Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.31K subscribers
11.7K photos
1.52K videos
78 files
6.01K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

✍️Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан Абдиев Жахонгир Ибрагимович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жахонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.

Ж.Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдиев Жахонгир Ибрагимович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5Tashabbus
#5инициатив

💥Ёрқин ва қизиқарли лаҳзаларга бой ўтган ДСҚ раиси ва ёшлар учрашувидан видеорепортаж

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
🔰 Бугун 4- сектор раҳбари, вилоят ДСБ бошлиғи Бекзод Ташпулатов олис қишлоқлардаги мактабларда бўлиб, битирувчи ўғил - қизлар билан учрашди.

🔔 "Сўнгги қунғироқ- битирувчилар ва уларнинг оилалари доим орзуқиб кутадиган анъанадир. Бугун барча мактабларда бу тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Бу мактаб битирувчи ёшларига олам -олам қувонч улашмоқда. Чунки мактаб билан хайрлашув тадбири бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қолади.
Ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш ва уларга ёқимли хотиралар тақдим этиш мақсадида 4- сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатов ҳам кўп қатори Ғаллаорол туманнинг олис қишлоқларида жойлашган Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинидаги 84 ва 77 -мактабларда бўлиб, битирувчи ёшлар билан учрашди. Тантанада ота-оналар, меҳмонлар, битирувчиларни қутлаб, уларга таълим тарбия берган устозларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Уларга куни кеча Президентимиз йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔔🔔🔔🔔Сўнгги қўнғироқ

🔰 Бугун 4- сектор раҳбари, вилоят ДСБ бошлиғи Бекзод Ташпулатов олис қишлоқлардаги мактабларда бўлиб, битирувчи ўғил- қизлар билан учрашди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи

📺 Бахмал туман давлат солиқ инспекцияси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида Севимли телеканалининг "Zamon” дастурида сўз юритилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 4- сектор раҳбари, вилоят ДСБ бошлиғи Б. Ташпулатов Ғаллаорол туманидаги 77 ва 84- мактабларда бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини биритирувчи ўғил- қизларига йўллаган табригини етказди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4- сектор раҳбари Пахтакор ва Фориш туман аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказди.
📺 Тўлиқ тафсилотлар Севимли телеканалининг “Zamon” ахборот дастурида намойиш этилди.
#4-сектор ва ёшлар спорти
⛹‍♂ Куни кеча Бахмал туман Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида 4- сектор ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамкорлигида уюшмаган ёшлар ва темир дафтарда турган оилалар фарзандлари иштирокида мини футбол бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 Жиззахда 4-сектор масъул бўлган шошилинч тиббий ёрдам марказида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
📌1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

⚡️руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️судланганлик;
⚡️манзил-маълумот ахбороти;
⚡️фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️турар жойнинг майдони;
⚡️солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
⚡️пенсия ва нафақа миқдори;
⚡️пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

❇️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
📗Савол-Жавоб Контракт нақд пул, пластик карта ёки банк кредити орқали тўланган бўлса солиқ имтиёзи қандай олинади?

Аввалроқ Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) тўлов-контракти тўланганда солиқ имтиёзи берилиши ҳақида маълумот берилган.

Шу хабардан сўнг кўпчилик контракт тўлови иш ҳақидан ўтказилмаган ҳолларда, масалан нақд пул, пластик карта ёки банк кредитлари орқали тўланганда имтиёзни қандай олиш мумкин, деб савол берди.

Бундай ҳолларда солиқ имтиёзи жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясини солиқ хизмати органларига топширган ҳолда олиниши мумкин. Бу ҳолатда яшаш жойидаги солиқ органига:

талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт) нусхаси;
банк, ОТМ ва талаба ўртасида тузилган уч томонлама шартнома нусхаси (таълим кредит орқали тўланган бўлса);
ОТМ ҳисоб рақамига пул ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
талабанинг паспорт нусхаси;
солиқ имтиёзи ота-она (эр ёки хотин)га қўлланилганда уларнинг паспорт нусхасидан ташқари туғилганлик ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари тақдим этилиши лозим.

Имтиёз доирасида ҳисоблаб чиқарилган сумма солиқ органи томонидан фуқарога (имтиёз олувчига) тўлаб берилади. Имтиёз олувчининг истагига кўра бу сумма унинг бошқа турдаги солиқларини қоплашга йўналтирилиши ҳам мумкин.