Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.46K subscribers
11.5K photos
1.5K videos
76 files
5.92K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#qutlov_ Жиззах вилояти ДСБ да Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджанов сўзга чиқиб, солиқ тизимида меҳнат қилаётган барча ходимларни табриклаб, пандемия шароитида ҳам прогноз режаларини ошиғи билан бажаришга катта ҳисса қўшаётган барча солиқчилар хизматини эътироф этди. Тизимда намунали хизмат кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма раҳбариятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
ВАТАННИНГ ЮКСАК МУКОФОТИ МУБОРАК!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ кўп йиллик самарали меҳнатлари, туман иқтисодини юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги хизматлари ҳамда мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Фориш туман ҳокими Абдивалижон Саидович Мустанов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Солиқ тизими ходимлари номидан кўп йиллар Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган ҳамда бугунги кунда Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий юксалтиришда катта хизмат кўрсатаётган Абдивалижон Саидович Мустановни Ватаннинг юксак мукофоти билан муборакбод этамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг 29 йиллиги муборак! Жиззах вилояти ДСБ ходимлари томонидан ушбу қутлуғ сана муносабати билан юртдошларимиз учун самимий қутлов сўзлари: Байраминг муборак, она Ўзбекистоним! С днём Независимости! Happy Independence day! Dokuritsu kinenbi omedetou! Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#bayram_kunlarida_ Зомин тумани 4-сектори томонидан 8 та маҳалладаги "Темир дафтар"га киритилган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Қутлуғ байрам кунларида эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олиш қадрияти давом этаётир. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН 11 НАФАР ФУҚАРО ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АСОСИДА ЗАРУР ТЕХНИКА БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Ўзини ўзи банд қилиш амалиётига аҳолининг қизиқиши ошиб бормоқда. Бугунга келиб Жиззах вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони 13741 нафарни ташкил этаётир. Бу борадаги йиллик режа 104 фоиздан ошди.
Мустақиллик байрами муносабати билан вилоятимиз туманларидаги 11 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқарога имтиёзли кредит эвазига зарур техника ва уй ҳайвонлари олиб берилди. Бу фуқаролар туман ДСИлари раҳбарларининг тавсиясига кўра танлаб олиниб, фаолиятини кенгайтириш учун имконият яратилди.
Жумладан, Арнасой тумани Бўстон МФЙда яшовчи Эргашева Зуҳра тикиш-бичиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган. Унга “Агробанк”нинг туман филиалидан 3.5 млн. сўм кредит эвазига 3 йил муддатга бир дона тикув машинаси ажратилди. Кредитнинг имтиёзли муддати 6 ойни ташкил этади.
Шароф Рашидов тумани Кўрпасой МФЙда истиқомат қилувчи Ражабов Азимжон чорвачилик фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган. У “Халқ банки” туман филиалидан 3 йил
муддатга, олти ойлик имтиёзли муддат билан 10 млн. сўмлик кредит эвазига 2 бош қорамолли бўлди.
Умуман, ушбу акция давомида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 21 та тикув машинаси, 3 бош қорамол ва иссиқхона қуриш учун 1 сотих ер майдонига эга бўлдилар.
Вилоятимизда ўзини ўзи банд қилиш бўйича бу каби рағбатлантириш тадбирлари давом этади.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#Soliq_hamkor

⚡️“Soliq hamkor” – жамоатчилик назоратининг янги тизими жорий этилди

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 харид чеки берилмадими?
Терминал орқали тўлов 🚫 қабул қилинмадими?

Бу солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланишини биласизми?

🔺 Солиқ хизмати Сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ⚖️ ёрдам беради

Янги “Soliq hamkor” тизими

📲 “Soliq” мобил иловасида

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали

солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериб, солиқ органлари билан масофадан ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади

“Soliq hamkor” тизими инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси

👉 Батафсил қуйида ўқинг

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#sayyor_qabul_ Айни вақтда Бахмал туманидаги Ўсмат МФЙда Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда. Фуқаролар кўпроқ бандлик, куз-қишга тайёргарлик каби мавзуларда мурожаат қилишаяпти. Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, шу ернинг ўзида бирламчи муҳокама қилинмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Сайёр қабул аввалида ДСБ бошлиғи ўринбосари Ж.Ахбўтаев мобил телефони рақамини эълон қилган эди. Тадбир давомида унинг қўл телефонига ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Табиий газ етказиб бериш ва моддий ёрдам берилишида амалий ёрдам сўралган бу мурожаатлар ҳам "Мурожаатлар рўйхати"да қайд этилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Мавжуда Бошмонова 7 ойдан буён туман бандлик бўлимининг рўйхатида туради. Аммо ҳануз бирон ерга ишга жойлашгани йўқ. - Бахмал туманида 4-сектор томонидан йил якунига қадар ишга туширилиши лозим бўлган инвестицион лойиҳалар 70 нафар хотин-қизни иш билан таъминлайди. Албатта, сизнинг муаммоингизга ҳам имкон қадар ечим топилади, - деди ДСБ бошлиғи ўринбосари Ж.Ахбўтаев. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://uza.uz/oz/society/terminal-or-ali-t-lov-abul-ilinmadimi-03-09-2020 Жамоатчилик назоратининг янги тизими ҳақида кўпроқ билиб олинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятининг жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таҳлилларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари ҳам тақдимотлари билан иштирок этдилар. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ошаётган нафақалар, “прописка”сиз яшашда янги тартиблар: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#korrupsiyaga_qarshimiz_ Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасида ДСБ ва Жиззах шаҳар ДСИ ходимлари иштирокида шу мавзуда тадбир ташкил этилди. Вилоятимиз ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджанов коррупция иллати тараққиёт кушандаси экани ҳақида сўз юритар экан, давлат солиқ хизматида бу иллатга қарши кескин кураш олиб борилишини таъкидлади. - Сўнгги уч йилда тизимда жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлди. Натижада тадбиркорларнинг ҳам ишончи ошиб, солиқ тизими ҳақидаги тасаввурлар тубдан ўзгараяпти. Солиқ идораси чин маънода тадбиркорга кўмакчи бўлиши учун коррупциянинг кичик элементига ҳам йўл қўйилмайди, - деди Ю.Насимджанов жумладан. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#yoshlar_bilan_uchrashuv_ Айни дамда Зарбдор тумани "Андижон" ҚФЙда Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджанов туман ёшлари билан учрашув ўтказмоқда. Тадбирда ёш ва бўлғуси тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланаяпти. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.