Kun mavzusi
8.67K subscribers
1.11K photos
340 videos
3 files
1.05K links
#kun_mavzusi

Xabardor bo'ling:

O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar;
Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati;
Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar;
Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.
Download Telegram
✔️ Очиқ парламент ва халқчил қонун: таълим

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасига келиб тушган таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси бўйича кенг муҳокама ташкил этилди.

✍️ Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган янги форматдаги очиқ мулоқотга олимлар, жойларда фаолият олиб бораётган ўқув марказлари муассислари, қўмитанинг жамоатчилик кенгаши ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари, масъул вазирликлар мутасаддилари таклиф этилган.

✍️ Муҳокама марказида ҳаммага таниш бўлган “мактабдан ташқари таълим”, айрим қонун ҳужжатларига “қўшимча таълим” деб аталадиган тушунчаларни “болалар учун таълим” ва “катта ёшдагилар учун қўшимча таълим” турларига ажратиш, шунингдек, “қўшимча таълим” бериш тартибини белгиловчи ваколатли органларни аниқлаштириш ва катта ёшдаги аҳолининг таълим олишлари учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш каби масалалар ўрин олган.

✍️ Бугунги кунда Республикамизда 2 392 та нодавлат мактаблари ҳамда турли йўналишлардаги кўплаб таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Хусусан, болалар ва ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, “Баркамол авлод” болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари шулар жумласидандир.

✍️ Очиқ мулоқот жараёнида қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар атрофлича муҳокама қилинди. Албатта, буларнинг барчаси халқчил, амалиётда тўғридан-тўғри ишлайдиган қоунлар қабул қилишга хизмат қилади.

Батафсил

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1
✔️ Очиқ парламент: озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини стратегик мақсадлари

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган стратегик мақсадлар самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Янги форматдаги учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази мутахассислари ва олимлар иштирок этди.

✍️ Тадбирда бир қатор халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳалар доирасида 2 млрд. доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилгани ва булардан 1,4 млрд. млн. доллар маблағ ўзлаштирилгани айтиб ўтилди. Ушбу маблағлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилишни кенгайтиришга, қишлоқ хўжалиги соҳаларига замонавий технологияларни кенг жорий этишга, юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга шунингдек, янги уруғ навларини яратиш каби йўналишларга сарфланиб, 7 500 дан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди ва натижада 58 386 нафар янги иш ўринлари яратилди.

✍️ Бундан ташқари, йиғилишда марказ томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борилаётган илмий текшириш институтларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 115 млн. доллар маблағ ажратилгани қайд этилди. Ушбу маблағларни илмий институтлар моддий-техник базасини яхшилашга, қишлоқ хўжалигида амалий тадқиқотлар ва ишланмалар жорий этилишини таъминлашга, тупроқ, сув ва бошқа элементлар таҳлилининг инновацион усулларини жорий қилишга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили кўриб чиқилди.

✍️ Шунингдек, тадбир давомида қонун ижодкорлиги жараёнлари ва парламент назорат тадбирларини олиб боришда марказ билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.

Батафсил

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1
💻Очиқ парламент: IT соҳаси

🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси IT Парк резидентлари билан очиқ мулоқот тадбирини ўтказди.

✍️ Бугунги кунда барча ҳудудларда IT Паркнинг филиаллари мавжуд бўлиб, унинг резидентларига бир қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилган. Хусусан, резидентларнинг экспортини оширишга қаратилган дастурлар ишга туширилган бўлиб, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Zero Risk ҳамда компанияларни жаҳон бозорига киришда ёрдам берадиган Local to Global дастурлари жорий қилинган. Шунингдек, улар учун Виртуал офис хизмати, IT Visa дастурлари мавжуд.

✍️ Ҳозирда 3 мингга яқин тадбиркорлар IT Парк резиденти сифатида фаолият юритмоқда. Рақамлаштириш соҳаси экспорти 2024 йил якуни кўра 900 млн. долларга етган. Марказда ва ҳудудларда экспортёрлар ва хорижий компаниялар сони ортиб бормоқда ва ҳозирда ҳудуддаги экспортёр резидентлар сони 240 та, хорижий компаниялар 206 тани ташкил этмоқда.

✍️ Таҳлилларга кўра, компанияларнинг 96 фоизи ва IT мутахассисларининг 82 фоизи Ўзбекистонда қолишни режалаштирмоқда шунингдек, компания вакилларининг 93 фоизи ва ходимларнинг 81 фоизи ҳамкасбларига мамлакатни тавсия қилишга тайёрлигини билдирган.

✍️ Учрашувда IT Park резидентлари ўз таклифлари, кейслари ва аниқ муаммолари билан фаол фикр алмашдилар. Якунда эса томонлар доимий мулоқот форматида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга, шунингдек, фикр-мулоҳазалар асосида бир қатор қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга келишиб олдилар.


Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1
⚡️⚡️⚡️ Очиқ парламент: янги форматдаги мулоқот

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида халқчил қонунларни қабул қилишга янгича форматда ёндашиб 2025 йил июль ойидан бошлаб парламент қўмиталари кесимида тематик учрашувлар ташкил этиб бормоқда.

Тематик учрашувлар олимлар ва илмий-амалий марказларнинг экспертлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, давлат ташкилотлари мутахассислари, парламент қўмиталари ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ёшлар парламенти аъзолари ва бошқа соҳа вакиллари иштирокида ўтказилмоқда.

🏢 Очиқ парламент тадбирлар доирасида:

✍️ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси фармацевтика соҳасига технологиялар трансферини татбиқ қилишга;

✍️ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси экология соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга;

✍️ Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган стратегик мақсадлар самарадорлигини оширишга;

✍️ Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси IT Парк фаолиятини ривожлантириш ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришга оид тадбирлар шулар жумласидандир.

🔴 Таъкидлаш жоизки, тадбирлар нафақат соҳалар йўналишида балки аниқ қонунлар муҳокамасига ҳам бағишлаб ўтказилмоқда. Жумладан, Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан Қонунчилик палатасига келиб тушган таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар ташкил этилди.

🔴 Мазкур тадбирлар Қонунчилик палатасида ва жойларда соҳаларга оид ташкилотларда ҳам ўтказилиб борилмоқда. Хусусан, ушбу йўналишдаги тадбирлар “ROMFARM NS” қўшма корхонаси, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирликларида ташкил этилди.

🟢 Парламентнинг янги форматдаги мулоқоти давом этиб, бошқа кўплаб долзарб соҳалар ва қонун лойиҳаларни қамраб олади.


Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔴 Мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги муаммолар юзасидан депутат сўрови

✔️ ЎзЛиДеП фракцияси вакиллари томонидан Наманган вилоятидаги бир қатор ҳудудлардаги мактаб ва мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

✍️ Хусусан, Наманган шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, Норин, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида эса хусусий ва уй боғча фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Артиқов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримовга депутатлик сўрови юборилди.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
✍️ Очиқ парламент ва халқчил қонун

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори ёки ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасига муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

✔️ Муҳокамаларда манфаатдор вазирлик ва идоралар, ақл марказлари, илмий муассасалар вакиллари иштирок этиб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда давлат органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида етказилган зарарни  қоплаш ягона қонунчилик ҳужжати билан тартибга солинмаган. Зарарларни бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан қоплашнинг ягона амалиёти мавжуд эмас. Амалда Тошкент шаҳрида зарарлар фуқаро (юридик шахс)ларга Компенсация жамғармалари ҳисобидан, бошқа ҳудудларда маҳаллий бюджет маблағларидан ундириб берилган. Шунингдек, етказилган зарарлар учун компенсация ундириш, шу жумладан зарарни қоплашнинг регресс тартиби қонун ҳужжатлари билан аниқ очиб берилмаган.

Қонун лойиҳаси билан, етказилган зарарнинг ўрнини компенсация қилиш, ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органининг мансабдор шахсидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш, ҳудудий компенсация жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби белгиланмоқда.

Муҳокамалар давомида тадбир иштирокчилари ҳудудий компенсация жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби ва амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаш, республика ташкилоти ёки унинг мансабдор шахси томонидан етказилган зарарни қоплашнинг аниқ механизмлари очиб бериш лозимлиги бўйича таклифлар ва бошқа таклифлар киритишди. Давра суҳбатида билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олинадиган бўлди.

🟡 Депутатлар ва соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилаётган очиқ мулоқотлар халқчил ва  тўғридан-тўғри ишлайдиган қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилишда хизмат қилади.

✍️ Батафсил

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
✍️ Қонунчилик палатасида “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди

🎤 Кейинги йилларда аҳолини хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар қилинди, бироқ амалдаги – 1997 йилда қабул қилинган қонун бугунги талабларга жавоб бермайди. Шу боис янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

🔴 Қонун лойиҳасида нима назарда тутилган?

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва давлат органларининг ваколатлари аниқ белгиланмоқда;

Ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш каби босқичлардаги умумий талаблар, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда;

"Энг маъқул истеъмол муддати" ёки "якуний истеъмол муддати" тушунчаси жорий этилмоқда.

🚛 Энг муҳим янгиликлардан бири — электрон реестр жорий этилади. Бу орқали озиқ-овқат маҳсулотининг бутун айланмаси очиқ ва шаффоф тарзда назорат қилиниши таъминланади.

🚫 Ортиқча бюрократик тўсиқлар бекор қилинади. Масалан, санитария-эпидемиология хулосаси, ветеринария гувоҳномаси ва мувофиқлик сертификатларини мажбурий расмийлаштириш талаблари бекор қилиниши белгиланмоқда.

Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклиф ва эътирозлар билдирилди. Айрим моддаларни қайта кўриб чиқиш, янада аниқлаштириш кераклиги айтилди. Билдирилган фикрлар инобатга олиниб, лойиҳа янада такомиллаштириладиган бўлди.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИ ҲУДУДИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

✍️ Қонунчилик палатасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

📍 Унга кўра:

Каттақўрғон туманидан — 1 945 гектар,

Нуробод туманидан — 971 гектар ер майдони Каттақўрғон шаҳрига ўтади.

Шунингдек, Нурободдан 600 гектар — Каттақўрғон туманига ўтказилади.

🏗 Бу ўзгаришлар асосида ҳудудда янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, иш ўринлари, саноат зоналари ташкил этилади.

Хусусан:
50 гектар майдонда “Ургут” ЭИЗ филиали,
30 гектар ерда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.
2030 йилгача саноат корхоналари сони 332 тадан 500 тага,


Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулоти ҳажми 1,5 баробарга ошиши кутилмоқда.

📈 Шунингдек:
Хизмат кўрсатиш корхоналари сони 981 тадан 1 285 тага,
2030 йилга бориб 3 000 тагача етказиш режалаштирилган.
Умумий хизматлар ҳажми 1,8 баробарга ошиши кутилмоқда.


✔️ Қарорда белгиланган мақсадларга эришиш учун Ҳукуматга махсус комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Электрон рақамли имзо билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан депутат сўрови юборилди

🔴 Сўнгги вақтларда аҳоли орасида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ортиб бораётган бўлса-да, молиявий ва ахборот технологиялари соҳасида саводхонлик етишмаслиги туфайли айрим фуқаролар фирибгарлик қурбонига айланмоқда.

Айрим фуқаролар электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини бошқа шахсларга бериб қўймоқда. Бу эса улар номидан қонун билан рухсат берилган ҳаракатларни амалга оширишга йўл очмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
З.Миргазиева томонидан Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиевга депутат сўрови орқали соҳани такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар киритилди:

🔴 ЭРИ калити фақатгина рўйхатдан ўтган қурилма (компьютер ёки смартфон) орқали ишлатилганда — агар бошқа қурилма орқали фойдаланилса, FaceID орқали тасдиқ талаб этилиши;

🔴 Ҳар қандай ҳолатда фуқаро ЭРИ билан кирса, FaceID орқали аутентификация талаб этилиши (банклардаги пластик карталардаги биометрия тизими сингари).

✍️ Депутат томонидан мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар юзасидан 10 кун ичида асосланган фикр ва муносабатини юбориш сўралган.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
⚡️ Ички ишлар вазирига депутат сўрови юборилди

🔴 Ўзбекистон Республикасида синтетик гиёҳванд моддалар, хусусан "Alfa-PVP" ва мефедроннинг кенг тарқалиши, айниқса ёшлар орасида тарқалаётгани жиддий ташвиш туғдирмоқда.

🎤 Мефедрон каби синтетик гиёҳванд моддалар ёшлар орасида тез тарқалмоқда. Бу моддалар психикага жиддий зарар етказиб, параноид ҳолат, галлюцинациялар ва шахснинг бутунлай бузилишига олиб келади.

🟡 Мазкур моддалар Телеграм ва Инстаграм каби платформалар орқали сотиш кенг йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг савдоси электрон ҳамёнлар ва «кладмен»лар тармоғи (яширин жойларга моддаларни жойлаш) орқали амалга оширилмоқда.

