен Каттақўрғон туманида яшовчи Ганиев Сарвар Абдиманоновичман. Сизга такроран мурожаат юбормоқдаман.
Мени 10.05.2023 йилдаги порталга юборган 70641-R/23-сонли мурожаатимни Каттақўрғон шаҳар прокуратураси ёрдамчиси Бекмуродов сохта суҳбат баённомаси орқали ёпиб юборганлиги ва ушбу ҳолатни мени иштирокимда қонуний ўрганиб чиқилишини сўраб Бош прокуратурага 03.06.2023 йилда 84817-r/23-сонли мурожаат юборсам, ушбу мурожаатим яъна ижро учун Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига юборилибди.
Бу ҳолатдан тажжубдаман, нахотки Ҳурматли президентимиз ташкил этган порталдаги бечора фуқарони мурожаатини прокуратура органлари сохта хужжатлар билан ёпиб юборишаверса. Буни ҳисобини сўрайдиганлар йўқми?
Қачонгача биз фуқаролар бу каби ҳолатлардан азият чекамиз, қачонгача қонун эгалари қонунларни оёқ ости қилишади? Бир ташкилотни ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилса яна шу мурожаатни ўша ташкилотга юбориш тўғрими?

Агар яна шу мактабда ўқийдиган бўлсак бормаймиз, демоқда➖Шўрчи
Ассалому алайкум!
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани Призедент мактабиданмиз, деб ўқитувчилар телефон килишганда жуда ҳурсанд бўлган эдим.
Лекин фарзандларим ўқиётган синфхоналарни кўриб жуда хафа бўлдим. Ўқувчилар вақтинча шу ерда ўқийди, деб мактабни битирди. Қачон кўчиб ўтиши номаълум, тайёр бинони ремонт килиши бир йилдан бери кийин бўлаяпди?
Сиздан илтимос: янги мактаб биносини ремонт килишини тегишли ташкилотларга айтиб, тезлаштириб берсангиз. Фарзандларимиз агар яна шу мактабда ўқийдиган бўлсак бормаймиз, демоқда.
Биз ота-оналар нима қилайлик?
Видеода Президент мактаби ўқувчилари ўқиётган синфхона. Бир муддат олдин олинган.
Fулом Маркаев,
Шўрчи тумани, Кокайди маҳалласи боғ кўчаси 154-уй.

Муносабат
Тошкент, Тошкент тумани, Фаравон МФЙ аҳолисидан ичимлик суви масаласида мурожаат бўлган эди.
Тошкент тумани, Фаравон МФЙ аҳолиси тасдиқланган жадвал асосида ичимлик суви билан таъминланади. Қодирия сув иншоотида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда тез-тез электр энернияси ўчиши оқибатида аҳолини жадвал асосида ичимлик суви билан таъминлай олинмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2818 сонли қарори асосида Тошкент тумани ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишлари тўлиқ якунлангач Тошкент туман аҳолиси ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Ичимлик сув таъминотида узилишлар бўлган вақтда "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Тошкент туман бўлими томонидан аҳолига ичимлик суви етказиб берилмокда.
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Тошкент тумани бўлими, Ахборот хизмати

Пластим картамга тушган ёрдам пулини огоҳлантиришсиз ечиб олишди➖Қарши шаҳри
Мен Шадиев Улугбек, 2-гурух ногирониман, ёшим 43 да, 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор.
Оилам вақтинча ишсиз, университетда контрактда ўқийди, ота-онам пенсионер. Мен, отам, онам хаммамиз ўқитувчи бўлганмиз, зиёлилар оиласиданмиз.
Ўзим Карши шаҳар Беглар МФЙ да тураман. 6 йилдан бери онкологик касалликдан даволаниб келаман. Шу вақтгача давлатдан бирон марта ёрдам олмаганман.
Югуриб, чопиб бир нима килиб 2 июнь куни "Халқ банки"даги пластик картамга 3 000 000 ёрдам пули тушган эди. Аммо 1 дакикага ҳам қолмай карздорлигим борлиги сабаб, қаердандир қисиб олишди.
Мени аҳволим оғир, дори дармонга кийналиб колганман, бор умидим шу пулда эди, хокимиятга пластигимни рақамини айтмагандим, огохлантиришсиз пулни бир йилдан бери ишлатмаёткан пластигимга ташлаб беришибди. Илтимос ўша пулни олишимда ёрдам беринг.

Talabalarni nega bunchalik xorlashyabdi?➖Toshkent transport universiteti
Men Xamroqulov Og'abek Xamitjon o'g'li, Toshkent davlat transport universteti talabasiman.
Universtetda kredit modul tizimi bo‘yicha hamma "gruppa"dan 80 foiz talabani o‘qishdan yiqitib, qayta topshirish imkonini ham bermasdan, kredit pulini to‘lab yozgi maktabda o‘qiysan, deb turibdi.
Lekin hamma oliygohlarda qayta topshirish imkoni mavjud.
Talabalarni ko‘pchiligi imtihondan yiqilishiga dekanat jim qarab turibdi, imtihon savollari xato tuzilgan va bu dekanat tomonidan tasdiqlangan.
Kredit modul tizimi nizomi bo‘yicha o‘zlari ish yuritmasdan turib, bizdan kredit summasini talab qilishyabdi.
Iltimos sizdan, mana shu katta muammo tog'risida kanalingizga elon bering. Bu bo‘yicha transport universtetini 1000 lab talabari aziyat chekyabdi. Hammada 10 kreditdan 30 kreditgacha bor, ya'ni 1mln 700 mingdan 5mln 200 ming jarima puli bor degani. Buni kimdur nazoratga olishi kerakku? Talabalarni nega bunchalik xorlashyabdi?