JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.14K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#xalqaro_hamkorlik

Жорий йилнинг 12-14 май кунлари кўчмас мулк соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ҳамда кўчмас мулк тизимларини бошқариш соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг янги жабҳаларини очиш мақсадида, 🇰🇷Корея Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлигининг “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича билимлар алмашиш” дастури доирасида 🇺🇿Кадастр агентлик вакиллари иштирокидаги тренингга старт берилди.

3 кунлик тренинг давомида Агентлик мутахассислари Кореянинг қуйидаги тажрибалари билан танишади:

🔹 Корея иқтисодий ривожланиш босқичларига кўра ер сиёсатининг роли ва ўзгариши;

🔹 Корея кўчмас мулк нархларини шакллантириш тизими;

🔹 Корея кўчмас мулк нархлари ва ер хусусиятларини ўрганиш;

🔹 IT-дан фойдаланилган ҳолда кўчмас мулк маълумотларини тадқиқ қилиш тизими;

🔹 Жанубий Кореяда мол-мулк солиғи;

🔹 Кўчмас мулк статистикаси ва сиёсатидан фойдаланиш бўйича мисоллар.

Telegram Instagram YouTube Facebook
💳📗 Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархи:

🏢 Кўп квартирали уйдаги квартира Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

🏡 Якка тартибдаги турар-жой Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарори
"Коррупцияга чек қўйсак, жойларда тизим ишласа, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини оширса, иқтисодиёт ўзи ривожланади".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида 12 май куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 18 май жума куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоранқул МФЙ, Хўжакент пансионати.

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.
Президент Шавкат Мирзиёев гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.
Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий марказ тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш йўлга қўйилади.
Президент шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил научно-практический медицинский центр гематологии.
Глава государства поручил построить новое здание, создать в нем отдельный центр детской онкогематологии с использованием опыта российского медицинского центра имени Д.Рогачёва. В новом центре будут проводиться операции по пересадке стволовых клеток.
Президент побеседовал с лечащимися в центре детьми и их матерями, поздравил с Рамазан хайитом.

#Mirziyoyev #Ramazonhayiti #gematologiya #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
💳📗 Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархи:

🏡 Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси Бепул;

🏡 Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🚜 Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🏢 Нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🔹Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарори
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
davreestr.uz ахборот тизимида янги имконият.

Унга кўра
фуқаро ҳамда тадбиркорларга кўчмас мулк тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қидириш, танишиш ва олишлари мумкин.

Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни кадастр рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахслар учун), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали қидириш мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 18 май куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоранқул МФЙ, Хўжакент пансионати.

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook