Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.66K subscribers
11.4K photos
1.48K videos
74 files
5.85K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Савол

Қарорлар, фармонлар ва қонунлардаги қоидалар бир-бирига зид келган ҳолларда қонун устувор ҳисобланишини ҳисобга олиб, ПҚ-2647 даги савдо устамаси чегарасидан кўпроқ устама билан товар сотишимиз мумкин, деган фикрга келдик.

Бизнинг фикримиз ва юқорида келтирилган зиддиятга фикр билдирсангиз.

Нулифар Сафарова, тадбиркор

Жавоб

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддаси 12-хатбошисида қуйидаги қоида белгиланган: “Агар танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилмаса ёки рад этса, давлат буюртмачиси ўз хоҳишига кўра мазкур иштирокчи билан шартномани расмийлаштириши ёки ушбу Қонун талабларига мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали харидни амалга ошириши мумкин.
Бунда жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасига юклатилади”.

Демак, электрон дўкондаги савдода нарх ПҚ-2647 да белгиланган савдо устамаси чегарасидан ошганда жавобгарлик давлат буюртмачиси зиммасида бўлади. Қонуннинг 54-моддаси 3-хатбошисида эса қуйидаги қоида белгиланган: “Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион бошланган пайтдан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли”. Демак, аукцион орқали савдоларда нархлар умуман чегараланмаган.
Адҳам Умрзоқов, вилоят ДСБ бўлим бошлиғи
Telegram | Facebook
4- сектор: Пахтакорда носоз трансформаторлар таъмирланмоқда

Пахтакор туманидаги Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида энергия ресурлари кучли босимда ишлаши натижасида авария ҳолати аниқланган. Куни кеча Пахтакор тумани 4-сектор раҳбари У.Сафаров бошчилигида ишчи гуруҳлар мазкур муаммони бартараф этиш чораларини кўришди.

Электр симларидаги муаммолар бартараф этилиб, аҳоли хонадонларида электр энергия таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек , Оқ булоқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам битта трансформаторда носозлиги келиб чиқиб, маҳалла электр энергиясиз қолган эди. Сектор масъулларининг тезкорликда кўрган чора- тадбири ва мутахассисларни жалб этилиши натижасида бу муаммо ҳам жойида бартараф этилди.
Telegram | Facebook
4- сектор: Жиззах шаҳрида илм масканларини иситиш чоралари кўрилаяпти

Бугун Жиззах шаҳар ДСИ бошлиғи, 4- сектор раҳбари Ж.Аҳбўтаев ва шахар Халқ қабулхонаси мудири И. Ҳазратқулов билан биргаликда Заргарлик маҳалласида жойлашган 19- сонли мактабнинг қиш мавсумидаги ҳолатини ўргандилар.

Мактабнинг иситиш қозонини иш ҳолати, электр энергия билан боғлиқ айрим муаммолар борлиги аниқланган.

Шу ерни ўзида мактабни иситишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти.
Telegram | Facebook
#soliq_taqvimi

🗓 Eslatma ❗️ 2022-yil 15-dekabr

- qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotini suvdan foydalanish yoki suvni isteʼmol qilish joyidagi soliq organlariga taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 447-modda 3-qism);

noyabr oyi uchun:

- hisoblangan va amalda toʻlangan daromadlar summalari hamda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻining ushlab qolingan summalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek ijtimoiy soliq hisob-kitobini taqdim etish va toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 389-modda 1-qism, 407-modda 4 va 5- qismlar);

- AOS hisobotlarini taqdim etish va toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 470-modda 3-qism).
_________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем❗️15 декабря 2022 года последний день

- представления налоговой отчетности сельскохозяйственными предприятиями в налоговые органы по месту водопользования или водопотребления по налогу за пользование водными ресурсами
(ч.3 ст.447 Налогового кодекса);

за ноябрь:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного НДФЛ, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(ч.1 ст.389, ч.4 и 5 ст.407 Налогового кодекса);

- представления налоговой отчетности и уплаты по налогу с оборота
(ч.3 ст.470 Налогового кодекса).

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter