Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
4-сектор раҳбарияти Зарбдорда сайёр қабул ўтказди

Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси 4-сектор масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул Зарбдор туманида ташкил этилди.

“Шарқ юлдузи” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик ва оқова суви, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида бетон-таянч устунлари ўрнатиш, йўлнинг қатнов қисмида турли кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлаётгани учун тротуар қуриш каби масалалардаги мурожаатлар келиб тушди.

Батафсил

Telegram | Facebook
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки "Uzbekistan Airways" ва "Ўзбекнефтегаз" компаниялари томонидан ютуқли ўйинлар ўтказилаётганлигини билдирган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи веб-сайтлар ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.

Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Telegram | Facebook
Fiskal institutda yangi yo'nalish - Data science

📌 O'zbekistonda ilk marotaba Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi Fiskal institutning bakalavriat ta'lim yo'nalishida Ma'lumotlar ilmi ya'ni Data science mutaxassisligi bo'yicha o'qitish yo'lga qo'yildi. Ushbu soha olimlar tomonidan bejizga Kelajak kasbi nomini olmagan.

📚 Fiskal institutda aynan birinchilardan Data science ya'ni Ma'lumotlar ilmi bakalavriat ta'lim yo`nalishi ochildi.

Kelajak kasbini omadli mutaxassisi bo`lishni istasangiz, Sizni Fiskal institutning Data science yo'nalishiga taklif etamiz!

☎️ Batafsil ma'lumot: 71 230-16-50

Telegram | Facebook
#soliq_taqvimi

🗓 Eslatma ❗️ 2022-yil 15-iyun

may oyi uchun:

- hisoblangan va amalda to‘langan daromadlar summalari hamda JShODSning ushlab qolingan summalari to‘g‘risidagi maʼlumotlarni taqdim etish, shuningdek ijtimoiy soliq hisob-kitobini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 389-moddasi 1-qismi, 407-moddasi 4- va 5-qismlari);

- aylanmadan olinadigan soliq bo‘yicha soliq hisobotlarini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 470-moddasi 3-qismi).
___________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем❗️15 июня 2022 года крайний срок

за май:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного НДФЛ, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(ч.1 ст.389 Налогового кодекса, ч.4 и 5 ст.407 Налогового кодекса);

- представления налоговой отчетности и уплаты по налогу с оборота
(ч.3 ст.470 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
⚡️Кимлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилинади ва ўрнига қандай ечимлар бўлади

ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги муддатларда ва фаолият соҳаларида бир томонлама ЭҲФ тақдим эта олишмайди:

Муддат

Соҳа

📌2022 йил 11 июлдан бошлаб

☑️савдо;
☑️хизмат кўрсатиш;
☑️нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва ташиш

📌2022 йил 11 сентябрдан бошлаб

☑️норезидентдан импорт қилинган ишлар (хизматлар);
☑️Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар


☑️ Қарор товарлар (хизматлар) ҳаракатини назорат қилишни кучайтириш ва солиқ ҳисоботини янада автоматлаштириш мақсадида қабул қилинди.



Бир томонлама ЭҲФ ўрнига нима бўлади

ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни алмаштириш учун техник ечимлар тайёрлашни якунламоқда. Тайёр бўлишига қараб, батафсил йўриқномалар эълон қилиб борилади. Асосийси, янгиликни тушуниб етиш ва ўз ишини қайта тузиш, шу жумладан бухгалтерлик дастурларини созлаш учун етарли вақт берилиши лозим.

Норезидентдан олинган ишлар ёки хизматларни ҳисоботда акс эттиришни қандай автоматлаштиришларини ҳозирча тушуниш қийин. Қоидага кўра, корхона ушбу операцияларни инвойс, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҚҚС тўлаш учун 29 кодига тўлов топшириқномаси билан расмийлаштиради. Бунда ушбу ҳужжатлар шаклларининг ҳеч бири солиқ ҳисоботи тизимлари билан интеграция қилинмаган.

Бошқа вазиятлар ва фаолият соҳалари бўйича идора қуйидагиларни тушунтиради:

чакана савдо ва хизматлар солиқ ҳисоботларида НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс) маълумотлари бўйича акс эттирилади;
нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва ташиш корхоналари электрон товар-транспорт юкхатлари маълумотлари асосида одатдаги икки томонлама ҳисобварақ-фактураларни шакллантиради;
Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар фақат божхона юк декларацияси асосида расмийлаштирилади ва солиқ ҳисоботида акс эттирилади.

Telegram | Facebook
Fiskal institutda yangi yo'nalish - Data science

📌 O'zbekistonda ilk marotaba Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi Fiskal institutning bakalavriat ta'lim yo'nalishida Ma'lumotlar ilmi ya'ni Data science mutaxassisligi bo'yicha o'qitish yo'lga qo'yildi. Ushbu soha olimlar tomonidan bejizga Kelajak kasbi nomini olmagan.

📚 Fiskal institutda aynan birinchilardan Data science ya'ni Ma'lumotlar ilmi bakalavriat ta'lim yo`nalishi ochildi.

