Jurnalistlar.uz
3.12K subscribers
19.3K photos
1.31K videos
23 files
8.78K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

@Olimjon_Usarov

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ МАРҲУМ ЖУРНАЛИСТ ОИЛА АЪЗОЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

🔹 Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам миллий журналистикамиз ривожига улкан ҳисса қўшган устоз журналистларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, оммавий ахборот воситаларида муносиб меҳнат қилган, бироқ бугун сафимизда бўлмаган ҳамкасбларимиз сиймосини хотирлаш каби эзгу ишларга доим эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов томдилик ана шундай инсонлардан бири — марҳум журналист Шамил Абдисаматов хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари ҳолидан хабар олди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 Фахрий журналистнинг китоби тақдимоти ўтказилди

🔺 Шофиркон туманидаги академик Тўра Мирзаев номидаги туман ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан фахрий журналист, айни пайтда 86 ёшни қаршилаётган ёзувчи, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Ҳафиз Файзиевнинг "Биров билмас дунё бу" китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, вилоятнинг қатор газета ва таҳририятлари муҳаррирлари, ёзувчи ва ижодкорлар ушбу нашр ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва устозни янги китоби билан табриклади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ УЮШМА ВИЛОЯТ БЎЛИМИ ВАКИЛЛАРИ “ОЛТИН ВОДИЙ” ГАЗЕТАСИДА БЎЛДИ


🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов Зарафшон шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Олтин водий” газетаси таҳририятида бўлиб, унинг фаолияти, келгусидаги режалари, бугунги кунда босма нашрлар олдида турган вазифалар юзасидан жамоа билан мулоқотда бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган йили таҳририят ташкил топганлигининг 45 йиллиги кенг нишонланган эди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

💐 Уюшманинг Бухоро вилояти бўлими собиқ раиси, устоз журналист Бахтиёр Асадов хотирасига эҳтиром


🔰 Журналистика фидойиларидан бири, узоқ йиллар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимига раҳбарлик қилган Бахтиёр Асадов хотирасига бағишланган “Мудом қалбимизда яшайсиз, устоз” номли хотира тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар фидойи журналист, самимий инсон Бахтиёр Асадовнинг ҳаёт йўли ва ижоди, сермазмун фаолиятини юксак эҳтиром билан эсга олди.

Бахтиёр Асадов ўз меҳнат фаолиятини 1980 йилда “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида мусаҳҳиҳ сифатида бошлаган. Йиллар давомида турли нашрлар ва телевидениеда фаолият юритиб, ўзининг тажрибаси, маҳорати ва садоқати билан эл эътиборини қозонди. Унинг журналистикага бағишланган йиллари ёш авлод учун ибрат намунаси бўлиб қолди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 Самарқандлик журналистнинг янги китоби тақдимоти

🔺 Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида моҳир таржимон, журналист ва шоир Фозил Шукуровнинг “Қалам” нашриётида чоп этилган “Дилрўшнои” китоби тақдимотига бағишланган адабий учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамда “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда самарқандлик журналистлар, шоир ва ёзувчилар, СамДУ талабалари иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ Ёш журналистларга сертификат топширилди

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими қошидаги “Ёш журналистлар маҳорат мактаби”нинг навбатдаги ўқув курсини тамомлаганларга сертификат топширилди.

Тадбирда бўлим раиси Махпура Артиқова ва “Aktual TV media” МЧЖ раҳбари, медиатренер Абдували Қурбоновлар журналистика соҳасини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ОАВларининг жамият ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

📰🗞 “КОНИМЕХ ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов Конимех тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Конимех тонги” газетаси таҳририятида бўлиб, туман газетаси олдида турган муҳим вазифалар, обуна жараёнлари, иқтисодий ва моддий техник базасини яхшилаш, нашр сифатини ошириш борасидаги ишлар юзасидан газета жамоаси билан давра суҳбати ўтказди ва ўзаро фикр алмашдилар.

Туман ҳокими ўринбосари иштирокидаги суҳбат давомида мамлакатимиз Президенти томонидан 2022 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар, миллий журналистикани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, айни кунда матбуот ва оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифалар хусусида ҳам сўз юритилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ УЧ ВИЛОЯТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ НАВОИЙДА МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда Уюшманинг вилоят бўлими ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистлар, шунингдек, блогерлар иштирокида “Сунъий интеллект ахборот хавфсизлигига қандай таъсир ўтказади? Янги имкониятлар ва чақириқлар” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди.

Семинарни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов олиб борди. Унда Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби Шоҳира Ҳамро мавзу юзасидан сўз юритди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

📚 “Саҳнада яшаш санъати” китоби тақдимоти


🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан уюшма аъзоси, тележурналист Қаҳрамон Собуровнинг ўзбек театр санъати фидойиси Ибодулла Ниёзматов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Саҳнада яшаш санъати” китоби тақдимоти ўтказилди.

Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда устоз журналистлар, ҳудудий ОАВ вакиллари, китоб қаҳрамони Ибодулла Ниёзматовнинг яқинлари, театрда унга елкадош бўлган ижодкорлар, филолог олимлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Тўплам Бухорога ҳам етказилди

Яқинда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан чоп этилган “Олтин қаламли журналистлар” китобининг пойтахтимизда ўтган тақдимотида ушбу китоб республикамизнинг барча ҳудудларига тарқатилиши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши мажлислар залида Бухорога етказилган “Олтин қаламли журналистлар” китоби бўйича фикр алмашилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook