Кушербаевга мурожаат
11K subscribers
2.17K photos
576 videos
15 files
376 links
Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.

Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.iss.one/Kusherbayevga_murojaat/16

Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot
Download Telegram
Икки суд орасида тўрт ойдан буён сарсонмиз

Мен Балибеков Рустам Зарпуллаевич, ёшим 51 да.
Зангиота тумани Эшонгузар ҚФЙ Ўзбекистон овози 11-уйда яшайман.

Август ойининг 26 чи куни отам вафот этдилар. Ўша куни отамни мазаси бўлмай қолганда зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилган эдик, келавемагач отамни сақлаб қолиш учун ўғлим Зарфуллаев Шаҳбоз менга тегишли Nexia3 давлат рақами 10F924ZA автомобилда "Шошилинч тез ёрдам маркази"га отамни олиб кетаётганда тезликни 117 гача оширган, мақсад отамни сақлаб қолиш.

Биз ДАН бошқармасига мурожаат қилгандик, улар бу масала фақат суд орқали ҳал бўлишини айтишди.

Биз Чилонзор тумани судига мурожаат қилдик, улар судда 1 500 000 тўлаш керак, деб қарор қилишди.

Биз бунга норози бўлиб, Тошкент шаҳар судига апелляция бердик. Улар бу ишни нотўғри деб топишди ва яна Чилонзор тумани судига қайтаришди.

Мана тўрт ойдан буён икки суд орасида копток бўлиб юрибмиз.

Сиздан илтимос шу масалада  ёрдам берсангиз.

Ҳужжатларимни юбораман.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Истеъмолчилар агентлиги диққатига!

Буларда инсоф, деган нарсани узи йўқ эканда

Мен Насридддинов Аббос Эшмирзаевич, Навоиавтотеххиз автосалонига Жентра автомашинасига пул тўлаганимга 6 ойдан ошиб мана шунақа хабар келди.

Телифон қилиб машинам қачон келади десам траллеримиз бузуқ, дейди. Машиннамиз Ангренда эмиш.

Буларда инсоф, деган нарсани узи йўқ эканда...

Бир ҳафтадан бери шунақа деб алдайди. Ўзи фирибгарлик билан иш очиш керакми дейманда шуларга.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Давлат Экология қўмитаси диққатига!

Чирчиқни табиатини талон-тарож қилишмоқда

Мен Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Қўш ёғоч маҳалласида яшайман. Исмим Д. С. Лекин шахсимни сир қолдиринг, чунки Чирчиқдан тош олаётгандар босим қилиши мумкин.

Сиз экологияга бефарқ эмассиз. Шунга бизни маҳалламиз ва Байтиш, Ниёзбош томонлардан оқиб ўтган Чирчиқ дарёсини атрофини назорат қилишда ёрдам сўрамоқчиман.

Чирчиқда тартибсиз ҳар хил жойлардан шағаллар олиб кетилаверганидан юз йиллик дарахтзорлар оқиб кетиб йўқ бўлмоқда. Тўқайзорларам оқиб кетган. Президентимиз дарахтларни кесишга таъқиқ қўйганку лекин.

Чирчиқни ўзани ўзгариб, шу ердаги бир нечта дача уйларни ҳам сув ювиб кетган.

Экология қаёққа қараяпти ўзи?

Ҳозир ҳам жуда кўп жойларни назоратсиз кавлаб ташлашмоқда, дарахтлар томири билан қўпориб ёки кесилиб ташланмоқда.

Шу масалани Президентга, республика экологияда ишлайдиганларга етиб бориб, чора кўрилишида ёрдам кўрсатинг.

Ўзингиз ҳам шу ерликсизку, ўртоқ депутат, табиатга бефарқ бўлманг.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Газ "заправка"да Дамас ёниб кетдиУчқудуқ

Мурожаатчи: Бугун Навоий вилояти, Учқудуқ туманида газ" "заправка"да Дамас ёниб кетди.

Газда юриш барибири хавфли.

Шунинг учун одамларга хавфсиз ёнилғидан фойдаланиб машина ҳайдаш имконини яхшилаш керак. Нархларни туширишга ҳаракат қилишсин.

Дамасларни ҳам хавфсизлик талаблари юқори қилиб чиқариш керак. Қачон монополиядан қутуламиз ўзи?

Раҳбарларимиз бу ҳақида қайғуриб, кўпроқ ўйлашлари керак. Оддий одамлар қийналаяпти аҳир.

Илтимос шахсимни ошкор қилманг. Бизда муаммо юборганларга босим қилишади.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Самарқанд вилояти ҳокимлиги диққатига!

Йўлга машина эмас инсонларни ҳам кириб чиқиши қийинУргут

Мурожаатчи: Биз Самарқанд вилояти, Ургут тумани, «Ваткан-Қöзибек» МФЙ Ваткан қишлоғида яшаймиз.

Қишлоқ жорий йил «обод маҳалла» дастурига киритилган эди.

Ваъда қилинган нарсалар тõлиқ бажарилмади: асфальт, электр симлари, симёғочлар ва ҳоказо ҳаммаси чала. Буларга кўникиб бўлдик.

Ички кўчаларимизга тош ташлаб беришди. Кейин эса ичимлик суви учун йўлларни ковлаб ташлади.

Олдин ичимлик сувини ташлаб кейин тош ташлаб йўл қилиш керак эмасми?

Қиш кириб келди йўлга машина эмас инсонларни ҳам кириб чиқиши қийин.

Муз бўлган пайти ёши кексалар қандай юради?

«Тез ёрдам» машинаси ҳам машинани шохкўчага ташлаб пиёда чопиб юрмайдику.

Тендерда ютиб олган ташкилотга айтсак бошқа жойдаги ишини якунлаб келар экан.

Ишни шунақа чала чала қилгандан бирданига кейин қилса ҳам бўлардику?

Шахсимни очиқламадим, чунки бизда мурожаатга жавоб босим.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ҳокимиятни қарзини оддий халқ тўлаши керакми?Олмазор

Мен Тошкент шахри, Олмазор тумани, Қора қамиш 2/4 даҳаси, Ғалаба махаллласи 59а уй, 7-хондадонда яшовчи Ибрагимов Дилшод Аброровичман.

Ҳозир яшаб турган манзилдаги уйимиз бизга Давлат томонидан 2014 йил бузиб ташланган уйимиз эвазига берилган.

Лекин хозирги кунгачам келиб бу хонадонни кадастр қила олмаяпмиз. Сабаб Олмазор тумани хокимияти қарздорлиги туфайли бизни хонадон МИБ томонидан "запрет"да турипди.

Олмазор хокимиятига борсам хеч кимни иши йўқ. Хамма сан салар қиляпти. Юристга учрашинглар дейишади, фақат юрист бутун Ўзбекистонни барча ҳокимиятларидагидек ҳар доим касал бўлади!

Шу сабабдан кимга учрашишимни билмаяпман. Ёки хомимиятни қарзини оддий халқ тўлаши керакми?

Ҳокимиятларга нима учун касалманд юристларни ишга олишаётганлигини тушунмаяпман.

Нима сабабдан телевизорда янги Ўзбекистон деб бонг уришаяпти, муаммолар эски Ўзбекистондан қолганку?

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ёшлар ишлари агентлиги диққатига!

Мурожат қилсак, республика пул ташлагани йўқ, дейишмоқдаҚувасой

Ассалому алайкум!

Мен Қувасой шаҳридан ушбу ҳолат бўйича менга ҳозиргача пулим қайтарилмаяпти.

Кўп маротаба Ёшлар агентлигига мурожаат қилишимга қарамай 1 августда чиққан тасдиқномага мана йил якунланаяпти пул қайтарилмали.

Ўзимизлаги ёшлар агентлигига мурожат қилсак улардан республика пул ташлагани йўқ, деган жавоб оляпмиз.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Монополияга қарши курашиш қўмитаси диққатига!

Лимитдан ташқари олса ҳалқнинг нима айби бор?

Мен газ қуйиш шаҳобчасидан газ қуйдим.

Менга 1 куб газни 2900 сўмдан қуйди. Нега деб сўрасам лимитдан ташқари сотиб оляпмиз деди.

Лимитдан ташқари олса биз ҳалқнинг нима айби бор?

Шунга тушунмаяпман.