Kelajak kasbini omadli mutaxassisi bo`lishni istasangiz, Sizni Fiskal institutning Data science yo'nalishiga taklif etamiz!

☎️ Batafsil ma'lumot: 71 230-16-50
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyati davlat soliq boshqarmasi mas'ullari Zarbdor tumani Sharq yulduzi mahallasida sayyor qabul oʻtkazdi.

Muloqotda aholi muammolari tinglanib, fuqarolarni qiynayotgan masalalarga masʼullar ishtirokida yechim izlandi.

Telegram | Facebook
📌Коррупция – тараққиёт кушандаси

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича мунтазам профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча бошқарма ходимлари иштирокида” Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни бошқарма бошлиғининг 1- ўринбосари Ф. Бабаев бошқариб борар экан, пора олиш ёки бериш, унга воситачилик қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини таъкидлади.

Шу жиҳатдан қонунбузарлик содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда давлат солиқ тизими органларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Раҳбарият томонидан ишлаб чиқилган дастурда солиқ ходимларига юклатилган вазифалар ва хизмат, ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ва таъмагирликка қарши кураш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан эканлиги, солиқ ходимларини бу каби нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча бирдек масъулдир.

Telegram | Facebook

#4_сектор
#Янгиободтуман

Янгиобод туманида 4- сектор кўмаги билан оилавий шароити оғир бўлган яна бир оила тадбиркорликни бошлади.

Мазкур тумандаги Сармич МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Музаффар Нурматовга мини қадоқлаш ускунаси олиб берилди.
Эндиликда Музаффар Нурматов қурт ишлаб чиқариш бизнесини йўлга қўйиб, оиласига қўшимча даромад келтираяпти.

Telegram | Facebook
⚜️𝐁𝐢𝐳 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐚𝐥𝐛𝐚𝐭𝐭𝐚 𝐦𝐮𝐯𝐚𝐟𝐟𝐚𝐪𝐢𝐲𝐚𝐭𝐠𝐚 𝐞𝐫𝐢𝐬𝐡𝐚𝐬𝐢𝐳!

📝𝐃𝐚𝐯𝐥𝐚𝐭 𝐬𝐨𝐥𝐢𝐪 𝐪𝐨`𝐦𝐢𝐭𝐚𝐬𝐢 𝐡𝐮𝐳𝐮𝐫𝐢𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐅𝐢𝐬𝐤𝐚𝐥 𝐢𝐧𝐬𝐭𝐢𝐭𝐮𝐭 𝐪𝐮𝐲𝐢𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐲𝐨`𝐧𝐚𝐥𝐢𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚 𝐭𝐚𝐥𝐚𝐛𝐚𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐨`𝐪𝐢𝐬𝐡𝐠𝐚 𝐭𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐞𝐭𝐚𝐝𝐢:

𝐒𝐨𝐥𝐢𝐪𝐥𝐚𝐫 𝐯𝐚 𝐬𝐨𝐥𝐢𝐪𝐪𝐚 𝐭𝐨𝐫𝐭𝐢𝐬𝐡

𝐁𝐮𝐱𝐠𝐚𝐥𝐭𝐞𝐫𝐢𝐲𝐚 𝐡𝐢𝐬𝐨𝐛𝐢 𝐯𝐚 𝐚𝐮𝐝𝐢𝐭

𝐑𝐚𝐪𝐚𝐦𝐥𝐢 𝐢𝐪𝐭𝐢𝐬𝐨𝐝𝐢𝐲𝐨𝐭

𝐌𝐚'𝐥𝐮𝐦𝐨𝐭𝐥𝐚𝐫 𝐢𝐥𝐦𝐢 (𝐃𝐚𝐭𝐚 𝐬𝐜𝐢𝐞𝐧𝐜𝐞)

𝐗𝐚𝐥𝐪𝐚𝐫𝐨 𝐬𝐨𝐥𝐢𝐪𝐪𝐚 𝐭𝐨𝐫𝐭𝐢𝐬𝐡 (𝐐𝐨`𝐬𝐡𝐦𝐚 𝐭𝐚'𝐥𝐢𝐦 𝐝𝐚𝐬𝐭𝐮𝐫𝐢)

☎️ 𝐁𝐚𝐭𝐚𝐟𝐬𝐢𝐥 𝐦𝐚'𝐥𝐮𝐦𝐨𝐭 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧: 𝟕𝟏 𝟐𝟑𝟎-𝟏𝟔-𝟓𝟎
🔗Зарбдор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари маҳаллий солиқларнинг салмоғини ошириш мақсадида корхона ва ташкилот ходимлари иштирокида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

🔰Солиқчилар аҳолини солиққа онгли муносабатда бўлишини, мол-мулк солиқларининг аҳамияти ва уни ўз вақтида тўлаш, боқиманда қарздорликка йўл қўймаслик борасида юзма-юз мулоқат ўтказишмоқда.

Зарбдор туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Зилола Абдунабиева бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги 33 та мактаби ва 13 та мактабгача таълим масканларида бўлиб, ишчи ходимлар билан очиқ мулоқатлар ўтказдилар.

Telegram | Facebook