Jurnalistlar.uz
3.16K subscribers
19K photos
1.29K videos
23 files
8.69K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇰🇿 Қозоғистон ОАВ: Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилмоқда


🔺 Қозоғистоннинг "Инфозакон" нашрида "Оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги – Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг гаровидир" сарлавҳали мақола эълон қилди.

Унда Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани қайд этилган. Маълум қилинишича, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизда 10 дан ортиқ қонун қабул қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞 Қозоғистон ОАВ: Маҳалла институти Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этяпти

🇰🇿 Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида "Ўзбекистонда маҳалла институти - инсон қадрини юксалтиришнинг муҳим платформасидир" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

"Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир, – деб ёзади муаллиф. – Мамлакатда 9435 та маҳаллалар бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади".

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇹🇯 Тожикистон ОАВ:
Ўзбекистон Бош қомусида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида таянадиган конституциявий қадриятлар ва тамойиллар қатъий белгиланган

🔺 Тожикистоннинг "Avesta" ахборот агентлиги "Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши" сарлавҳали мақолани тарқатди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

Ўзбекистондаги муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий воқеалар Саудия Арабистони ОАВ
нигоҳида

🇸🇦 Саудия Арабистонининг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳаётида кечаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий воқеаларга бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

"EU Today": Ўзбекистонда жозибадор инвестиция муҳитини таъминлашда туризмнинг ҳиссаси беқиёс


"EU Today" интернет нашрида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевнинг "Туризм - Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада қайд этилишича, 2017 йилдан бери Ўзбекистонда туризмнинг турли жиҳатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 30 дан ортиқ Президент қарорлари ва фармонлари қабул қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "CNN Indonesia": Ўзбекистон туризм йўналишида индонезиялик сайёҳлар учун энг тўғри танлов

🇮🇩 Индонезиянинг бир қатор интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларида "Ўзбекистон - индонезияликлар учун энг жозибали янги туризм йўналиши" номли мақола ва хабарлар чоп этилмоқда.
 
Жумладан, "CNN Indonesia" порталида эълон қилинган мақолада мамлакатимиз БАА, Туркия, Таиланд, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва Япония каби халқаро сайёҳлик йўналишлари рейтингида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаётганлиги эътироф этилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Augsburger Allgemeine" газетаси:
Ўзбекистон мовий гумбаз остида – бугун биз билган ва ўрганаётган илм-фанларнинг асли юртига саёҳат

🔺 Жорий йил ноябрь ойида Туризм қўмитаси таклифига кўра, мамлакатимизга пресс-турда иштирок этган Германиянинг "Augsburger Allgemeine" газетаси муҳаррири Дорис Вегнернинг "Мовий осмон остида Ўзбекистон бўйлаб тез юрар поездда саёҳат" номли мақоласи чоп этилди.

Мақола муаллифи Европа халқлари орасида ҳам машҳур бўлган "Минг бир кеча" шарқ эртагида тилга олинган Ипак йўли, хушбўй зираворлар ва шаҳарлараро кезган карвонларни эсга олган ҳолда бугунги Ўзбекистон ҳақида ёзади. "Бир вақтлар туя ва отлар карвони ўтган шаҳарлар бўйлаб бугун замонавий "Афросиёб" тезюрар поездлари билан Тошкентдан машҳур Самарқанд ёки Бухорога бир неча соатда етиб олиш мумкин", - дейди муаллиф.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Finančné Noviny" газетаси: Ўзбекистон жаҳон туризм бозорининг асосий иштирокчиларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга

🇸🇰 Словакиянинг "Finančné Noviny" молиявий газетасида "Туризм - Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

Мақолада бой маданий меросга эга мамлакатимиз жаҳон туризм бозорининг асосий иштирокчиларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга эканлиги таъкидланган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "Eurasia Magazine" журнали: Венгрия ва
Ўзбекистон ўртасидаги замонавий муносабатлар - тарихий алоқалар, ўзаро ҳурмат ва умумий мақсадларга асосланган мустаҳкам шериклик билан ажралиб туради

🇭🇺 Венгриянинг "Eurasia Magazine" журналининг тўлиқ Ўзбекистонга бағишланган инглиз ва венгр тилларидаги махсус сони чиқди.

Мазкур нашрда Венгрия–Ўзбекистон муносабатларининг серқирралиги ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги аҳамиятини очиб берувчи мақолалар ўрин олди. Жумладан, Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдиновнинг "Динамик ҳамкорлик ва стратегик шериклик" ҳамда журнал бош муҳаррири ва Евроосиё маркази директори Левенте Хорватнинг "Европани Ипак йўлида бирлаштириб" сарлавҳали мақолалари жой олган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 “The New York Times” газетаси Бухорони 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган шаҳарлар қаторига киритди

🔹 Американинг етакчи нашри “The New York Times” Бухоро шаҳрини 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган 52 та энг яхши жой рўйхатига киритди. Нашр Буюк ипак йўлидаги муҳим нуқта бўлган ушбу қадимий шаҳарга эътибор қаратишга чақирмоқда.
 
Мақолада жорий йилнинг кузида Бухорода биринчи маротаба замонавий санъатни ўзида намоён этадиган Бухоро биенналеси бўлиб ўтиши қайд этилган. 5 сентябрдан 20 ноябргача давом этадиган анжуманда жаҳоннинг машҳур рассомлари, жумладан, британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли ва бошқа таниқли усталар асарлари намойиш этилади.  

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 Хорижий нашрларда
Ўзбекистон туризм салоҳияти тўғрисидаги мақолалар чоп этилди

🇨🇳 Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан, “People’s Daily” ва “Beijing Youth Daily” газеталари, шунингдек, энг йирик ва энг нуфузли давлат ахборот агентлиги "Sinxua" бўлинмаси Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган мақолалар эълон қилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "Ammon News" газетаси:
Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми томонидан туризм соҳаси энг фаол ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди

🇯🇴 Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистон туризм соҳаси 2024 йилда қандай ютуқларга эришди?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг ўсиш омилларидан бири бўлган туризм мамлакатнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш двигателига айлангани эътироф этилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️ Ўзбекистонда "яшил" тараққиёт ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ислоҳотлар Италия оммавий ахборот воситаларининг
нигоҳида

🇮🇹 Италиянинг "il Giornale" газетаси Ўзбекистоннинг "яшил" тараққиёт ва иқлим ўзгариши борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақолаларни эълон қилди.

"Италия ва Ўзбекистон "яшил" тараққиёт учун биргаликда" сарлавҳали мақолада мамлакатимиз малакали ишчи кучи мавжудлиги, шунингдек, табиий ресурслар ва қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳияти билан Италия учун тобора қизиқарли ҳамкорга айланиб бораётгани таъкидланади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🌐 "Hello Magyar" электрон нашри: Ўзбекистонда рақамли инфратузилма ва хизматларни ривожлантириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди

🇭🇺 Венгриянинг "Hello Magyar" электрон нашрида "Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияси Марказий Осиёда минтақавий интеграцияга кўмак беради" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

✔️ Словакиянинг "Reportaz" журналининг Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус сони чоп этилди

🇸🇰 Словакиянинг оммабоп "Hospodárske noviny" газетасининг иловаси – "Reportaz" журналининг Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган "Минг бир кеча" ҳикоялари жонланган юрт" мавзусидаги махсус сони чоп этилди.

Унда мазкур газетанинг халқаро янгиликлар бўлими бош муҳаррири Павел Новотни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига қилган саёҳати ҳақида ёзган. Муаллиф мазкур шаҳарларга ташрифини қадимий Ипак йўлининг "гуллаб-яшнаган даврига саёҳат" сифатида таърифлайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️ "OIC Journal": Хива 2024 йилда "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" мақоми остида халқаро тадбир марказига айланди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг "OIC Journal" журналида "Хива: Ислом оламининг марвариди ва 2024 йилда туризм пойтахти" сарлавҳали мақола чоп этилди.
 
Унда Хива шаҳри тарихи, ислом маданияти ва илм-фан тараққиётидаги роли, туристлар учун мавжуд шароитлар, 2024 йилда "Ислом дунёсининг туризм пойтахти" деб эълон қилингани ва ушбу мақом остида ўтказилган тадбирлар ҳақидаги муҳим маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Financial Times" газетаси: Бухоро биенналеси замонавий санъат ихлосмандларининг эътиборини жалб қилишни ваъда қилмоқда

🇬🇧 Британиянинг нуфузли "Financial Times" ишбилармонлик газетаси Ўзбекистонни 2025 йилда ташриф буюришга тавсия этиладиган 50 та энг яхши мамлакат рўйхатига киритди.

Нашрда қадимда Буюк ипак йўлининг энг муҳим чорраҳаси бўлган Бухоро Марказий Осиёдаги энг яхши сақланган ва гўзал тарихий шаҳарлардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰🗞 Хитой ОАВ:
Ўзбекистон ўзининг бой маданий ва табиий мероси билан жаҳон туризм бозорининг муҳим иштирокчисига айланмоқда

🇨🇳 Хитойнинг сайёҳлик тармоғини ёритишга ихтисослашган "Travel&Leisure" нашрида "Туризм – Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг келажаги" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон ўзининг бой маданий ва табиий мероси туфайли жаҳон туризм бозорининг муҳим иштирокчисига айланиш учун барча имкониятларга эга эканлиги таъкидланган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Metro" газетаси: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган мамлакат

🇬🇧 Британиянинг машҳур "Metro" газетасида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишлаган таҳлилий мақола чоп этилди.

Муаллиф Элис Мэрфининг ёзишича, бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон энг нуфузли нашрлари ва ихтисослаштирилган рейтинглари томонидан дунёнинг энг жозибали сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "Travel Impact Newswire" журнали: Таиланд ва
Ўзбекистон цивилизациялар альянсини яратади

🇹🇭 Таиланднинг оммабоп "Travel Impact Newswire" журналида "Ўзбекистон ва Таиланд мусиқа, рақс ва пазандачилик кўмагида Цивилизациялар альянсини яратади" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Унда жорий йил 29 январь куни Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида Таиланднинг Чулалонгкорн университетида илк бор ўзбек-таиланд маданий тадбири ташкил этилгани маълум қилинган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook