Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#raqamlashtirish #malaka_oshirish

Davlat soliq xizmati organlarida 11 oyda 8,6 ming nafar xodim malaka oshirdi

2022-yil yanvar-noyabr oylarida
davlat soliq xizmati organlarining 8644 nafar xodimi kasb mahoratini oshirish kurslarida oʻqitildi.

Shundan:
🔹sayyor kurslarda 5881 nafar;
🔹Fiskal institutdagi oʻquv kurslarida 2025 nafar;
🔹masofaviy kurslarda 368 nafar;
🔹xalqaro ekspertlar ishtirokidagi seminarlarda 311 nafar;
🔹xorijiy mamlakatlardagi malaka oshirish kurslarida 59 nafar.

Oʻquv jarayonlari Prezident huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi, soliq maslahatchilari, DSQ va Kadastr agentligi mutaxassislari, Fiskal institut va boshqa oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari tomonidan olib boriladi.
_______________
#цифровизация #повышение_квалификации

В органах Государственной налоговой службы в течение 11 месяцев прошли повышение квалификации 8,6 тыс. сотрудников

В январе-ноябре 2022 года на курсах повышения профессиональной квалификации обучены 8644 сотрудника органов государственной налоговой службы.

Из них обучены в рамках:
🔹выездных курсов - 5881 слушатель;
🔹обучающих курсов в Фискальном институте - 2025 слушателей;
🔹дистанционных курсов - 368 слушателей;
🔹семинарских занятий с участием международных экспертов - 311 слушателей;
🔹курсов повышения квалификации в зарубежных странах - 59 слушателей.

Учебные процессы организуются при участии специалистов Академии государственного управления при Президенте, ГНК и Агентства по кадастру, налоговых консультантов, профессорско-преподавательского состава Фискального института и других высших образовательных учреждений.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter
Салом Қиш! Сизга катта раҳмат раҳбарият!

Бугун, 5 декабрь куни республикамизнинг қатор ҳудудларида қиш фасли кириб келаётгани билинди, биринчи қор ёғди.
Жиззах вилоятида ҳам кечадан буён қор ёғишни бошлади.

Бу кимгадир қишнинг изғирини билан боғлиқ хотираларни ёдга солса, кимгадир қишга тайёргарликни тугаллаши учун белгидир.
Яна кимдир учун эса, айниқса, олис қишлоқ аҳлига совуқ қиш-қировли кунларнинг синови бошланганидан дарак беради.
Бугун мен ҳам кўп қатори эрта тонгдан йўлга отландим.

Йўллар жуда яхмалак бўлиб кетган. Кема-кет ёғаётгани учун эримаяпти. Қаттиқ совуқ ерни музлатиб ташлаган, Бу шароитда энг кўп азият чекадиганлар бу-жамоат транспортида ишга қатнаб ишловчи ишчилар ҳисобланади.

Жамоат транспорти йўқ, бори ҳам тиқилинч, таксилар нархи ошиб кетган, қатнов камлиги сабаб ушбу ҳафтада кўпчилик ишчилар ишга боришда кутилмаган қийинчиликларга дуч келишади.
Ўз вақтида ишга етиб боролмаслигимни билиб, ишхонамга телефон қилдим. Телефонни кўтарган навбатчи қисм инспектори Бексултон Сарваров раҳбарият вазиятни тушунган ҳолда ходимлар соат 9- 30 гача етиб келишларига рухсат берганини айтди. Роса хурсанд бўлдим.

Шунақа вазиятларда иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши мен каби кўпчилик ходимларни хурсанд қилди. Масалан, енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида бахолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги раҳбариятни ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаганидир.
Ўйлаймизки, виждони бор, ишчиларига ғамхўр ҳар бир раҳбар мана шундай йўл тутади.

Гулчеҳра Урдушева, вилоят ДСБ бош инспектори
Telegram | Facebook
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида қиш
Telegram | Facebook
Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи

Солиқ мамлакатимиз иқтисодининг асосий қон томирларидан бўлиб, бюджет маблағлари, жумладан пенсия, нафақа, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари солиқ тушумидан шакллантирилади.
Шу боис Мирзачўл туманида солиқ ходимлари ҳам ишни “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида йўлга қўйган. Солиқ тўловчилар дуч келаётган турли муаммоларни бартараф этишда соҳа вакиллари яқиндан кўмак бермоқда.

Жорий йилнинг январ ноябр ойларида янги очилган 212 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилиги борган холда рахбар ва хисобчилар билан учрашиб уларга солиқ маъмурчилиги юзасидан тушунтиришлар берилиб, хисобот такдим килиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушнтириш ишлар амалга оширилган.

Бундан ташқари тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1120 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, 819 та тадбиркорлик субъектларига солиқчи-кўмакчи сифатида амалий ёрдам берилган.

Иқтисодий муаммолар сабабли 265 та фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг юридик манзилига борган холда ўрганишлар ўтказилиб ушбу корхоналарни ўрганиш натижасида 16 та фаолиятсиз корхоналар тиклаш истаги борлигини билдирган бўлиб, ҳозирда фаолиятини қайта тиклашга ва фаолиятини юрғизишга кўмаклашилмоқда.

Масалан “Мирзачўл Агро Пром” МЧЖ 2022 йил январ ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, тикувчилик фаолиятини бошлади. Жамиятга Мирзачўл туман ДСИ ходимлари кўмагида бўш турган бино топишда яқиндан ёрдам берилган натижада бугунги кунда 50 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Жорий йил 1 ноябрь холатига товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси 10,6 млярд сўмни ташкил қилиб жамият томонидан тикилган кийим кечак ва бошка ярим тайёр тикилган 2,6 млрд сўмлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Солиқ ходимлари жамиятнинг солиқ хисоботларига ҳам яқиндан ёрдам бермоқда.
Telegram | Facebook