JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.5K photos
1.72K videos
5 files
8.2K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#Жиззах_кадастр
#Ҳашар_элга__ярашар

Ҳар йили улуғ байрамлар арафасида яхши ниятлар билан ҳашар ўтказиш хайрли анъанага айланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари (шаҳар, туман бўлими ва филиали) ходимлари фаол иштирок этмоқдалар.

Тасвирларда: Ҳашардан лавҳалар акс этган.

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати.
#Жиззах_кадастр
#тайинлов
Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Қўқонбоев ҳамда комплеанс назорати бош мутахассиси Э. Касимов иштирокида ҳудудий бошқарманинг Бахмал тумани ходимлари билан тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш якунида 2012 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган, 2021йилдан шу вақтга қадар Кадастр агентлиги Жиззах вилоят Бахмал туман бўлими бош инспектори вазифасида фаолият юритган Ўсаров Файзулла Исламовичнинг бўлим бошлиғи этиб тайинланганлиги маълум қилинди. 🔗Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
🇺🇿 Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр #тайинлов
Соҳа ривожи — халқ фаровонлиги омили саналади. Бугун
кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу маънода Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Қўқонбоев ҳамда комплеанс назорати бош мутахассиси Э. Касимов ҳудудий бошқарманинг Зомин тумани бўлими ходимлари билан учрашдилар. Тадбир давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида ўзаро фикр-мулоҳазалар юритилди.
Шунингдек, йиғилиш якунида 2021йилдан шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Зомин туман филиали Ер кадастри мутахассиси вазифасида фаолият юритган Толипов Ҳамиджон Ураловичнинг бўлим бошлиғи вазифасига тайинланганлиги маълум қилинди. Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр_ва_ОАВ
Жиззах овози” газетасининг 2022 йил 30 август №33-34 сонида Сайёра Мавлонованинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” номли мақоласи чоп этилди. Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр #тайинлов
Соҳа ривожи — халқ фаровонлиги омили саналади. Бугун кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу маънода Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Мамасияев ҳамда комплеанс назорати бош мутахассиси Э. Касимов ҳудудий бошқарманинг Зарбдор тумани бўлими ходимлари билан учрашдилар. Тадбир давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида ўзаро фикр-мулоҳазалар юритилди.
Шунингдек, йиғилиш якунида 2011 йилдан шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Зарбдор тумани филиали бош мухандиси вазифасида фаолият юритган Қушбақов Руслан Рустамовичнинг бўлим бошлиғи вазифасига тайинланганлиги маълум қилинди. Telegram I Instagram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кадастр #ер_назорати #Жиззах
Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Дўстлик туман бўлими инспекторлари томонидан жойларда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва ўзбошимчалик билан (ҳуқуқий ҳужжатсиз) қурилган қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан изчил чоралар кўрилмоқда. Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Қуқонбоев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Раҳматовлар томонидан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.
Ҳудудий бошқармаларнинг туман (шаҳар) бўлим ҳамда филиал раҳбарлари ва ходимлари учун ташкил этилган мазкур йиғилишда ижро интизоми (мурожаатларни кўриб чиқиш, юқори турувчи органлар томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини ўз вақтида таъминлаш масаласига жиддий ёндошиш), хизмат фаолияти давомида соҳа ходимларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муомала маданиятини янада ошириш, Ер ва кадастр назорати тизимида жорий йилнинг ортда қолаётган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар натижадорлигини танқидий таҳлили ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 🇺🇿 Telegram I Instagram I Facebook
#ер_ҳисоби

#Жиззах_Кадастр #Миллий_ер_ҳисоботи
Давлат кадастрлари палатасининг Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншооатлар ва Давлат ер кадастрини юритиш бўлими томонидан Давлат кадастрлари палатаси раисининг 2022 йил 29 августдаги 201-09-сонли буйруғига асосан вилоятда 2023 йил 1 январь ҳолатига Миллий Ер ҳисоботини ўз муддатида ва сифатли тузиш мақсадида "ZOOM" платформаси орқали ҳудудлардаги масъулларга мазмун~ моҳияти юзасидан ўқув-семинар ўтказилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатма ва тушунчалар берилди.
🇺🇿 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр #тайинлов
Соҳа ривожи — халқ фаровонлиги омили саналади. Бугун кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу маънода Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Мамасияев ҳудудий бошқарманинг Шароф Рашидов тумани бўлими ходимлари билан учрашди. Тадбир давомида соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш якунида Қўлдошев Абдухошим Абдимўмин ўғлининг ҳудудий бошқарманинг Шароф Рашидов тумани бўлими бошлиғи вазифасига тайинланганлиги маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, Қўлдошев Абдухошим Абдимўмин ўғли 2021 йилдан шу вақтга қадар Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Фориш тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган. Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр_ва_ОАВ
«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2022 йил 3 декабрь, 97-сонида ОАВ ходимлари, Ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжумани ҳақида «Ер ва кадастр назоратидаги долзарб вазифалар» сарлавҳаси билан хабар берилди. 🇺🇿Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram I Instagram I Facebook
#Жиззах_кадастр_ва_ОАВ "Жиззах овози "газетасининг 2022 йил, 17 декабрь, 49-сонида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Лутфиддин Нахаловнинг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, янгиликлар, ўзгаришлар" сарлавҳаси билан мақоласи чоп этилди. 🇺🇿Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: Telegram I Instagram I Facebook