Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#onlayn_NKM
Vositachi shartnomasi asosida realizatsiya qilingan tovar onlayn-NKM va virtual kassa chekida qanday aks ettiriladi?
Buning uchun komitent tomonidan quyidagilar bajarilishi lozim:
1️⃣Soliq to‘lovchining my.soliq.uz saytidagi shaxsiy kabinetiga ERI kaliti yordamida kiriladi.
2️⃣Xizmatlar qatoridan “Korxona komissionerlari ro‘yxatini shakllantirish” tanlanadi.
3️⃣“Qo‘shish” tugmasi bosiladi.
4️⃣Ochilgan oynaga quyidagi ma’lumotlar kiritiladi:
▫️ yuridik shaxs STIRi yoki YaTT JShShIRi;
▫️ vositachilik shartnomasi raqami;
▫️MFO;
▫️ hisob raqam;
▫️ shartnoma tuzilgan sana;
▫️ shartnoma amal qilish muddati boshlanish sanasi;
▫️ shartnoma amal qilish muddati tugash sanasi.
5️⃣Shundan so‘ng “Qo‘shish” tugmasi bosiladi.
❗️Har bir vositachi haqidagi ma’lumotlarni alohida kiritish lozim.
Ushbu funksiya soliq organlarida komitent va vositachi soliq bazasini avtomatik aniqlash uchun yaratilgan.
Agar komitent shaxsiy kabinetga vositachilar to‘g‘risidagi ma’lumotlarni yuqoridagi tartibda kiritmasa, vositachi tomonidan realizatsiya qilingan tovarlarning umumiy summasi vositachi soliq bazasida noto‘g‘ri aks etadi.
Tovarlar vositachi shartnomasi asosida realizatsiya qilinganda, vositachi onlayn-NKM va virtual kassa cheklarida ushbu mahsulot nomi ostida komitent STIR/JShShIRini ko‘rsatishi shart.
Komitentning STIR ko'rsatilgan chek ma'lumotlariga asosan, agar komitent o'z vositachisini ro'yxatdan o'tkazgan bo'lsa, chek summasi avtomatik ravishda komitent hisobotida aks ettiriladi. Komitent esa vositachi haqini hisoblab chiqaradi va hisobvaraq-faktura shakllantirish hamda hisobdan hisobga o‘tkazish yo‘li bilan to‘laydi.
Ushbu funksiyani onlayn-NKM yoki virtual kassalarda vositachi mustaqil faollashtiradi yoki dasturini yangilash yuzasidan texnik xizmat ko‘rsatish markazi (TXKM)ga murojaat qilishi mumkin.
Sub-vositachi tomonidan cheklarda ma'lumotlarni aks ettirishi
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

Арнасой туман ДСИ раҳбари томонидан фаол теримчилар рағбатлантирилмоқда
“Меҳнат –инсонни улуғлайди”, деган мақол бежиз айтилмаган. Айни кунларда Арнасой туманининг 4- сектор ҳудудида кўнгилли равишда далага отланган ҳашарчилар машаққатли меҳнат ҳисобига етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмай териб олинишида ҳисса қўшиш, оила даромадларини ошириш йўлида фидойилик кўрсатмоқда.
Илғор теримчилар бир кунда 200 килограммдан зиёд пахта териб, 300 минг сўмдан нақд пул олмоқда.
Куни кеча Бустон маҳалла фуқаролар йиғинида туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Х.Умиров бошчилигида илғор теримчилар рағбатлантирилди.
Telegram | Facebook

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
Ҳукумат қарори (150-сон, 02.04.2022 й.) билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди
🔰 Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.
➡️ Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.
☑️ Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.
🖥 Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
❗️Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.
📋 Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.
📌 Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.

Мирзачўл туманида пахта сотиш шарнома режаси вилоятда иккинчилардан бўлиб бажарди.
Мирзачўл туманида 2022 йил хосили учун 12500 гектар пахта майдонидан 43600 тоннага пахта сотиш шартномаси қилинган.
Жорий йил 11-октябр кунида туманида 301 та фермер хўжаликлари хирмонга 43673 тонна ҳосил териб топширдилар.

Вилоят ДСБ бошлиғига “Жадидлар”китоби тўпламлари совға қилинди
Бугун вилоят давлат солиқ бошқармасида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси М. Раҳмонбердиев бошқарма бошлиғи Б.Ташпўлатов билан учрашди.
Улар солиқ тизимида ёш кадрларга катта эътибор қаратилаётганлиги борасида ўзаро фикр алмашдилар.
Кенгаш раиси бошқарма бошлиғига “Жадидлар” китоблар тўпламини совға қилди.
Учрашувда ушбу китобни ёш солиқчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақида ҳар бир ёшнинг хабардорлигини ошириш асосий мақсад қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўз навбатида вилоят ДСБ бошлиғи Б.Ташпўлатов ҳам ёшлар кенгашига турли мазмундаги китоблар тўпламини совға қилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй эгаси ва талаба ўртасида ижара шартномаси қандай тузилади?
Ҳозир ижара шартномалари онлайн тузиляпти. Бунинг учун ijara.soliq.uz сайти ишга туширилган. Ижара шартномасини тузиш учун рўйхатдан ўтишда ижарага берувчи кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни сайтга киритиши лозим.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати айрим талабаларнинг бу борадаги билим кўникмалари билан ўртоқлашди.

Депозитдаги маблағлар қолдиғидан фойдаланганлик учун банк фоизларига қандай солиқ солинади
– Солиқ солиш мақсадида илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади СК 41-м. 5-қисм
Ўзбекистон юридик шахсларига фоизлар тўланганда фойда солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинмайди, балки даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади СК 344-моддаси 1-қисми. Яъни фоизлар кўринишидаги даромадларга уларни олувчида фойда солиғи солинади.
Ушбу норма юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари қуйидагиларга фоизлар тўлайдиган вазиятга татбиқ этилмайди:
1) нотижорат ва бюджет ташкилотларига – депозитлардаги маблағларни жойлаштиришдан;
2) норезидентларга;
3) жисмоний шахсларга.
Бу ҳолда олувчиларнинг даромадларига тўлов манбаида қуйидаги ставкаларда солиқ солинади:
5% – резидентлар (жисмоний шахслар) учун СК 381-моддаси. 2-қисм
10% – норезидентлар (жисмоний шахслар ва юридик шахслар) учун иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон халқаро шартномаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда СК 353-моддаси СК 382-моддаси;
15% – нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун депозитлардаги маблағларни жойлаштиришдан фоизлар бўйича СК 344-м. 2-қисм. СК 337-моддаси 1-қ. 12-банди
Шу тариқа, хизмат кўрсатувчи банк депозит счётидаги қолдиқлар бўйича ҳисоблаган фоизлар жами даромадга киритилади СК 297-м. 3-қисми 19-банди Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда уларга корхонангиз фаолият турига қараб қўллайдиган ставкада солиқ солинади СК 337-моддаси

Мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
– Келгуси йил 1 январдан “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади. Шунда ўғирлик бўлмайди, адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни, албатта, асраб-авайлайди, – деди давлатимиз раҳбари.
Яна бир янгилик – ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида, тажриба тариқасида, аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.
Бундан тушган маблағ “Маҳалла бюджети”да қолади.

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Ғаллаорол туманидаги 3-мактабга жуда кўплаб бадиий китоблар жамланмасини совға қилди
Яқинда вилоят ДСБ бошлиғи, 4- сектор раҳбари Б.Ташпўлатов мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашди.
Сектор раҳбари мактаб даврлари ҳақида эслар экан, ҳар бир муаллим аслида чин маънодаги илм бўстонига етакловчи келажак боғбони эканини таъкидлади. Ёшларни бугунги даврнинг қадрига етиб, вақтдан унумли фойдаланишга ундади.
Б.Ташпўлатов мактаб кутубхонасига китоблар жамламасини совға қилар экан, ўқувчилар бу китобларни ўқиб, фанларни мукаммал ўрганганишига ишонч билдирди.