✔️ Қонунчилик палатаси депутати Н.Жанибекова мазкур масала юзасидан Ички ишлар вазири А.Ташпулатовга депутат сўрови юборди.

✍️ Сўровда 2023–2025 йиллар давомида мефедрон билан боғлиқ жиноятлар сони, истеъмол қилиши аниқланган шахслар, уларнинг ёши ва ижтимоий мақоми тўғрисида расмий статистика;

✍️ Мефедрон тарқатилишида қўлланилаётган усуллар (Телеграм орқали сотиш, «закладка» каби) бўйича аниқланган схемалар ва уларга қарши амалга оширилаётган тадбирлар;

✍️ Таълим муассасаларида олиб борилаётган профилактик ишлар, жумладан ИИБ ходимларининг профилактика суҳбатлари, ота-оналар ва ўқитувчилар учун семинар ва тренинглар, психологлар ва мактаб инспекторлари фаолияти мувофиқлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар;

✍️ 2024 йил–2025 йил ярим йиллигида лицензиясиз фаолият юритган реабилитация марказлари сони ва уларга нисбатан кўрилган чоралар;

✍️ Мефедрон каби синтетик наркотикларни интернет орқали тарқатишнинг олдини олиш учун амалга оширилаётган киберназорат механизмлари ва техник имкониятларнинг самарадорлиги сўралган.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉1
⚡️ Мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат масаласи юзасидан депутат сўрови

Кейинги йилларда болаларга таълим ва тарбия бериш самарадорлигини ошириш, мактабгача таълим ташкилотларини ривожлантириш, уларда соғлом овқатланиш тартибини жорий қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🔴 Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айрим боғчаларда озиқ-овқатлар сифати пастлиги, давлат томонидан ажратилаётган маблағлар талон-тарож қилинаётганлиги, соҳага масъул бўлган давлат ташкилотлари етарли равишда ишлар олиб бормаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

✔️ Қонунчилик палатаси депутати И.Токарева мазкур масала юзасидан Мактабгача ва мактаб
таълими вазирининг биринчи ўринбосари
Ш. Каримовга депутат сўрови юборди.

✍️ Сўровда вазирлик тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатланиш тизимига ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани;

✍️ "Ягона мавсумий таомнома"ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг (натура кўринишида) ҳисобини "Болалар боғчаси" мактабгача таълимини бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани;

✍️ Аутсорсерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар бўйича ота-оналар томонидан таклиф ва шикоятларни киритиб бориш ҳамда ушбу жараён устидан жамоатчилик назоратини ўтказиш бўйича самарали ахборот тизими жорий қилинганлиги;

✍️ Вазирлик томонидан келгусида мактабгача таълим ташкилотлари озиқ-овқатлар сифатини пастлиги давлат томонидан ажратилаётган маблағларни талон-тарож қилинишини олдини олишда қандай қўшимча чора-тадбир белгиланганлиги сўралган.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган депутат сўрови

🔴 Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан жорий йилнинг февраль-март ойларида Наманган вилоятида давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиш мақсадида ташкил этилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектлари, экспертлар, маҳаллий депутатлар томонидан амалиётда айрим муаммолар мавжудлиги билдирилган.

Жумладан:
✍️ Норин туманида жойлашган 110 та мелиоратив қудуқлардан 84 тасига давлат-хусусий шериклик бўйича битим тузилиб, вазирликка тасдиқлаш учун жўнатилган бўлсада, битим тузиш ишлари охирига етмаганлиги;

✍️ Фермер хўжаликлари томонидан тўланаётган сув солиқларини ҳисоблашдаги гидромодуллари эскирганлиги сабаби қайта кўриб чиқиш, бунда амалиётда фойдаланилаётган гидромодуллар 1978 йилда белгиланган меъёрлар асосида ҳисобланаётганлигига доир муаммолар билдирилган.

✔️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси депутати Б.Артиков мазкур масала юзасидан Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевга депутат сўрови юборди.

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қонунчилик палатаси ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров:

✍️ Масалани жаримани кўтариш билан ҳал қилиб бўлмайди;

✍️ Биринчи навбатда масала бўйича аниқ чора-тадбирларни кўриш керак;

✍️ Ишлайдиган тартиб керак! Қонун ижросини таъминлайдиган ташкилотнинг масъулияти қани?

Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM