JIZZAX KADASTR
2.75K subscribers
16.6K photos
1.92K videos
5 files
9.19K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +998722267523
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
❗️Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди, 4 та маҳаллада коронавирусдан зарарланганлар аниқланди

🚧 Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796-сонли қарорига мувофиқ, 2 июлдан бошлаб шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди.

🚫 «Қалия», «Бунёдкор», «Зилол» ва «Маданият» маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 7 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Президент қарори ижроси юзасидан

🕙 11:00 Тошкент давлат юридик университети

Спикер: Раҳимжон Ҳакимов – университет ректори

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан

🕙 11:00 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Спикер: Алипошша Аҳмедов – матбуот котиби

📣 Карантин шароитида аҳолини кадастр хизматларидан фойдаланиши юзасидан

🕙 13:00 Давергеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 7 июля, в штабе АИМК:

📣 Об исполнении постановления Президента Республики Узбекистан

🕙 11:00 Ташкентский государственный юридический университет

Спикер: Рахимжон Хакимов – ректор университета

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 12:00 Министерство жилищно-коммунального обслуживания

Спикер: Алипаша Ахмедов – пресс-секретарь

📣 Об использовании кадастровых услуг населением в карантинных условиях

🕙 13:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилаётган давлат хизматларидан идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланиш мумкинлигини ўқиган эди. Булар қандай хизматлар аниқлик киритиб берсангиз?

❗️Давергеодезкадастр қўмитасининг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали қуйидаги хизматлардан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:

🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔹Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

⚡️Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар:

🔹Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Deleted Account
❗️2020 йил 9 июль, соат 23:30 ҳолатига коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолати бўйича антирекорд яна янгиланди

▪️Афсуски, бугун 472 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 190 нафари аҳоли орасида.

▪️Олти нафар бемор эса вафот этди.

Беморларнинг 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🚕💰 Карантин даврида нархни асоссиз оширгани учун 64 та йўналишсиз такси лицензияси бекор қилинди, 25 та юридик корхонага маъмурий чора қўлланилди

📲 Транспорт бошқармаси йўловчиларга имкон қадар мобил иловалар орқали таксига буюртма бериш ҳақида тавсия берди.

САБАБИ 👉 бу ерда

(https://t.iss.one/aoka_uz/2745)@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 29 июль куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Неъмат Атамуратов — матбуот котиби

🕙 13:00 Ички ишлар вазирлиги

Спикер: Шохрух Ғиёсов — матбуот котиби

🕙 14:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Марям Абдукаримова — бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 29 июля, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамуратов — пресс-секретарь.

🕙 13:00 Министерство внутренних дел

Спикер: Шохрух Гиясов — пресс-секретарь.

🕙 14:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Марьям Абдукаримова — заместитель начальника главного управления.

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг