JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Сирдарё вилоятидан савдода турган 685 га яқин тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

▪️ Оқолтин туманидан 30 та (кўриш)
▪️ Боёвут туманидан 83 та (кўриш)
▪️ Сайхунобод туманидан 84 та (кўриш)
▪️ Гулистон туманидан 68 та (кўриш)
▪️ Сардоба туманидан 119 та (кўриш)
▪️ Мирзаобод туманидан 137 та (кўриш)
▪️ Сирдарё туманидан 38 та (кўриш)
▪️ Ховос туманидан 80 та (кўриш)
▪️ Гулистон шаҳридан 3 та (кўриш)
▪️ Ширин шаҳридан 2 та (кўриш)
▪️ Янгиер шаҳридан 41 та (кўриш)

Telegram Instagram YouTube Facebook
#infografika

Самарқанд вилоятида 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик учун бўш ер майдонларини аукцион савдосига чиқариш натижалари (2021 йил 1 май ҳолатига).

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xatlov

Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан кўчмас мулк объектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари "Диёр янгиликлари" лавҳасида

Telegram Instagram YouTube Facebook
Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

ЎзА хабари
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр паспортининг шакллари:

🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дамда “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси Директори Абдушукур Абдуллаев ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ректори Конгратбай Шариповлар бошчилигида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад манфаатдор йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади.

Учрашув якунлари бўйича батафсил ахборот берилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook