Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.39K subscribers
11.6K photos
1.51K videos
76 files
5.96K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#ta`ziya Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси жамоаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси катта инспектори Гулчеҳра Урдушевага қайнонаси Мўътарам онанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилади.
#Saxovat_va_ko mak Жорий йил 10 августидан бошлаб Жиззах вилояти 4-сектори раҳбарлари томонидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пулларини етказиш ишлари давом этмоқда. 11 август ҳолатига 1 млр. 200 млн. сўм пул маблағи ўз эгаларига топширилди.
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан жами 2682 та эҳтиёжманд оилага 2 млр. 590 млн. сўм пул маблағи тарқатилади. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#saxovat_va_ko`mak_rolik Бугун 13 август, Жиззах вилояти 4-сектори томонидан эҳтиёжманд аҳолига бир марталик пул ёрдами бериш ишлари давом эттирилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар Президент фармонининг ижросидан мамнун эканликларини билдиришаяпти. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Муҳокамада: ўзини ўзи банд қилганлар имкониятини кенгайтириш

📗 Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори жойлаштирилди.

👉 Низом ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилайди.

👉 Унинг талаблари якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига нисбатан татбиқ этилмайди.

✔️ Қонун ҳужжати лойиҳасига 2020 йил 21 августга қадар изоҳлар таклифлар ва эътирозлар қолдириш мумкин.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/muhokamada-ozini-ozi-band-qilganlar-imkoniyatini-kengaytirish

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Cўровнома

Сиз солиқ органларида коррупцион ҳолатларга дуч келдингизми?

🔊 ДСҚ Сизга коррупция фактлари мавжудлигини аниқлаш сўровномасидан ўтишни таклиф этади.

⚡️Ҳар бир шахс фикри муҳим!

📈 Янада яхши бўлишимизга ёрдам бериш учун 👤 аноним сўровномада иштирок этинг ❗️

Cўровномага хавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ қўмитаси – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш ишлари қандай ташкил этилди? Тафсилотлар Жиззах МТРКнинг "Диёр" янгиликлар дастурида. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиёт ҳақида юртдошларимиз қандай фикрда? Бу мавзуда мутахассислар нима дейди? Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган ролик шу ҳақда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://uza.uz/oz/society/yesh-ona-yerdam-pulini-kamba-allikdan-chi-ish-uchun-ishlatmo-15-08-2020 Ёрдам пуллари оилаларнинг "темир дафтар" рўйхатидан чиқишларида асқотмоқда. Мана бу аёл ҳам боқимандалик кайфиятига берилмасдан, тезроқ оёққа туриш учун Бахмал тумани 4-сектори томонидан қўллаб-қувватланаяпти. батафсил 👇 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
#bilasizmi_ Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан “CLICK” ва “PAYME” тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон 📱 ёки интернет 💻 орқали онлайн режимида тўлаш имконияти мавжудлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул 💸 ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига🗄автоматик равишда қайд қилинади. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
НАЗОРАТ КАССА-МАШИНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ ОШМОҚДА
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш режа графиги ишлаб чиқилган. Солиқ органлари томонидан мазкур график асосида мунтазам иш олиб борилмоқда.
Йил давомида дастурга уланиши лозим бўлган нақд пул тушумига эга бўлган 2771 субъектлар сони ўрганилди. Шундан 900 та алкоголь, тамаки, дори-дармон маҳсулотлари, бензин ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи субъектлар бўлиб 1826 таси ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти 100 млн.сўмдан ошган ёки чегаравий миқдорга етган субъектларни ташкил этади. 45 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик оборот 5 млрд сўмдан ошган
субъектларни онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассалардан фойдаланишга ўтказиш ишлари олиб борилаяпти.
Вилоятда июль ойида дастурга 533 та онлайн назорат-касса машиналари ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жиззах шаҳрида 776 та, Зомин туманида 94 та, Ғаллаоролда 80 тани ташкил этмоқда.
Жиззахда йил якунига қадар онлайн назорат касса машиналар сони 1316 тага етиши кутилмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
#o`zini_o`zi_band_qilish_ ❇️Жиззах вилоятида репетиторлик,👩‍🎓 энагалик👩‍🍳 ва халқ табобати👩‍⚕️ (лицензия билан) каби ижтимоий йўналишларда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1️⃣7️⃣9️⃣9️⃣ нафарга етди. Янгиобод туманида 256 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатга олиниб, вилоят бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. 📣Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 111 500 сўм миқдорда ижтимоий солиқ тўлаш эвазига иш стажига эга бўладилар. Натижада пенсия ёшига етганда пенсия тайинланиш имконига эга бўладилар👍 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
#bilasizmi_ Oнлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалардан QR кодли чек тақдим этилади. QR-код нима учун керак? QR-код ишининг асосий тамойили унинг гиперҳавола тарзида ишлай олишидир. Бу кўп маълумот ҳақида хабар бериш зарур бўлган ҳолатларда ёки уни соддалаштириш керак бўлганда жуда қулай. QR-код суратлар маҳсулот ёки хизматни танлаш жараёнини осонлаштиришга қодир, чунки ўрам ёки реклама плакатидаги кичик квадратчада 4296 тагача рамзлар жойлаштирилган бўлиши мумкин. Улар матн тарзида жойлаштириш ноқулай ва қиммат бўлган маълумотларни сиғдира олади.
Бутун дунёда электрон тўловларни амалга оширишда QR-кодлардан фаол равишда фойдаланилади. Амалиётда у қуйидагича кўринишда:
- харидор ўз банк тўлов картаси
смартфондаги иловага боғлайди;
- савдо тармоқларида харид қилишда ёки хизматлар учун тўловни амалга оширишда у банк картасидан фойдаланмасдан мазкур илова ёрдамида ҳисоб-китоб қилади.
Ҳисоб-китобнинг бундай усули харидор учун ҳам, сотувчи учун ҳам оддий банк пластик картасидан тўловни амалга оширишдан кўра қулайроқ. Чунки ушбу ҳолатда картани қабул қилиш учун терминалга ҳожат қолмайди ва харидор учун ҳам карталарни кармонда олиб юришнинг кераги бўлмайди – смартфон уларнинг ўрнини босади.
Маълумотларнинг хавфсизлик даражасини ошириш омили мазкур тизимдан фойдаланишда муҳим ҳисобланади. Энди картани сотувчига бериш ёки интернет дўконларнинг сайтларида реквизитларни киритишнинг кераги йўқ. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
image_2020-08-18_16-33-07.png
64.1 KB
Почему стоит забирать чеки на кассах и терминалах? На многих чеках есть QR-код, по которому можно проверить законность операции и подать жалобу в налоговую, если QR-код не читается или приложение-сканер обнаружило нарушения. Легальный чек должен проходить проверку в приложении ФНС. Если приложение не может считать список покупок или выдаёт ошибку сканирования — это может означать, что продавец укрывается от налогов и выдаёт некорректные чеки. Если продавец не выдаёт чек вовсе, это прямое нарушение закона. Пресс служба Джизакского областного ГНУ.
image_2020-08-18_16-44-52.png
50.6 KB
Нима учун касса ва терминалдан чек олиш керак? Онлайн НКМ ва виртуал кассадан берилган чекларда QR-код мавжуд. Уни сканер қилиб, сизнинг харидингиз билан амалга оширилган операциянинг қонунийлигини текшириб кўришингиз мумкин. Агар QR-код ўқилмаса бу ҳолатда давлат солиқ хизматига мурожаат қилишнигиз лозим. Чунки бу ҳолда сотувчи солиқдан қочишга уринган бўлиши мумкин. Агар сотувчи харид чекини беришдан умуман бош тортса, бу қонун бузилишидир. Бундай ҳолда Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 72 222 07 00 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
СОЛИҚ ҲИСОБОТЛАРИ НОТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
Камерал сўзи лотинча бўлиб, уйда маъносини англатади. Демак, камерал назорат ўрганилаётган объектда эмас, балки солиқ органи идорасида, ахборот технологиялари ёрдамида ўтказилади.
Ушбу назорат тури, самарадорлиги ва аниқлиги билан ҳужжатли текширишлардан қолишмайди. Бунда давлат солиқ органлари мавжуд ва бошқа ташқи маълумотлар таҳлил қилинади, тадбиркор фаолиятига баҳо берилади. Бу жараёнда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан топшираётган ҳисоботларнинг электрон тарзда тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилигига оид ёрдамчи маълумотлар ёки хатоларни тўғирлаш йўналишлари солиқ органлари тизимидаги дастурларда мавжудлиги субъектларнинг қўшимча ҳимоясини таъминлайди.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг август ойида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг нотўғри тақдим этилиши натижасида Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текширувлари ўтказилди. Натижада 88 та хўжалик юритувчи субъектлар томони
томонидан тақдим этилган ҳисоботларда хотоликлар аниқланди.
Камерал назорат пайтида ноаниқлик ва тафовутлар юзага келганда, солиқ тўловчиларга ёзма равишда талабнома юборилди. Улар ўз навбатида аниқланган тафовут сабабларини ёки йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингани тўғрисида солиқ органларига ўн иш кун ичида маълумот тақдим этишлари зарур.
Онлайн тарзда мазкур корхоналарнинг раҳбар ва ҳисобчиларига тушунтиришлар олиб борилиши натижасида қайта ҳисоботлар тақдим этилди ва 5418,0 млн.сўм бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланди.
Зомин туман ДСИдан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонасида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Корхона томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари тўғирланиб, 2020 йил июль ойида 3550,0 млн.сўмга қайта ҳисобот тақдим этилди. Шундан 1843,4 млн.сўм ортиқча тўлов ёпилди ва 1706,6 млн.сўм ҚҚС учун 2020 йил 14 август куни бюджетга тўлаб берди.
-Муҳими, қонунчилигимизга кўра камерал назорат пайтида аниқланган тафовут ёки йўл қўйилган хато учун хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳеч қандай маъмурий ёки молиявий жарима қўлланилмайди. Тақдим этган ҳисоботдаги камчиликларни ўз вақтида тўғрилашга имконият берилгани тадбиркорларга яна бир қулайликдир, - дейди “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонаси бош ҳисобчиси Одилбой Отажонов.
Қўшимча ҳисобланган ушбу суммалардан 4633,5 млн.сўм маблағлар бюджетга ундирилиши таъминланди. Бундан ташқари 84 та корхона томонидан ҳисобот кўрсатгичларининг тўғирланиши таъминланди. Тадбиркорлик субъектларини текшириш тизимининг тубдан такомиллашаётгани уларнинг эркин фаолият юритишига кенг йўл очмоқда.
Хусниддин Муродов. Жиззах вилоят ДСБ Камерал солиқ текширув бўлими бошлиқ ўринбосари
#oramizdagi_qahramonlar_ Илёс Мурадов 2013 йилдан буён Давлат солиқ идораларида хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах шаҳар ДСИ жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори вазифасида ишлаётган Илёс Мурадов ўз ҳудудидаги маҳаллий солиқларни йиғишда ўрнак бўлмоқда. Жиззахлик, Сайилжойи, Турон маҳаллаларида 3245 нафар солиқ тўловчи бор. Шу пайтга қадар 754 млн. сўм, қарийб 80% ер ва мол-мулк солиғи ундирилди. Бу жараёнда САЙТ қурилмасининг ҳам ўрни катта бўлмоқда.