JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ 2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:

〰️〰️〰️
Президент қарори билан 2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди:

🔘 25 млн 169 минг гектар ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш;

🔘 8 млн 200 мингдан ортиқ бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш;

🔘 9 370 та маҳалла чегараларини белгилаш;

🔘 111 та тумандаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш;

🔘 1 665 та маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш кабилар шулар жумласидан.

🛰 Карор билан, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

Қарор билан қуйидаги ишларни бажариш белгиланди:

🔸Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил этиш;

🔸2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш; Давлат координаталар тизимидан (СК-42) Бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда соҳага оид қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун кўчмас мулк объектлари бўлган ер участкаси, бино ва иншоот, кўп йиллик дов-дарахт ва мулкий мажмуа сифатида корхонага нисбатан тааллуқли бўлиб, ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.

Фуқаролар учун кўчмас мулкни бўлиш ёки бирлаштириш имконияти яратилиб, ушбу жараёнлар мулкдор аризаси асосида амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек, мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий бирликлари ўзгарганда, улардаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш мулкдор аризаси талаб этилмаган ҳолда бепул амалга оширилиши белгиланди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM