#Бугун_шоир_Алишер_Навоий_таваллуд_топган_кун
МИЛЛАТ ВИЖДОНИ
Сафма-саф ўтаркан эллар карвони
Тарихлар, замонлар довонларида,
Порлаб кўринади миллат виждони
Ҳазрат Навоийнинг девонларида.
Мангу сафардошлар Сўз ва Ҳақиқат,
Нур бермиш азалнинг чироқларига.
Ястаниб ётади улуғ мамлакат
“Хамса”нинг муборак варақларида.
Бунда ҳар бир сатр – беш юз йиллик йўл,
Ҳар сўз фариштадай силкитар қанот.
Ҳар бир умидворга узатади қўл
Байтлар орасидан Ҳикмат ва Нажот.
Она Тил, Она Юрт, азиз Она Ер –
Аждодлар руҳи бу, авлодлар шони!
Бу жаҳон мулкида ҳазрат Алишер
Маъно оламининг Ўзбекистони.
Бобо Тарих ўзи ҳақ сўзга ровий,
Вақтни-да кесолгай рост қалам шаҳди.
Олти аср бўйлаб ҳазрат Навоий –
Тафаккур пойтахти, Туйғу пойтахти.
Сафма-саф ўтаркан эллар карвони
Тарихлар, замонлар довонларида,
Порлаб кўринади миллат виждони
Ҳазрат Навоийнинг девонларида.
Эшқобил ШУКУР Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram I Instagram I Facebook
МИЛЛАТ ВИЖДОНИ
Сафма-саф ўтаркан эллар карвони
Тарихлар, замонлар довонларида,
Порлаб кўринади миллат виждони
Ҳазрат Навоийнинг девонларида.
Мангу сафардошлар Сўз ва Ҳақиқат,
Нур бермиш азалнинг чироқларига.
Ястаниб ётади улуғ мамлакат
“Хамса”нинг муборак варақларида.
Бунда ҳар бир сатр – беш юз йиллик йўл,
Ҳар сўз фариштадай силкитар қанот.
Ҳар бир умидворга узатади қўл
Байтлар орасидан Ҳикмат ва Нажот.
Она Тил, Она Юрт, азиз Она Ер –
Аждодлар руҳи бу, авлодлар шони!
Бу жаҳон мулкида ҳазрат Алишер
Маъно оламининг Ўзбекистони.
Бобо Тарих ўзи ҳақ сўзга ровий,
Вақтни-да кесолгай рост қалам шаҳди.
Олти аср бўйлаб ҳазрат Навоий –
Тафаккур пойтахти, Туйғу пойтахти.
Сафма-саф ўтаркан эллар карвони
Тарихлар, замонлар довонларида,
Порлаб кўринади миллат виждони
Ҳазрат Навоийнинг девонларида.
Эшқобил ШУКУР Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram I Instagram I Facebook