РОССИЯДАГИ ҒАРОЙИБ СОЛИҚЛАР ҲАҚИДА
Бу мавзуда гап кетганда, кўпчилик Пётр I жорий этган солиқларни ёдга олади. Соқол қўйганлик учун солиқ шуларнинг бири. Подшоҳ кўкракка тушган соқол Россиянинг Европага яқинлашувига халал беради, деб ҳисоблаган. Ёки соқол қўйиб юриш ёки солиқ тўлаш ихтиёри берилган. Қишлоқ одамлари ўз қишлоғида бепул юрсалар ҳам, шаҳарга келадиган бўлсалар, бир тийин соқол солиғи тўлашлари лозим бўлган.
Бундан ташқари, Петр I ҳаракатсиз турган капитал учун ҳам солиқ жорий этган. Айланмага қўйилмаган пул контрабанда ҳисобланиб, эгаси полицияга топширилган. Ҳар қандай маблағ оборотга киритилиши ва ундан хазинага солиқ ундирилиши мақсад қилинган.
Бошқирдистонда насл тозалигини назорат қилиш мақсадида XVIII асрда кўз рангги учун солиқ ўйлаб топилган. Маълумки, туб аҳоли кўзининг рангги тўқ қора рангда бўлиб, бу тоифадагилар солиқнинг энг паст даражасини тўлашган. Мовий ёки кулранг кўзли кишилар кўпроқ миқдорда тўлаганлар. Энг юқори ставкада солқ тўловчилар шўрлик альбинослар (тери, соч ва кўз

рангги туссиз кишилар) бўлишган.
Ажабо, собиқ СССРда 1941 йилда бефарзандлик учун ҳам солиқ ундирилган экан. Ҳукумат бу билан кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашни назарда тутган эмиш. Ушбу солиқ ставкаси ойлик маошнинг 6 % миқдори этиб белгиланган.
1985 йилда алкаголь учун солиқ ўйлаб топилган. Бу билан М.Горбачев ичкиликбозликка қарши курашишни кўзлаган. Йиллар ўтиб, бу солиқ тури бекор қилинган бўлса-да, 2006 йилда Россия Думаси боғдорчилик ва виночилик соҳасини ривожлантириш учун яна ушбу солиқни тиклаш масаласини муҳокама қилган эди.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://uza.uz/oz/society/soli-idorasi-tadbirkorga-k-makchi-tizimi-samaralari-29-07-2020 Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси фаолияти Ўзбекистон Ахборот агентлиги сайтида ёритилди
uza.uz
“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизими самаралари
#4_sektorda Ғаллаорол тумани 4-сектори томонидан Кўкгумбаз МФЙдаги 3 та эҳтиёжманд оилага дори-дармон ва зарарсизлантирувчи воситалар берилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#rasmiy_xabar 📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар ❗️
♻️Ижтимоий тармоқларда солиқ органлари "ҳисобот топширмаган ва бошқа камчилиги бор корхоналар”га нисбатан маъмурий чораларни фаол қўллаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда шунингдек, "жарималарнинг кунлик режаси" ҳақида ҳам эслатиб ўтилган.
❗️Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни таъкидлайди:
"Жарималарнинг кунлик режаси" ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
👉 Маъмурий чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатларини бузган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.
👉 Батафсил.

Ассалому алайкум! Арафа муборак, азиз диндошим!
Сизу-бизга неъматларини беминнат, бенуқсон адо этаётган, бажарадиган арзимас яхшилигимизга Жаннат ваъда қилган меҳрибон Аллоҳимга беадад, беҳисоб шукурлар бўлсин!
Эртага мусулмонлар учун энг қадрли кун - Ҳайит байрами!
Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Юртимиз тинч бўлсин, бошимиздан балолар кўтарилсин!
Яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджанов иштирокидаги брифинг Ўзбекистон МТРК "Маҳалла" телеканалида намойиш этилди.
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят давлат солик бошкармаси дори дармон нархларининг ошишига карши жамоатчилик назоратини кучайтириш максадида 222 07 00 ракамли ишонч телефони оркали мурожаатларни кабул килишда давом этмокда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Жиззах вилоятидаги секторлар орасида Давлат солиқ бошқармасига қарашли 4-секторда эҳтиёжманд оилалар сони энг кўп бўлиб, уларнинг умумий сони 3013 тани ташкил этади. Қурбон ҳайити кунларида ушбу оилаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги фармойишига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва бошқа харажатларини қоплаш мақсадида пул маблағлари тарқатилди.
Жумладан, 2940 та эҳтиёжманд оилага 1 млн.сўмгача, 73 та оилага 1 млн. сўмдан кўп маблағ берилди. Тўртинчи секторда муборак исломий айём кунларида жами 1309 млн. сўм пул маблағлари тарқатилди.
Бундан ташқари жойларда муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хайрия тадбирлари ташкил этилди. Пахтакор тумани тўртинчи сектори томонидан 4 бош қўй сўйилиб, 150 та эҳтиёжманд оилага 4 кг.дан гўшт тарқатилди.
Янгиобод туманида камбағалликни қисқартириш доирасида 6 нафар хотин-қизга тикув машинаси совға қилинди.
Шароф Рашидов тумани “Самарқандқудуқ” МФЙдаги 35 та оилага 25 млн. сўмдан зиёд пул маблағи берилди.

Вилоят 4-сектори томонидан ёрдамга муҳтож оилалар сони йил бошида 3627 та деб белгиланган эди. Ўтган олти ой якунлари бўйича 1216 та оила халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарори билан эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.
- Умуман, 4-сектор ҳудудидаги эҳтиёжмандлик даражаси мунтазам ўрганилиб, оилаларнинг кўрсатилган ёрдамдан сўнг қай томонга ўзгариши кузатиб борилмоқда, - дейди ДСБ ташкилий инспекторлик бўлими бошлиғи Ҳайрулла Умурзоқов. - 81 та оила ўта муҳтож, 768 таси вақтинчалик муҳтож деб тоифаланган. Энг аввало вақтинча муҳтож ҳисобланган оилаларнинг ўзини тутиб кетиши, даромад манбаини яратиш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда. Натижада ўтган олти ой давомида сектор ҳудудида камбағаллик даражаси 33. 5 % га қисқарди.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.

Жиззах вилояти 4-сектори томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тўлиқ етказилди Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
🤝«Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи»
👩🏻💻 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (қишлоқ хўжалигига 🚜🥕🧅🥔мўлжалланган ер майдонлари бўйича) имтиёзини қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича ҚЎЛЛАНМА
———————————————
#COVID19 #налоговая_отчетность
🤝 Налоговая служба-помощник предпринимателя
👩🏻💻 ИНСТРУКЦИЯ по представлению уточненной отчетности с применением льготы по земельному налогу с юридических лиц (для🚜🥕🧅🥔 земель сельскохозяйственного назначения) в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан № УП-6029 от 20 июля 2020 года

ОНГЛИ МУНОСАБАТ - КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ИШОНЧЛИ ҚУРОЛ
Коррупция жинояти ҳудуди катта ёки кичик, аҳолиси бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар ҳар бир давлатда мавжуд. Бу иллат айниқса, ривожланаётган давлатлар учун ўта хавфли бўлиб, тараққиётни бир неча йиллар орқага суриб ташлаши, унинг оғир оқибатлари халқ зиммасига тушиши билан хавфлидир. Биргина мисол, Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион АҚШ долларигача миқдорда зарар кўради.
Шу сабаб халқаро тажрибадан келиб чиқилган ҳолда мамлакатимизда Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори асосида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Бу билан Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш кескин ва муросасиз тусга киргани эътироф этилди.