Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi
4.17K subscribers
22.2K photos
1.65K videos
20 files
3.84K links
Rasmiy sayt: Kasbit.uz

Kasbi tuman hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanali.
Tumanda sodir bo'layotgan yangiliklar, xabarlarni eng avval shu yerdan bilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Kasbi_hokimiga_mu

Link: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9dMGsa_svRHaIs2w
Download Telegram
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (To`lqin)
#ТАЪЗИЯ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Шуҳрат" медали соҳиби, Қашқадарё тарихи ва Темурийлар сулоласига оид тарихий илмий рисолалар муаллифи Поён Равшанов 79 ёшида оламдан ўтди.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқин қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокимлиги жамоаси ва кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.
#Таъзия
⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

Каналга уланиш:👇
@Kasbi_tuman_hokimligi
#таъзия

Қашқадарё вилоят Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизов Сирожиддин Олмасович бугун, 23 сентябрь куни 45 ёшида вафот этди.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига Касби туман ҳокимлиги таъзия изҳор этади.

@Kasbi_tuman_hokimligi
#таъзия

Касби тумани 4-сектор раҳбари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Арслонов Жонибек Ражаббоевичнинг падари бузрукворлари Арслонов Ражаббой отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига

Касби туман ҳокимлиги жамоаси ва кенг жамоатчилик чуқур таъзия изҳор этади.
#таъзия

Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Одилов Сирожиддин Турдиевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#таъзия

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевни падари бузруквори Тоир Мирзаев 73 ёшида вафот этди.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти, туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#таъзия Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди.

Марҳумнинг охирати обод бўлсин!🤲
#ТАЪЗИЯ

Қашқадарё вилоятнинг собиқ ҳокими Хидиров Темир Пўлатовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.

1945-йил Қарши туманида туғилган Темур Хидиров мустақил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги илк вилоят ҳокими ҳисобланади. У 1992-1995 йиллар вилоят ҳокими сифатида воҳани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Таъзия

Узоқ йиллар Халқ таълими соҳасида меҳнат қилиб, халқ орасида обрў-эътибор қозонган Касби тумани 5-умумий ўрта таълим мактаби директори вазифасида ишлаб келган педагог Саидов Тўра Асроровичнинг вафоти муносабати билан Касби тумани ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланинг
👉@kasbi_tuman_hokimligi
#Таъзия

Касби тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Эшонқулов Бекзод Араббоевичнинг падари бузруквори Эшонқулов Араббой Шоймардонович бугун 75 ёшида бу ёруғ оламни тарк этдилар.

Касби тумани ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Касби тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ТАЪЗИЯ

Узоқ йиллар Касби тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Барот Гулмуродовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.

Касби тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#ТАЪЗИЯ

Узоқ йиллар Қашқадарё вилояти ва Касби тумани "Агросервис" корхоналари ҳамда туман техника назорати инспекцияси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган Боболов Абдинаби Рўзиевичнинг вафоти муносабати билан туман ҳокимлиги ҳамда туман жамоатчилик вакиллари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Касби тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Таъзия

Касби тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Эшонқулов Бекзод Араббоевичнинг волидаи муҳтарамалари Эшонқулова Ҳанифахон бу ёруғ оламни тарк этдилар.

Касби тумани ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Касби тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати