Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.46K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
76 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Коррупция-тараққиёт кушандаси

Яқинда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида "Коррупция-тараққиёт кушандаси мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳудудий ДСИ раҳбарлари ва вилоят ДСБ ходимлари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.

Бундан ташқари, коррупция жамиятимиздаги энг ёмон иллат эканлиги, унинг салбий оқибатлари, унга қарши барча курашиши лозимлиги учрашув иштирокчиларининг эътиборига етказилди.

Тадбирда ҳар бир давлат солиқ хизматчиси хизмат ваколати доирасидан четга чиқмаслик, ғайриқонуний ҳаракатлар, жиноий қилмишлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, зиммасига юклатилган вазифасини виждонан бажаришга чақириб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар қилганлик учун жазонинг муқаррарлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, солиқ ходимлари диний экстремизм ва терроризм каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ва ёшлар томонидан салбий иллатларга қарши мустахкам билимга эга бўлган шахс хеч қачон бу ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги, ёшларда ватанпарварлик, бунёдкорлик, туйғуларини мустаҳкамлаш зарурлиги борасида иштирокчиларга тушунчалар бердилар. Солиқ ходимларига "Виждон саратони" фильми намойиш этилди.
Мазкур тадбирга ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари онлайн селекторга уландилар.
Telegram | Facebook
Ғаллаоролда 4- сектор ташаббуси билан Андижон тажрибаси асосида воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Қисқа муддатда қатор туманларда металл конструкциясидан ихчам ва баланд қилиб воишлар ўрнатилди. Ғаллаорол туманидаги “Кўкгумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Исломобод” маҳалласида ҳам 980 метр узунликда воиш усулида узум етиштириш ишлари январь ойида бошланган эди.

Бу хайрли ишни туман ҳокимлиги, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла аҳолиси бирдек қўллаб-қувватлаб ҳашар ишларига ўзлари ҳам бош-қош бўлдилар. Таъкидланишича, бу ерда 1 минг 100 дона “Ризамат” навли узум парваришланмоқда. Келгусида ушбу кўчатлар мевага киргач йилига камида 50 тоннадан зиёд узум етиштирилади.

Ғаллаорол туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари маҳаллада истиқомад қилувчи фуқаролар билан учрашиб, етиштирилаётган узум навларининг ҳозирдаги холати билан яқиндан танишди.
Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан “маҳаллабай” ишлаш тизими натижасида қатор муаммоли масалаларга ечим топилмоқда. Айниқса “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, яшаш, уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича сектор кесимида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни бугун алоҳида эътироф этмоқ жоиз.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати томонидан Фориш тумани, Хонбанди ва Қизилқум маҳаллаларида амалга оширилган ишлар тўғрисида кўрсатув тайёрланди.

Telegram | Facebook
Мамлакатимизда кейинги йилларда дунё назарига тушаётган катта ўзгаришларни нафақат йирик шаҳарларда, олис қишлоқ туманларида ҳам кўриш мумкин.

Бунга Фориш туманида олис қишлоқларидан бўлган Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар мисол бўла олади.

Фориш туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари ташаббуси билан маҳаллани обод бўлишига мунтазам зарур бўлган қурилиш ашёлари етказиб берилмоқда.

Куни кеча маҳаллага 3 тоннадан зиёд оҳак ва қувирлар етказиб берилди.
Telegram | Facebook
Forwarded from ZARBDOR 24 |🇺🇿
🔹Зарбдор туман 4-сектор ҳудудидаги Андижон МФЙда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастури асосида ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда

Zarbdor tuman hokimligi Axborot xizmati

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram | You tube

👉 https://t.iss.one/Zarbdor24kanal 👈
📢Hurmatli soliq to'lovchilar❗️

Ijtimoiy tarmoqlarda Davlat soliq qo‘mitasi matbuot xizmati nomidan soxta akkaunt ochib, xabarlar yozish, xususan, “Tadbirkor va soliqchi” va "Soliq keshbek/Soliq hamkor" telegram guruhlari a’zolari shaxsiy akkauntiga axloqsiz mazmunda xabarlar yuborish holatlari kuzatilmoqda.

Davlat soliq qo‘mitasining barcha rasmiy sahifalari verifikatsiyadan o‘tgan (rasmiy maqomga ega). Qayta aloqa uchun rasmiy kanalda @DSQ_Pressa akkaunti ko‘rsatilgan.

Boshqa barcha telegram akkauntlari soxta. Jumladan, @DSQ_Admin akkaunti ham Davlat soliq qo‘mitasi matbuot xizmatiga aloqador emas.

Hurmatli ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari va kanal adminlari akkauntlarning nomlanishiga alohida e’tibor qaratishingizni so‘raymiz.

Qo‘shimcha ma’lumot va savollar uchun @DSQ_Pressa telegram akkaunti, shuningdek, (71) 244 98 27 raqamiga murojaat qilishingiz mumkin.

❗️Ogoh bo‘ling, yolg‘on va noto‘g‘ri ma’lumotlarga ishonib qolmang!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
❗️Солиқ аудитини ўтказишда солиқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Солиқ аудити – бу сизнинг бизнесингизни энг кенг қамровли ва синчиклаб текширишдир. Ушбу турдаги текшириш, қоида тариқасида, агар солиқ органи корхонада жиддий қоидабузарликлар тўғрисида тасдиқланган маълумотга эга бўлса, тайинланади.

Ва бундай текширувлар давомида текширувчиларнинг ўз ваколатларидан ошиб кетиш эҳтимоли катта бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг содир бўлишига сабаб, текширишдан ўтаётганлар ўз ҳуқуқларини билишмайди ва текширувчиларнинг мажбуриятларини билишмайди.

Режалаштирилган аудит тўғрисида камида 30 календарь кун олдин сизга хабарнома юборишлари лозим ;
Telegram | Facebook
🔖Солиқ текширувларида ҳужжатлар ва буюмларнинг олиб қўйилиши ҳақида нималарни билиш лозим

Тавсияда:

– олиб қўйиш нима;
– олиб қўйиш пайтида нималарга рухсат берилади ва нималарга йўл қўйилмайди;
– олиб қўйиш баённомасида нималар акс эттирилиши лозим;
– олиб қўйишга тўсқинлик қилишнинг оқибатлари.

☑️Олиб қўйиш – бу ўзининг моҳиятига кўра, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган процессуал ҳаракатдир. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан солиқ назорати давомида ҳам олиб қўйишга рухсат берилади. Шунингдек, бу ҳақда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда ҳам қайд этилган бўлиб – бу корхоналардан бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни олиб қўйиш демак. Олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади ва унинг нусхаси имзо қўйдирилиб, корхонанинг тегишли мансабдор шахсига топширилади .
Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказилганда текширувчилар сиздан ҳужжатлар ва предметларни (буюмларни) олиб қўйиш ҳаракатини олиб бориш ҳуқуқига эга бўладилар, агар:

сиз текшириш вақтида ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгансиз ёки белгиланган муддатда уларни тақдим этмагансиз;
ҳужжатларнинг нусхалари етарли бўлмаса ва солиқ органларида сиз ҳужжатларнинг асл нусхаларини йўқ қилишингиз, яширишингиз, тузатишингиз ёки алмаштиришингиз мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса;
ҳужжатлардаги қўлдаги ёзувлар ва бошқаларнинг экспертизасини ўтказиш зарур бўлса;
текширув материалларига ашёвий далил сифатида ҳужжатларнинг илова қилиниши зарур бўлса.
Олиб қўйиш пайтида солиқ текширувини амалга оширувчи инспектор, сизга асослантирилган тегишли қарорни тақдим этиши ва олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмларни ихтиёрий равишда топширилишини таклиф қилиши лозим. Сиз бош тортган ҳолатда, у мажбурий равишда олиб қўйишни амалга оширади. Аксарият ҳолатларда, бундай тадбирлар солиқ тўловчи учун тўсатдан рўй берадиган «сюрприз» бўлиб қолади. Бундай стресс вазиятларда саросимага тушиб қолмаслик учун, ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш мақсадида, сиз мазкур процедуранинг асосий нюансларини билишингиз муҳим ҳисобланади.

☑️Олиб қўйиш пайтида нималарга рухсат берилади, нималарга эса йўл қўйилмайди
Солиқ қонунчилигидаги ҳужжатлар ва буюмларнинг олиб қўйилишига биринчи маротаба рўпара келганимизга қарамасдан, ўз-ўзидан бу тадбир янги нарса эмас ва уни ўтказилишининг қоидалари анча жиддий ҳисобланади. Уларнинг бузилиши текширувчиларга ҳам, текширилувчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлади. Шуни ёдда тутингки, яъни:

ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш сизнинг иштирокингизда ва гувоҳлар (холислар) иштирокида амалга оширилади. Зарур ҳолатларда, олиб қўйиш ишларида иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилади;
солиқ органлари тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 оралиғида) ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга эмаслар;
олиб қўйиш ишлари бошланишидан олдин инспектор барча иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши керак;
сиз олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмлар сақланиши мумкин бўлган биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортганингизда, инспектор тамбаларга, эшикларга ва бошқа буюмларга зарурат сабабли имкон қадар шикаст етказмаган ҳолда уларни очишни мустақил тарзда бажаришга ҳақли;
инспектор сиздан текшириш мақсадига боғлиқ бўлмаган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли эмас;
олиб қўйиладиган барча ҳужжатлар ва буюмлар сизга, холисларга ва тадбирнинг бошқа иштирокчиларига эълон қилиниши, зарурат туғилганда эса олиб қўйиш жойида ўраб қўйилиши лозим;
корхонангиз фаолияти тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;
олиб қўйилган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахбротларни ташувчилар солиқ органида талаб қилинадиган муддат тугагунга қадар сақланади;
ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилган тақдирда, солиқ органлари уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлишади.
Telegram | Facebook
📌Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда.

🔘Хусусан, QR-кодли чек биринчи марта “Soliq” мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади.

Ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

“Soliq” мобил иловасини қандай юклаб олиш мумкин

🔗Харид чекини рўйхатдан ўтказиш учун телефонда “Soliq” мобил иловаси ўрнатилган бўлиши шарт. Иловани “Play Market” (Android) ёки “App Store” (iOS) орқали юклаб олиш мумкин. Илованинг “Умумий хизматлар” бўлимида "Кешбэк" тугмасини босиб, штрих кодли (QR-kod) харид чекини телефон камераси орқали рўйхатдан ўтказиш керак. "Кешбэк" бўлимида штрих код расми кўрсатилган тугмани босиш керак. Шундан сўнг камера харид чеки штрих кодига йўналтирилса, у автоматик тарзда штрих кодни ўқийди.

Илованинг "Менинг чекларим" бўлимида сканер қилинган чеклар рўйхати шаклланади. Харид чекларидан тушган кешбэк йиғилиб боради ва "Умумий кешбэк суммаси" бўлимида кўринади. Ой бошида ўтган ойда йиғилган кешбэк маблағлари тўлиқ кўринади.
"Тушумлар тарихи" бўлимида харид чекини сканер қилиш орқали йиғилган кешбэклар тарихини кўриш мумкин. Йиғилган маблағларни "Картага пул ўтказиш" бўлимида банк картасига ўтказиб олиш имконияти бор.

Баъзи чеклар иловадан рўйхатдан ўтмайди. Чунки, айрим тадбиркорлар тақдим этадиган харид чеклари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мос келмайди. Масалан, баъзи ҳолларда харид чекида "Фискал белги" ва штрих код бўлишига қарамай, уни рўйхатдан ўтказиш пайтида илова "Чекдаги маҳсулот коди (MXIK) хато" деб кўрсатади. Маҳсулот кодида хатолик аниқланган тадбиркорлик субъекти ҳақидаги тўлиқ маълумотларни солиқ органларига етказиш керак бўлади.
Telegram | Facebook