#soliqchilar_bilan_yangi_yil_quvonchlari
🌲Кеча, 29 декабрь куни Фориш ва Ғаллаорол туманларида яшовчи 3️⃣2️⃣ нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан иссиқ кийим-бош, оёқ кийим ва ширинликлардан иборат Янги йил совғалари 🎁 топширилди.
⛄️ Истагимиз - Янги йил қувончи ҳар бир оилага етиб борсин! Янги йил болаларга янги шодликлар келтирсин!

Кеча вилоят 4-сектори ҳудуди бўлган Фориш тумани марказида Жиззах IT Park минтақавий филиали негизида IT-марказ очилди.
Очилиш маросимида Жиззахдаги филиал лойиҳаси координатори, IT Park маслаҳатчиси Жаярам Партасарти, Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов ва Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи Б.Ташпулатов иштирок этдилар.
Таъкидлаш лозимки, Жиззах IT Parkи республика бўйича 4-бўлиб, Фориш маркази эса вилоятда биринчи бўлиб очилди. Бу 4-сектор ёшларини “Рақамли Ўзбекистон-2030” концепцияси доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига қизиқтириш ва қамраб олишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Forwarded from Jizzax haqiqati (Muqaddas)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил харидлар байрами. Ҳар қанча қиммат бўлмасин, шу куни оғринмай харид қиламиз. Оилавий дастурхонимиз файзли ва тўкин, болаларимиз хурсанд бўлишса бас. Аммо харид чеки олишга ҳам одатланинг. Ишонинг, бу жуда ҳам фойдали одат!
Ўзбекистонда автомобил каршеринг (carsharing) хизматлари учун имконият яратилди
10 январдан бошлаб каршеринг ташкилотлари нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу тўғрисида тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди (https://lex.uz/pdfs/5191105).
⏳ Транспорт воситаларини 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага олиш мумкин бўлади.
✅ Ушбу ташкилот автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.
📝 Шунингдек, ижарага олган шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида мазкур ташкилотларга ИИВ ЙҲХББнинг «Маъмурий амалиёт» автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти берилади.

Арнасой тумани 4-сектори ташаббуси билан ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандларига Янги йил совғалари байрамона тарзда тарқатилмоқда.
Шароф Рашидов туманида "Вақф" фонди ва 4-сектор томонидан эҳтиёжманд оилалар Янги йил байрами олдидан йўқланди.
Янги йилни иссиққина уйда кутиб олганга нима етсин! Янгиобод тумани 4-сектори томонидан байрам олдидан ҳудуддаги кўмир ва суюлтирилган газ баллонига эҳтиёж ўрганилиб, аҳолига етказиб берилди.
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли солиқ тўловчилар!
Давлат солиқ қўмитаси номидан ва шахсан ўз номимдан Сизларни кириб келаётган янги – 2021 йил билан чин қалбимдан табриклайман.
2020 йил инсоният олдига янги муаммо ва қийинчиликларни қўйишига қарамай, биз кўплаб йўналишларда ютуқларга эришдик. Бунда Сиз, солиқ тўловчиларнинг давлат олдидаги мажбуриятларингизни бажаришга бўлган масъулиятингиз муҳим ўрин тутади.
2021 йилда ҳам давлат солиқ хизмати органларининг барча ходимлари умумий мақсад – аҳоли турмуш фаровонлиги ва мамлакат ривожи йўлида ишлашни давом эттиради. Солиқ хизмати органлари тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори бўлишда, инсофли солиқ тўловчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.
Янги йилда, албатта, олдимизга қўйилган вазифаларни бажариб, барча мақсадларимизга эришамиз, янги марраларни забт этамиз!
Азиз ватандошлар, янги – 2021 йилда сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Шерзод Кудбиев