Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.33K subscribers
11.7K photos
1.52K videos
78 files
6.01K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

Yosh raketkachilar bellashuvida g'oliblar aniqlandi

👉@JizzaxMTRK👈
#tekshiruvdan_oldingi_tahlillar

Tekshiruvdan oldingi tahlillarda ko‘p aniqlanayotgan xatoliklar

Davlat soliq organlari tomonidan soliq kodeksining 138-moddasiga muvofiq, tadbirkorlik subyektlari hisobotlari asosida tekshiruvdan oldingi tahlil o‘tkazish yo‘lga qo‘yilgan.

Tahlil natijalarida aniqlangan tafovutlarning kelib chiqish sabablari soliq to‘lovchilarga tushuntirilib, o‘tkazilish ehtimoli bo‘lgan tekshiruvlarning oldi olinmoqda.

Tekshiruvdan oldingi tahlillar davomida ko‘p uchrayotgan holatlardan biriAOS hisobotini taqdim etish jarayonida valyuta hisobvaraqlari bo‘yicha ijobiy kurs farqining salbiy kurs farqidan oshgan summalari noto‘g‘ri aks ettirish holatidir.

Kamchiliklarni bartaraf etish uchun soliq to‘lovchilar tomonidan taqdim etilayotgan aylanmadan olinadigan soliq hisobotining jami daromadlar ilovasi (1-ilova) 0410-satrida valyuta hisobvaraqlari bo‘yicha ijobiy kurs farqining salbiy kurs farqidan oshgan summalari to‘g‘ri aks ettirilishi lozim.

Ma’lumot uchun: yuqoridagi holatlar bo‘yicha 2021-yilda 463 ta tashkilot soliq hisobotlarida jami 338,5 mln.so‘mlik tafovutlar aniqlangan.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
📌Солиқ имтиёзи

Президентнинг 2022 йил 27 январдаги №ПҚ-104 сон Қарорида 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар
чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилашга розилик берилган (Қарорнинг 2-банди, «а»-кичик банди).

Бунда:
☑️ мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

☑️мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.
Telegram | Facebook
Жиззах шаҳрида янги иш ўринлари яратилаяпти

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамкорлигида манзилли ишларни олиб боришмоқда.

А.Навоий номли маҳаллада фаолиятини бошлаган "Otabek lyuks kapital" корхонаси аҳолига сифатли қолипли нон маҳсулотини етиштириб бермоқда. Маҳалла раиси Нозима Тугалова ташаббуси билан бу ерда уч нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди. Ҳозирда корхона кунлик қуввати ўртача 450-500 дона қолипли нон ишлаб чиқаради.

Telegram | Facebook
🐟 Балиқчилик соҳасида қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?

2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилган.

Шу билан бирга, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган:
фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун.

Батафсил
Audio
#Xabarlar

Davlat soliq boshqarmasi va hududiy bo'limlar tomonidan mahallalarda arzonlashtirilgan shakar yarmarkalari tashkil etilmoqda

👉@JizzaxMTRKradio👈
#4_сектор
#Мирзачўлтуман

Мунтазам 4- сектор томонидан ҳудудларда нафақахўрлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Куни кеча Мирзачўл туман 4 -сектор ҳудудига карашли Гулзор КФЙда эҳтиёжманд оилаларга ун тарқатилди.
Telegram | Facebook


#4_сектор
#Янгиободтуман

Янгиобод тумани 4 -сектор кўмаги билан яна бир оилага ёрдам берилмоқда.

Тумандаги Сармич МФЙ да яшавочи ижтимоий ҳимояга мухтож Остонақулова Ферузани яшаш хонадони солиқчилар томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Telegram | Facebook
#Электронмурожаат

📌Солиқ органларига электрон мурожаат юбориш тартиби

Солиқ органларига электрон мурожаат юбориш учун:
☑️ 1. ЭРИ ёрдамида солиқ тўловчининг my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг ва «ЮШ мурожаатларини жўнатиш» хизматини танланг.
☑️ «Кимдан» бўлимида реквизитларингиз автоматик равишда тўлдирилади. Бўш катакларни қўлда тўлдириш мумкин;
☑️ 2. «Мурожаатлар» бўлимида мурожаат тури – «Янги мурожаатлар» ёки «Солиқ органларининг мурожаатларига жавоб»ни танланг;
☑️ 3. Адресат – мурожаатингизни йўллаётган солиқ органини танланг;
☑️ 4. Хабар матнини киритинг...

