JIZZAX KADASTR
1.58K subscribers
14.4K photos
1.72K videos
5 files
8.19K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#кадастр_хизмати

2021 йил 1 май ҳолатига 🏢 Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Жиззах вилояти бошқармасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 🧑🏻💻 Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва 💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Кадастр хизмати билан боғлиқ 3870 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан:

📄 фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 473 та;

📝 бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 16 та;

📗 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 1259 та;

🏠 кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш 518 та;

💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 1604 та хизматлар кўрсатилган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#кадастр_хизмати

2021 йил 1 май ҳолатига кўра, Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 🧑🏻💻 Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва 💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кадастр хизмати билан боғлиқ 3 870 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан,

📝 бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 39 та;

📗кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 13 518 та;

🏠 кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш 659 та;

💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 10 044 та хизматлар кўрсатилган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди

📌Кадастр паспортини расмийлаштиришда:

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

🔹реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔹фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

🔹тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда. 🇺🇿Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! Telegram I Instagram I Facebook:
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон 🇺🇿 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram I Instagram I Facebook