Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.39K subscribers
11.6K photos
1.51K videos
76 files
5.96K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#4сектор

Кеча аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Б.Ташпулатов раҳбарлигида селектор йиғилиши бўлиб ўтди ва ҳудудларда 4-сектор раҳбарларига бир қатор топшириқлар берилди.

Бугун сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов Арнасой туманининг олис "Бахтли" маҳалласига қарашли Наврўз қўрғонида бўлди.

Айни пайтда ушбу ҳудудда 58 та хонадон мавжуд. Қарийб 300 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд ўтган йили "Обод қишлоқ" дастурига асосан ободонлаштирилган.

Масъуллар Наврўз қўрғонидаги 18-сонли мактаб ва ҚВПнинг қишга тайёргарлиги, аҳоли хонадонлари ва давлат муассасаларини иситиш мақсадида кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёж ўрганилди.

Telegram | Facebook
#4сектор

Арнасой тумани 4-сектори ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатига кўра сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов "Бахтли" ва "Бахтли-2" маҳаллаларини боғлаб турувчи кўприк қурилиши жараёнларини кўздан кечирди.

"Бахтли-2" МФЙда ҳам 300 нафарга яқин оила истиқомат қилади. Аҳолининг ўз кучи билан зовур устига ўрнатилган кўприк талабга жавоб бермас, аҳоли, айниқса мактаб ўқувчиларининг ўтиб-қайтишида хавф туғдирар эди.

Эндиликда маҳаллани катта кўча билан боғловчи кўприк Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи Б.Ташпулатов ташаббуси асосида таъмирлаб берилмоқда.

Telegram | Facebook
4- сектор: Пахтакорда “маҳаллабай” тизим асосидаги ишлар кунлик назоратда

Пахтакор туман ДСИ бошлиғи, 4- сектор раҳбари бошчилигида “маҳаллабай” тизим асосида ишларни йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида мунтазам ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин- қизлар етакчилари иштирокида чора- тадбирлар белгиланиб, амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Сектор раҳбарининг куни кеча ўтказган учрашувида асосий эътибор ишсизлар, ёшлар ва аёлларни касбга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилалардаги психологик муҳитни яхшилаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга қаратилди.
Telegram | Facebook
📌Янги МХИКга ўтамиз

10 декабрда умумий овқатланиш корхоналари учун янги МХИКга ўтиш даври якунланди. Бунда ўтган ҳафтада бир қатор ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари ва чой учун МХИК янгиланди.

tasnif.soliq.uz қидирув тизими янги МХИКдан фойдаланишни таклиф этса, шундай қилишга тўғри келади.

ЭҲФда тизим МХИКнинг тўғрилигини автоматик тарзда текширади. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти tasnif.soliq.uz сайтида танланганларга МХИКни қўшган бўлса, у ерда улар автоматик равишда янгиланади. Буларнинг бари ЭҲФда ноаниқликларга йўл қўймаслик ва уларни фақат тўғри кодлар билан тақдим этиш имконини беради.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда МХИКни автоматик янгилаш функцияси қўшимча ишлов бериш босқичида турибди. У фойдаланишга тайёр бўлиши билан ТХКМда техникани қайта созлаш имконидан фойдаланинг.

Шунингдек my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келадиган хат-хабарларни кузатиб боринг. Солиқчилар уларнинг чекларида нотўғри МХИКни аниқлаган тақдирда хабарнома йўллайдилар. Бундай хатни олгач, онлайн-НКМ ва виртуал кассага албатта ўзгартириш киритинг. Ҳозирча МХИКдаги хатолар учун жаримага тортмайдилар, бироқ санкцияларни қўллаш муддати 2023 йил 1 мартгача кечиктирилганига қарамай, дарҳол тартиб ўрнатган маъқул.
Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

O'zbekiston chempionati yakuniga yetdi

👉@JizzaxMTRK👈
#4_sektor

Аҳоли ва иқтисодиёт объектларини энергия ресурсларига бўлган талабини аниқлаш мақсадида Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-сектор ҳудудида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов Шароф Рашидов тумани 4-сектор ҳудудидаги 43- ва 56-мактабларни масъуллар иштирокида кўздан кечирди. Айни пайтда мазкур таълим муассасаларининг иситиш тизими кўмир ёқилғисига боғлиқ. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида иккала таълим муассасаси ушбу ёқилғи тури билан етарлича таъминланган. Ўрганиш давомида 43-мактабнинг иситиш қозонида носозлик мавжудлиги аниқланди.

4-сектор кўмаги билан мазкур мактабга яқин кунлар ичида янги иситиш қозони ўрнатиб бериладиган бўлди.

Telegram | Facebook
Президент Тошкент шаҳридаги 5-сон иссиқлик марказига ташриф буюриб, бу ердаги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг ишлаши билан танишмоқда.

Президент посещает теплоцентраль №5 города Ташкента, где знакомится с технологическим процессом и работой оборудования.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев коммунал хизматлар сифати, шу жумладан хонадонларда иссиқлик таъминоти билан шахсан танишиш учун Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирига кириб, у ердаги аҳволни кўздан кечирди. Маҳалладаги вазият Президентимизнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйлардан бирига кириб, хонадон эгаси билан суҳбатлашди, уйнинг иссиқлиги билан қизиқди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мирзачўлда 16 та фаолиятсиз корхона қайта иш бошлади. Бунда туман солиқчиларининг кўмаги юқори бўлди

Жорий йилнинг ўтган даврида Мирзачўл туманида янги очилган 212 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб уларга солиқ маъмурчилиги юзасидан тушунтиришлар берилиб, хисобот такдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1120 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, 819 та тадбиркорлик субъектларига солиқчи-кўмакчи тамойили асосида амалий ёрдам берилган.
➡️Батафсил
Telegram | Facebook
Forwarded from JIZZAX YOSHLARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mahalla yoshlar yetakchisi tashabbusi bilan 3000 ta kitobga ega kutubxona o'z ishini boshladi

Xabaringiz bor Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi hamkorligida "Fidoyi yoshlar yetakchisi" tanlovi tanlovining Respublika bosqichida Jizzax viloyati G'allaorol tumani "Baxt" mahallasi yoshlar yetakchisi Najmiddinov Bobur Qahramon o‘g‘li faxrli 1-o'rinni qo'lga kiritib 3000 dona eng sara kitoblar jamlanmasiga ega bo'lgan edi.

⚡️ Bugun ushbu mahallada mahalla yoshlar yetakchisi tashabbusi bilan 3000 dona badiiy hamda zamonaviy kitoblarga ega kutubxona o'z ishini boshladi. Ushbu kitoblar "Baxt" mahallasi yoshlarining bilimlarini boyitishga xizmat qilishiga ishonamiz!

#Kutubxona #Mahallayoshlari #Yoshlaryetakchisi

Telegram sahifamiz👉 @Jizzax_yoshlar_agentligi
📌Тадбиркорларга эслатма

2022 йил ноябрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришни 15 декабргача якунланг

Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан республикамизнинг айрим ҳудудларидаги электр таъминотидаги узилишлар сабабли ДСҚ ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддатини 15 декабргача узайтирди.
Telegram | Facebook
Audio
#Xabarlar

Baxmal tumanida viloyat 4-sektor rahbarining sayyor qabuli o'tkazildi

👉@JizzaxMTRKradio👈