Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.66K subscribers
11.4K photos
1.48K videos
74 files
5.85K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
🔰 Тайинлов

🔴 Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 28 майдаги буйруғи билан Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари Иргашев Камол Жамолович Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Куни кеча вилоят ДСБ бошлиғи Б.Ташпулатов мазкур буйруқ билан жамоани таништирди.
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ-ҳамкор” ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси акцияси ўтказилди

Батафсил👉
https://bit.ly/3caIs0a

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram | @Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
🔵Бугун Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили ижросига бағишланган мазкур тадбирда сўнгги йиллардаги солиқ ислоҳотлари мавзуси қизғин муҳокамада бўлди.

❇️Матбуот анжуманида вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев сўзга чиқиб, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш солиқ идораларининг асосий функциясига айланиб бораётганини рақамларда ифода этди.

🔵Тадбирда журналистларга яширин иқтисодиётга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда ҳар қандай савол ва мурожаатлар бўйича аввало солиқ идораларига мурожаат қилишлари сўралди. Зотан, солиқ тўлаш маданияти янги Ўзбекистонни қуриш йўлида муҳим фуқаролик позицияси ҳисобланади.
Forwarded from JTV I Rasmiy kanal (Aziz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Har qanday jamiyatning ertangi kuni yosh avlod kamoliga bog‘liq. Shuning uchun ham yurtimizda ularni yuksak salohiyatli, yetuk shaxs qilib tarbiyalashga alohida e'tibor qaratilmoqda. Buni 1 iyun Xaqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan joylarda tashkil etilayotgan turli tadbirlarda ham ko‘rish mumkin.

🔔Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇
👉 @JizzaxTV2_Reklama 👈
👍 @JizzaxTV2_Rasmiy 👍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

Jizzaxda "Soliqchi-tadbirkorga ko'makchi" tamoyili asosida OAV vakillari uchun matbuot anjumani o'tkazildi

👉@JizzaxMTRK👈
Forwarded from JTV I Rasmiy kanal (Aziz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 “Soliqchi-tadbirkorga ko‘makchi” tamoyili asosida Jizzax viloyati Davlat soliq boshqarmasida OAV xodimlari va blogerlar ishtirokida matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

🔔Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇
👉 @JizzaxTV2_Reklama 👈
👍 @JizzaxTV2_Rasmiy 👍
📣📣📣Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан миллий олий таълим муассасалари битирувчиларининг сифатига ва олий таълим муассасаларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқасига баҳо бериш мақсадида ижтимоий сўровнома ташкил этилган. 📪📭📬Сўровнома саволларига берган жавобларингиз Давлат инспекцияси томонидан катъий сир сақланади ва унинг натижалари компьютер таҳлили орқали умумлаштирилган холда ишлатилади. Шу сабабли, ушбу сўровномада барча солиқ хизмати органларининг иштирокини таъминлашингизни ҳамда саволларга тўғри ва холисона жавоб беришингизни сўралади.
Қимматли фикрларингиз ва тавсияларингиз Республикамизда кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз. 📞Сўровномада иштирок этиш учун интернет тармоғида қўйидаги ҳаволага киринг:
https://bit.lv/3waWAxR
#солиқ_тўловчи_календари

📌Эслатма. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 7 июнь

🗓май ойи учун:

- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми);

- май ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, 6.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди.);

- Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 12-банди, 3.11.2016 йил.).

_____________________
#календарь_налогоплательщика

📌Напоминаем. Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим, 7 июня 2021 года крайний срок

🗓 за май:


- перечисления банками в бюджет налога на прибыль по платежам, произведенным нерезидентам Республики Узбекистан (кроме выплаты дивидендов и процентов)
(часть вторая статьи 355 Налогового кодекса);

- уплаты налога на доходы физических лиц и обязательных взносов на ИНПС с доходов, выплаченных в натуральной форме (сельскохозяйственной продукцией собственного производства и продуктов ее переработки
по договорным ценам, выдаваемых сельскохозяйственными товаропроизводителями по письменному заявлению работников) в мае
(часть вторая статьи 390 Налогового кодекса, п. 1 ПКМ № 88 от 19.03.2002 г., п. 7 Положения, рег. № 1515 от 06.10.2005 г.);

- представления районными (городскими) отделами Пенсионного фонда информации о расходах на выплату пенсий в соответствии с пунктом «б» статьи 12 Закона Республики Узбекистан «О государственном пенсионном обеспечении граждан»
(пункт 12 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram