JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.7K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#MDH #xalqaro_hamkorlik #idoralararo_tajriba_almashinuv

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ереванда Арманистон Кадастр қўмитаси мезбонлигида МДҲ давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича “Давлатлараро кенгаши”нинг 44-сессияси иш бошлади.
Тадбир Арманистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Мгер Григорян томонидан очиб берилди.
Кун тартибидан:
- МДҲ Картография ва геодезия хизматлари вакилларининг Фазовий маълумотларнинг миллий тизимларини яратиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда Давлатлараро кенгаш Котибияти ва ишчи гуруҳларининг сессиялараро даврдаги фаолияти якунларини;
- МДҲга аъзо давлатлар ўртасида геодезия, картография, геоахборот технологиялари, Ерни масофадан туриб зондлаш, кадастр ва ҳуқуқларни рўйхатга олиш соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик қилиш Дастури лойиҳаси муҳокамаси
Давлатлараро Кенгашнинг 44-сессиясининг якуний ҳужжатларини қабул қилишда иштирок этиш ўрин олган.

Маълумот учун: Тадбир жорий йилнинг 26 октябрига қадар давом этади.