Jamol Nosirov
2.33K subscribers
9.01K photos
944 videos
3 files
1.11K links
Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-июль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида “Маҳаллаларни чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз!” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
👍183👏1🙏1
“Янги Ўзбекистон боғи” – Боғидаштда янги дам олиш маскани барпо этилмоқда

Бухоро туманидаги "Боғидашт" маҳалласи ҳудудида 40 гектар майдонда замонавий “Янги Ўзбекистон боғи” қурилиши қизғин давом этмоқда. Ушбу боғ аҳоли учун ҳақиқий дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш масканга айланиши кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, боғда фавворалар ва сокин ҳудудлар, спорт майдончалари, амфитеатр, болалар учун ўйингоҳлар ташкил этилади. Шу билан бирга, мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Келгусида ушбу масканда умумхалқ байрамлари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Экология бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров ва тегишли мутасаддилар ҳудудда ўрганишлар олиб боришди. Лойиҳа тақдимоти ўтказилиб, уни амалга оширишдаги муаммолар муҳокама қилинди ҳамда ишларни тезлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
👍206🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода чиқинди муаммоси қандай ҳал этилади?

Экология бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров бу саволга жавоб берди.
👍30👏6🙏1
Live stream started
Live stream finished (18 seconds)
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Қумлар орасидаги жасорат: саксовулни ҳимоя қилганлар зўравонларга дуч келди

Бухоро вилоятида саксовул кесиш билан боғлиқ жиддий қонунбузарлик аниқланди. Жорий йилнинг 15 июль куни Пешку туманидаги “Сафрон” чўл массивида Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг экологик назорат инспекцияси томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Хоразм вилоятидан бўлган шахслар томонидан “ЗИЛ” русумли юк машинасида ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесиб, ташиш ҳолати қайд этилди. Ҳуқуқбузарлар Ғузор–Бухоро–Нукус A-380 автомобиль йўли орқали қочишга уринган.

Кузатув тахминан 110 км масофагача давом этди.

Бироз вақт ўтиб “ISUZU” юк машинаси томонидан уларнинг йўли тўсилади. Машинадан тушган шахслар қўлларида бита, арматура ва темир труба каби совуқ қуроллар билан бошқарманинг автомашинасига зарар етказиб, инспекция раҳбарини турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлайди.

Шундан сўнг, ҳуқуқбузарлар иккала инспектор — Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳусеновга тажовуз қилиб, уларга оғир тан жароҳатлари етказишган. Инспекторларимиз жароҳат олганига қарамасдан воқеа жойидан қочмаган ва ўз хизмат вазифасини давом эттирган.

Ушбу воқеа юзасидан Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Экология соҳасидаги бу каби қонунбузарликларга — табиий ресурсларни ноқонуний кесиш, олиб чиқиш, шунингдек давлат инспекторларига нисбатан зўравонлик ва қаршилик кўрсатиш ҳолатларига қатъий ҳуқуқий баҳо берилади.

Инспекция ходимларимизнинг жасорати эса ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Бундай фидоий ходимларимиз борлигидан фахрланамиз.

Жамол Носиров
Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи
👍308🔥3🙏3🥰1
Раддия: “Tashkent_Land” телеграм каналида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди

“Tashkent_Land” телеграм каналида Бухоро вилоятида давлат рақами кўрсатилмаган юк машиналарида ноқонуний равишда саксовуллар кесиб олиб кетилаётгани ва бу ҳолатга Экология бошқармаси томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ҳақида видеоматериал эълон қилинди.

Мазкур хабар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Айни пайтда Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида саксовулларни ноқонуний кесиш ҳолатларига қарши қатъий ва доимий назорат тадбирлари туну-кун олиб борилмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган рейд тадбирларидан бирида инспекторларимиз ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда зўравонликка дуч келгани ҳам қайд этилди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида саксовулларни ноқонуний кесишга қарши ўтказилган рейдлар давомида 46 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ёлғон ва асоссиз маълумотлар тарқатмасликни, расмий манбалар орқали тасдиқланган маълумотлардан фойдаланишни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз: Асоссиз маълумот тарқатиш амалдаги қонунчилик асосида жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
👍20🔥61🤔1🙏1
Қувончли янгилик!
Ёш, ташаббускор ва эко ғояларга содиқ инсон — Раҳимбоев Рустамжон Абдураҳмон ўғли Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи раҳбари этиб сайланди.
Эко фаол сифатида Рустамжон ёшлар орасида атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш, экологик саводхонликни ошириш ва барқарор келажак учун амалий ташаббуслар билан танилган.
Энди эса у вилоят даражасида ёшларнинг овозини ифода этадиган етакчи сифатида янги босқичда фаолият олиб боради.
Табиатни яхши кўрадиган, эл дардига бефарқ бўлмаган ёшларга шундай имкониятлар яратилаётгани қувонарли
👍275🔥1👏1