Telegram | Facebook
#4_sektor
#Ғаллаоролтуман

✍🏻ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА

Хабарингиз бор ютбошимиз томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни ҳал этиш борасида бир қатор топшириқлар берилган эди.
Куни кеча Ғаллаорол туман 4- сектор раҳбарининг навбатдаги аҳоли иштирокидаги сайёр қабули Саврук маҳалла фуқаролар йиғинидаги Саврук қишлоғида бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой каби турли масалалар бўйича 15 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Telegram | Facebook
#Тушунча
📌Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар салбий курс фарқи юзага келганда нима қилиши керак
– СКнинг 463-моддасига мувофиқ баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдога айланмадан олинадиган солиқ солинади. 2022 йилдан бошлаб ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган суммаси ҳисоботда бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан акс эттирилади.

Март ойига қадар вазият шундай бўлганки, фақат ижобий курс фарқи юзага келган. Ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда ҳам муаммолар бўлмаган.

Март ойидан кейин мана 2 ойдирки миллий валюта узлуксиз равишда мустаҳкамланиб бормоқда. Мазкур ҳолатда салбий курс фарқига ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш мантиқан тўғри бўлади. Бироқ бунинг иложи йўқ, сабаби ЭҲФ тизими буни амалга оширишга имкон бермайди. Натижада солиқ тўловчилар тўғри ҳисобот топшира олмайдилар.

Афсуски, бугунги кунда ЭҲФ тизими курс фарқини акс эттириш масалаларида замон талабига тўғри келмайди. Давлат солиқ қўмитаси юзага келаётган вазиятга эътибор қаратиши ва уни ҳал этиш учун техник имкониятларни тақдим этиши лозим деб ўйлайман. Энг оддий ва мақбул усул салбий курс фарқига ЭҲФ тақдим этиш имкониятини яратиш бўлса керак. Бу валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган қисмини ортиб борувчи якун билан тўғрилаш имконини беради.

🔰Ҳозирда солиқ тўловчи нима қилиши керак

Бюджетга солиқ қанча тўланиши лозим бўлса, шунча тўлашнинг учта йўли бор:

1. Солиқ даври тугашини кутиш лозим. Кейинги ҳисобот даврларида валюта ҳисобварақлари бўйича салбий курс фарқи суммасидан ижобий курс фарқи суммаси ошиб кетиши ва бунда ҳаммаси ўз-ўзидан изга тушиб, тўғриланадиган вазият бўлиши мумкин.

2. Ижобий курс фарқи суммасининг салбий курс фарқи суммасидан ошиш ҳолати юз берган аввалги ой (масалан, 2022 йил март) учун тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани шундай тақдим этиш керакки, натижада ортиб борувчи якун тўғри бўлиб чиқсин.

3. Салбий курс фарқи суммасидан ижобий курс фарқи суммаси ошганлиги кўрсатилган охирги ЭҲФ (масалан, 2022 йил март ойи)га жорий ойда ортиб борувчи якун тўғри чиқадиган қилиб, қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиш.

Учала вариант ҳам – бу вазиятдан чиқишнинг мажбурий чораси. Солиқ тўловчилар нималарнидир «ўйлаб топишлари» керак эмас, уларда вазиятни солиқ ҳисоботи даврида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш учун оддий ва мақбул воситалар бўлиши лозим. Мақбул ечим салбий курс фарқига ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имконияти ҳисобланади. Агар солиқ идорасида бу борада бошқа фикрлар мавжуд бўлса, батафсил расмий тушунтиришлар бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Telegram | Facebook
4-сектор раҳбарияти Зарбдорда сайёр қабул ўтказди

Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси 4-сектор масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул Зарбдор туманида ташкил этилди.

“Шарқ юлдузи” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик ва оқова суви, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида бетон-таянч устунлари ўрнатиш, йўлнинг қатнов қисмида турли кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлаётгани учун тротуар қуриш каби масалалардаги мурожаатлар келиб тушди.

Батафсил

Telegram | Facebook