Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.59K subscribers
11.4K photos
1.48K videos
74 files
5.85K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Forwarded from JTV I Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ZAMIN
Mirzacho’l tumani soliq inspeksiyasi xodimlari tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam berishmoqda

Mirzacho‘l tuman davlat soliq inspeksiyasi xodimlari tomonidan yangi ochilgan 141 ta tadbirkorlik subyektlarining huzuriga borgan holda, soliq rejimini tanlash, dastlabki buxgalteriya hisobini yuritish, hisobotlarni elektron shakllantirish va yuborish hamda boshqa bir qator yo‘nalishlar bo‘yicha amaliy ko‘mak ko‘rsatildi.

Videoni yuqori sifatda ko'rish - https://youtu.be/afvJw-mDdf0

Kanalga obuna bo‘ling
👉JizzaxTV2 | Telegram | YouTube| Instagram | TikTok
Мирзачўл туман 4 сектор масъулларига аҳоли томонидан қилинаётган ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси борасида манзилли ишлар амалга оширилаяпти.

Сектор ҳудудига қарашли Гулзор қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 19 сонли мактаб биносида ўқувчиларнинг юриши учун махсус йўлакча йўқ эди. Мактаб раҳбарияти томонидан кўтарилган бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. Яъни мактаб ўқувчилари учун махсус йўлакча қилинди.
Forwarded from Dilshod Rajabov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ZAMIN
«Soliqchi tadbirkorga ko‘makchi» tamoyili asosida tadbirkorlarga amaliy yordam berilmoqda

Jizzax viloyati davlat soliq boshqarmasi va uning shahar-tuman inspeksiyalari xodimlari tomonidan «Soliqchi tadbirkorga ko‘makchi» tamoyili asosida tadbirkorlar bilan yuzma-yuz bo‘lgan holda amaliy ishlar olib borilmoqda.

Videoni yuqori sifatda ko'rish - https://youtu.be/NZDLDLWCj64

Kanalga obuna bo‘ling
👉JizzaxTV2 | Telegram | YouTube| Instagram | TikTok
Профессорнинг сабоғи...
Профессор сув тўлдирилган стаканни олди. Қўлларини олдинга узатиб талабалардан сўради:
– Стаканнинг вазни қанча деб ўйлайсизлар? Синфга жон кирди, ҳар ким ўзича тахмин қилди.
– Икки юз грамм чиқаров. Балки уч юз граммдир. Бор-е, ана беш юз грамм бўлсин.
– Тортиб кўрмагунча, аниқ вазнини барибир билиб бўлмайди. Лекин ҳозир бу муҳим эмас. Сўрамоқчи бўлганим: агар идишни шу ҳолда бир неча дақиқа ушлаб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нарса. – Тўғри, ҳеч нарса бўлмайди, – деди профессор.
– Дейлик, икки соат ушлаб турсам-чи, унда нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун тутиб турсам-чи?
– Қўлларингиз уюшиб, тамом бўлади. Мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин. Балки даволанишингизга тўғри келар.
– Кун бўйи ушлаб турсам, стаканнинг вазни ўзгарадими?
– Асло йўқ!
– Хўш, бу аҳволдан қутулиш учун нима қилишим керак?
– Идишни қайтариб стол устига қўйинг!
– Яшанглар! – юзига кулги югуриб жавоб берди профессор.
Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммолар ҳақида бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга яқинлашади. Фикрингизни бир неча соат улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қурита бошлайди. Кун бўйи шу муаммолар дарди билан юрсангиз борми, миянгиз фалажланиб қолиши – тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиши аниқ. Муаммолар ҳақида ўйлайвериш бирон-бир яхши натижага олиб бормайди. Бу билан муаммонинг “вазн”и ҳам ўзгариб қолмайди. Улар билан курашишнинг ягона йўли – ҳаракат қилиш. Муаммони ҳал қилинг ёки бир четга суриб қўйинг. Юрагингизга юк бўлиб тушадиган оғир тошларни – қайғули ўй-хаёлларни кўтариб юриш ярамайди.

@Gulchehra_Urdusheva
#4-сектор жараён
#Сайёр қабул

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4- сектор раҳбари Бекзод Тошпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ва халқ қабулхонаси бошчилигида Арнасой туманидаги Бахтли МФЙ да арнасойлик аҳоли билан очиқ мулоқат тарзда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман хокимлиги ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Оммавий сайёр қабулда 50 нафар фуқаронинг 15 га яқин мурожаатлари тингланиб, 7 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаат борасида уларнинг ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.
Тадбир давомида туманда спортни ривожлантиришга намуна бўлиб, турли мусобақарда ғолибликни қўлга киритаётган 5 нафар ёшлар ҳам эътибордан четда қолмади. Сектор раҳбари ёшларни қўлга киритаётган ютуқлари билан табриклаб, ўзининг эсталик совғаларини топширди.
Шунингдек, масъуллар сайёр қабул давомида маҳаллада истиқомад қилувчи кам таъминланган ва ногирони бор оилалар ҳолидан ҳам хабар олишди. Уларга кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ овқат маҳсулотлари етказилди.