Кушербаевга мурожаат
10.9K subscribers
2.18K photos
576 videos
15 files
377 links
Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.

Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.iss.one/Kusherbayevga_murojaat/16

Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot
Download Telegram
Ёшлар шу йўлдан мактабга борадиПискент

Мурожаатчи: Тошкент вилояти, Пискент тумани, "Саломатлик" кўчаси, Полвонов номли канал чети одамларга юриш учун катта ноқулайликларни юзага келтирмоқла.

Бу борада ҳокимликнинг хабар бор, бироқ натижа йўқ.

Туман шифохонасига шу йўлдан бориш яқинроқ, лекин йўллар жуда ёмон. Ёғингарчилик кунлари олдинда. Биз оддий халқ кимга айтайлик реал муаммони?

Ёшлар шу йўлдан мактабга боради, хавфли.

Илтимос шу масалада ёрдам беринг.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ички ишлар вазирлиги ЙҲҲБ диққатига!

"Исузи" га қанот қўйсаям 189 км соат тезликка чиқмайдикуТўрткўл

Мурожаатчи: Мен Қароқалпоғистон, Тўрткўлданман.

Бизда битта учоёқ радар ўрнатишади ҳар кун ҳар жойга.

Бунга қаршилигимиз йўқ, лекин у туғри ишлайдими "бесшумка" видеорежимида.

Кўпчилик 60 тезликда ўтса ҳам 90 чиқаяпти дейишаяпти. Бу радарни энг кучли антирадар ҳам айтолмаяпти.

Бу радар шубхали "видеорежим" да яьни оддий "приложение режим" билан ишлайди. Чунки "Исузи" га қанот қўйсаям 189 км соат тезликка чиқмайдику.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Балиқчида йўл чизиқлари ҳам кўринмай кетган

Мурожаатчи: Ассалому алайкум!

Сизлардан илтимос Баликчи туманини бошланишидан охиригача йул чизиклари умуман куринмайдиган бўлиб кетган.

Туман тушган кунлари йўлда катнаётиб авария булиб кетай деяпмиз. Айникса Чинобод-Эскихакулобод, Эскихакулобод-Олтинкул, Хақулобод-Эскихақулобод йуналишидаги йул чизиклари 10-15 йиллардан бери умуман куриб чикилмайди.

Бу маҳаллаларга катта раҳбарлар умуман келмайдиям, ички йўлларни айтмаса ҳам бўлади. Лекин чизиқни сал босиб кўйилса отни калласидай жарима солиб ундиришни войиллатишади.

Илтимос шуни назоратга олдиришга ёрдам беринглар.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ёқасидаги кўп йиллик арчалар кесиб кетилмоқдаЗомин

Мурожаатчи: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳридаги катта йўл ёқасидаги 9 йиллик арчалар кесиб кетилмоқда.

Экология ходимларидан муносабат кутиб қоламиз.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Обуна йиғмасини йўқ қилишга ёрдам кўрсатингЖиззах

Мурожаатчи: Ассалом алайкум!

Мен сизга Жиззах шаҳридан мурожат қилаяпман.

Ўзим 22-сонли шаҳар ихтисостирилган гимназиясида ўқитувчи бўлиб ишлайман.

Ҳозирда бизга директоримиз ва унинг ўринбосарлари томонидан обуна учун ойлик ҳисобидан қайтариб қолиниши айтиб келинаябди.

Ўртача 150 ва 300 минг сўмгача суммадан ойлик миқдорига қараб белгиланябди.

Кўпчилик ўқитувчилар номидан ёзябман сизга. Шу обуна йиғмасини йўқ қилишимиз учун амалий ёрдам кўрсатинг.

Ёки йўл йўриқ айтинг. Илтимос биз чиқиб айтсак иш фаолиятимизга салбий таъсир ва босим бўлади.

Илтимос исмим сир қолсин.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ургут тумани ҳокимлиги, телеграм мессенжердаги “Кушербаевга мурожаат” каналида “Йўлга машина эмас инсонларни ҳам кириб чиқиши қийин-Ургут” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ургут тумани Ваткан Қўзибек маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори асосида,
2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига тушганлиги, дастур доирасида ушбу маҳаллада бир қатор қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.

Жумладан, маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида дастур доирасида 2,5 км ичимлик суви тармоғи ва 1 та янги артезиан қудуғи қазиш ишлари олиб борилиб, ушбу объект фойдаланишга топширилган.

Ваткан Қўзибек маҳалласининг аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги сабабли, мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳудудда дастур доирасида тармоқ тортиш учун туман ҳокимлиги томонидан дастурга таклиф берилганлиги бироқ, дастур доирасида маблағ молиялаштирилмаганлиги боис таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган.

Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги “Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 635 сонли қарори асосида 1,66 км масофага ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш-монтаж ишлари жорий ойнинг 20 санасига қадар якунланиб, аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек тармоқ тортиш ишлари натижасида таъмирталаб аҳволга келиб қолган ички йўллар шағал-тош қопламаси билан таъмирлаб бериш кўзда тутилган.


Ургут туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати


Бизни кузатишда давом этинг👇

👉@urguttumani
Чуқурни кўмиб пиёдалар йўлини тўғрилаб қўйишсинТошкент

Мурожаатчи: ушбу расм Тошкент шаҳрида Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишмасида кавланганига икки ҳафтадан ошган чуқур.

Эътибор берсангиз пиёдалар юриш йўлаги.

Савол: пиёдалар қандай қилиб йўлнинг нариги томонига ўтишади?

Уч юз метр пастроқда 28-мактаб жойлашган. Ҳар куни юзлаб болалар шу ердан ўтишади. Кўчанинг нариги томонига ўтиш учун йўлнинг қатнов қисмига чиқиш керак.

Масъул ташкилотга илтимос чуқурни тезроқ кўмиб пиёдалар йўлини тўғрилаб қўйишсин.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Давлат Солиқ қўмитаси диққатига!

Бошқарма бошлиғига кираман десам, киргизишмайдиШеробод

Мен Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан мурожаат қилаяпман.

Солиқ тизимида ишлар эдим. Мени атайлаб ишдан олишди, тазйиқ ўтказиб.

Орадан олти ой ўтди. Шу орада ўз билимим билан "АРГОС" тестдан юқори балл олиб ўтаяпман.

Лекин мени энди ишга олишмаяпти, жиноятчисан деб.

Мен ҳеч қанақа жиноятчи эмасман. Бошқарма бошлиғига кираман десам киргизишмайди.

Шу масалада менга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Жўраев Сафарбек

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Сизларга раҳмат айтмоқчиманОлмазор

Ассалому Алейкум. Мен Ибрагимов Дилшод Аброрович Тошкент Шахар Олмазор Тумани Қора қамиш 2/4 дахаси. Ғалаба махалласи 59а уй 7 хонадонда яшайман.

Аввалам бор сизларга рахмат айтмоқчиман.

Тўғриси ишонмагандим хатимни кимдир ўқишига.

Кеча менга хокимият матбуот хизматидан алоқага чиқишди Виталик диган инсон. Хозирда ишимни ўрганиб чиқишвотти. Хокимиятни қарзи хақиқатдан хам бор экан.

Бугун яна алоқага чиқиб хокимга ишим топширилганлигини айтишди.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Мактабимизни таъмирлаб беришларини сўраймизБўка

Ассалому алайкум!

Биз Тошкент вилояти, Бўка тумани, Чавлисой МФЙ да қишлоқ марказимиздаги 720 ўринли 34-сонли асосий мактабимиз таъмирталаб ҳолатда турибди.

Бизнинг энг катта муаммоимиз ҳозирда ўқувчилар мактабга бориш учун қишлоқнинг чеккасидаги бўшаган собиқ коллеж биносига катта транспорт йўлига яқин бўлган ўқувчилар қатнов масофаси 2 км дан - 5 км гача бўлган хавфли транспорт йўли масофасини босиб ўтмоқда.

Бизга қишлоқ марказимиздаги асосий мактабимизни мукаммал таъмирлаб фойдаланишга топширилишида ёрдам беришингизни сўраймиз.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Дарахтлар кесиб ташланмоқдаКрасногорск

Тошкент вилояти, Красногорск шаҳарчасида экология бош дарахтлар кесилмоқда.

Аҳоли бундан норози бўлса ҳам, улар соғ ва касал дарахтларни бир текис кесишмоқда. Қизиғи кечаси келиб кесишмоқда.

Бу йил ҳисобидан бу иккинчи марта оммавий дарахт кесилиши.

Муҳсиддин Низомиддинов

👉 @Kusherbayevga_murojaat