Раҳматилла Азимов

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр қуввати пастлиги сабаб чироқлар ҳам ёнмайдиҚўштепа

Мен Раҳимов Шукурулло Адҳам ўғли, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Мумтоз махалласи, Нуронийлар кўчасида 164 уйда истиқомат қиламан.

Ёш оиламиз, 2 нафар фарзандим бор.

Мен яшаб турган худуднинг трансформатори талабга жавоб бермайди. Хаттоки чироқлар ҳам ёнмайди.

Туман электросетга айтсак, дастурда йўқ трансформатор қўйиш дейишган.

Илтимос шу масалада ёрдам беринг.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Мажбурий ижро бюроси диққатига!

Зарар ундирилмагани учун тез ёрдам машинаси носоз

Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан 15.06.2022 йил кунги йўл транспорт ходисаси оқибатида "Тез ёрдам (103)" автомашинасига етказилган 17 708 113 сўм миқдоридаги зарар айбдор шахс фуқародан суд қарорига асосан ундирилиши белгиланганлигига қарамасдан хозирги кунга қадар айбдор шахсдан зарар ундирилмай келинмоқда.

Бунинг оқибатида автоаварияга учраган "Тез ёрдам (103)" автомашинаси хозирги кунга қадар техник носоз холатда қолмоқда.

Сиздан "Тез ёрдам (103)” автомашинасига етказилган моддий зарарни айбдор шахсдан ваколатли органлар орқали ундирилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Н. Қурбонов,
Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали транспорт бўлими.


👉 @Kusherbayevga_murojaat
Меҳнат қонунчилигига зид талаб

Мурожаатчи: Ҳурматли депутат, Сизга кўпчилик ходимлар номидан мурожаат қилаяпмиз.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг биринчи ўринбосари Шерзод Хакимов бутун республикага зумдан топширик бериб, ҳозироқ ушбу мазмунда келишув тузиб берасанлар, деб талаб қилмокда.

Ҳамма вилоятлардаги ходимлар "шокда".

Бу талаб меҳнат қонунчилигига зид эмасми? Бунақада ходимларни истаган вақтда шу келишувни кўрсатиб бўшатиб юбораверадику. Бизни ҳуқуқларимиз ҳимоя қилинишида ёрдам беринг.

Босим бўлиши мумкин, шунга шахсимизни ошкор қилманг, илтимос!

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Энергетика вазирлиги диққатига!

"ТашГРЭС"дан пулимизни ололмай, уйга кетолмаяпмизҚибрай

Ассалому алайкум!

Мурожаатимнинг мазмуни шундан иборатки, Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги "ТашГРЭС"да генераторларни қайта таъмирлаш заводида ҳалқ тилида "кислородний" деган кўчада жойлашган 800 квадрат тунукафон ишини қилдик.

24 ноябрда тугатдик, лекин 45 млн сўм атрофида пулимизни олаолмаябмиз.

Шунга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Биз Сурхондарё вилоятидан келиб, ишлаябмиз. Ҳозирги кунда тунукафон цехида ётибмиз.

Раҳмонов Баҳодир Шердонович

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат

Биржада харидорлар томонидан 20 тн.дан ортиқ "пропан" ҳарид қилиш чекланганлиги ҳақидаги, ПҚ-5031 сонли Президент қарорига асосланиб ушбу 2022-йил 30-март 161/01-15 сонли кўрсатма ҳали кучдами?

Агар кўрсатма кучда бўлса назоратни қаттиқроқ олишларингизни сўраб қолардик. 20 тн ошиқ "объём"лар чиқиб нархни кўтаришяпти.

Сотиб олинаётган пропан ҳажми 20 тоннадан 60 тоннагача боряпти. Бу катта-катта" "объём"ларни ўртакашлар ва шунга ўхшаган олиб сотарлар олишяпти.

Ваҳоланки, таклифдан кўра талаб кучли бўлгани боис пропан нархи сунъий равишда кундан кунга ошиб бормоқда.

Расул ака, ушбу мурожаатни масъулларгача етказиб қўйишингизни ва назоратга олишларини илтимос қилиб қолган бўлардик.

Ботир Бахранов

👉 @Kusherbayevga_murojaat