Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi
4.23K subscribers
22.2K photos
1.65K videos
20 files
3.84K links
Rasmiy sayt: Kasbit.uz

Kasbi tuman hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanali.
Tumanda sodir bo'layotgan yangiliklar, xabarlarni eng avval shu yerdan bilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Kasbi_hokimiga_mu

Link: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9dMGsa_svRHaIs2w
Download Telegram
«Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади», – Элдор Арипов

Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ қадриятларига алоҳида тўхталди.

«Президент мақоласидаги «бу турли маданий-цивилизация кодлари ва миллий тараққиёт моделларига эга бўлган мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган тузилма» деган сўзларга қўшиламан.

ШҲТ тўртта ядровий давлат, қадимий цивилизацияга эга бўлган мамлакатлар, маълум келишмовчиликлари бор, лекин энг муҳими, уларни ҳал қилишга тайёр давлатларни ўз ичига сиғдира олди. Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди», – деб ёзмоқда Арипов.

Унинг айтишича, Президент томонидан ШҲТ феноменининг муваффақияти очиб берилди, бу – «ШҲТ ўзига хиёнат қилмасдан ўзгаргани» ҳақида. Яъни, 20 йилда унинг асосий тамойиллари: блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга ҳеч қачон тажовуз қилинмаган.

ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.

#SCO2022Samarkand
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир».

Шавкат Мирзиёев ўз мақоласида ШҲТнинг асосий принципларини санаб ўтди – турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.

ШҲТ саммити 15 сентябрь куни старт олади.

#SCO2022Samarkand
Содиқ Сафоев: «ШҲТнинг мақсади – янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш»

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

«ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари.

#SCO2022Samarkand