Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.55K subscribers
11.4K photos
1.49K videos
75 files
5.86K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#sayyor_qabul_ Айни вақтда Бахмал туманидаги Ўсмат МФЙда Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда. Фуқаролар кўпроқ бандлик, куз-қишга тайёргарлик каби мавзуларда мурожаат қилишаяпти. Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, шу ернинг ўзида бирламчи муҳокама қилинмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Сайёр қабул аввалида ДСБ бошлиғи ўринбосари Ж.Ахбўтаев мобил телефони рақамини эълон қилган эди. Тадбир давомида унинг қўл телефонига ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Табиий газ етказиб бериш ва моддий ёрдам берилишида амалий ёрдам сўралган бу мурожаатлар ҳам "Мурожаатлар рўйхати"да қайд этилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Мавжуда Бошмонова 7 ойдан буён туман бандлик бўлимининг рўйхатида туради. Аммо ҳануз бирон ерга ишга жойлашгани йўқ. - Бахмал туманида 4-сектор томонидан йил якунига қадар ишга туширилиши лозим бўлган инвестицион лойиҳалар 70 нафар хотин-қизни иш билан таъминлайди. Албатта, сизнинг муаммоингизга ҳам имкон қадар ечим топилади, - деди ДСБ бошлиғи ўринбосари Ж.Ахбўтаев. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://uza.uz/oz/society/terminal-or-ali-t-lov-abul-ilinmadimi-03-09-2020 Жамоатчилик назоратининг янги тизими ҳақида кўпроқ билиб олинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятининг жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таҳлилларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари ҳам тақдимотлари билан иштирок этдилар. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ошаётган нафақалар, “прописка”сиз яшашда янги тартиблар: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#korrupsiyaga_qarshimiz_ Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасида ДСБ ва Жиззах шаҳар ДСИ ходимлари иштирокида шу мавзуда тадбир ташкил этилди. Вилоятимиз ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджанов коррупция иллати тараққиёт кушандаси экани ҳақида сўз юритар экан, давлат солиқ хизматида бу иллатга қарши кескин кураш олиб борилишини таъкидлади. - Сўнгги уч йилда тизимда жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлди. Натижада тадбиркорларнинг ҳам ишончи ошиб, солиқ тизими ҳақидаги тасаввурлар тубдан ўзгараяпти. Солиқ идораси чин маънода тадбиркорга кўмакчи бўлиши учун коррупциянинг кичик элементига ҳам йўл қўйилмайди, - деди Ю.Насимджанов жумладан. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#yoshlar_bilan_uchrashuv_ Айни дамда Зарбдор тумани "Андижон" ҚФЙда Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджанов туман ёшлари билан учрашув ўтказмоқда. Тадбирда ёш ва бўлғуси тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланаяпти. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Тинчлик маҳалласида яшовчи Шоира Тожибоева бир неча йилдан буён ишсиз. Бу масалада кўп ташкилотларнинг эшиги қоққан. Бугунги учрашувга яна умид билан келди. Тадбирда Шоира сингари 20 нафар ёшлар тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлашганлиги ҳақида буйруқ нусхасини олдилар. Шоира Тожибоева ҳам "Бэтли Текстил" корхонасига ишга кирди. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
Тадбир расман тугади. Ёшларнинг 20 га яқин мурожаатлари тингланиб, ечимини топиши учун масъуллар тайинланди. Аммо мурожаатлар ҳамон давом этаётир. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Soliq_hamkor
#uzbekiston24

⚡️ "Soliq hamkor"истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги тизими

📍ДСҚ томонидан жорий этилган "Soliq hamkor" ахборот тизими нафақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки солиқ ҳуқуқбузарликларини олдини олиб, яширин иқтисодиёт улушини қисқаришига хизмат қилади❗️

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахмал туманида ташкил этилган сайёр қабул ҳақида ушбу лавҳа орқали тўлиқ тасаввурга эга бўлишингиз мумкин. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтакор туманида ёшлар билан учрашув қандай ўтди? Шарҳсиз лавҳа ҳолатни ҳаққоний акс эттиради. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.